🔴Сирожиддин Одилов аввал қамалиб, кейин унга қарши аризалар олинганми? 🎥 Тўлиқ видеони кўриш Блогернинг суд тергови қайта бошланди, блогер ҳибсда қолмоқда Сирожиддин Одилов ишини кўраётган судья алмашгач, суд тергови бошидан бошланди. Ҳимоя томони қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўраган, аммо суд илтимосномани рад этган. Бу ҳақда унинг адвокати Озодбек Жўрабоев Uzdiplomat’га берган интервьюсида маълум қилди. Адвокатнинг айтишича, янги раислик қилувчи суд мажлисини белгиланган битта камера орқали видеога олиш ҳақида ажрим чиқарган. Ёзувлар ҳукм чиққунга қадар судда сақланиши ва иш материалларига қўшилиши белгиланган. Ҳимоячи буни очиқлик борасидаги ижобий ўзгариш сифатида баҳолади. Бироқ Одиловни ҳибсда сақлаш масаласида ҳимоя томонининг эътирозлари бор. Адвокатнинг фикрича, ишдаги бешта эпизод бўйича уни қамоқда сақлашни асослайдиган етарли ҳолатлар мавжуд эмас. Ҳимоячи қамоқда қолиш Одиловнинг ўзига оид электрон материалларни топиб, ҳимоя учун тақдим этиш имкониятини ҳам чеклаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, айрим аудиофайллар ва бошқа материаллар шахсий платформаларда сақланади, уларга кириш учун Одиловнинг шахсини тасдиқлаш талаб этилади. Эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақидаги илтимоснома рад этилганини изоҳлар экан, адвокат ҳали барча жабрланувчи ва гувоҳлар сўроқ қилинмаганини қайд этди. Суҳбатда аризаларнинг қачон олингани масаласи ҳам кўтарилди. Адвокат Озодбек Жўрабоевнинг иш ҳужжатларига таяниб айтишича, Одиловга нисбатан 10 март куни қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган, аризаларнинг аксарияти эса 20 ва 23 март кунлари олинган. Шунингдек, ҳимоячи дастлаб қамоққа олишга асос қилиб кўрсатилган пора олиш ва пора беришга оид айбловлар судга киритилган айблов таркибида йўқлигини билдирди. У амалдаги айбловларни ҳам баҳслашиб, уларни тасдиқловчи аниқ далиллар тақдим этилмаганини таъкидлади. Шунингдек ўқинг, Суд нега қайта бошланди? Блогер нега қамалган эди? Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 11 hours ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 12 Sep 2026, 10:53 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 21.2K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.