🔴 Университетдан сўрамай, ўқув-тажриба хўжалигини сотувга чиқаришмоқда. Талабалар қаерда амалиёт ўтайди? Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг ўқув-тажриба хўжалигидаги 100 фоиз улуш 2026–2027 йилларда оммавий савдоларга чиқариладиган активлар рўйхатига киритилган. Uzdiplomat суриштируви давомида аниқланишича, бу жараёнда университет маъмуриятидан хўжалик ўқув жараёни учун керак ёки керак эмаслиги сўралмаган. Ҳолбуки, мазкур жой университетга амалий машғулотлар учун зарур. Uzdiplomat аниқлашича, бу ҳудуд аввал ҳам маҳаллий ҳокимият томонидан бир неча бор сотувга чиқарилган. Ҳар сафар университет маъмурияти жойнинг таълим учун зарурлигини билдириб, уни сотишдан сақлаб қолган. Бу сафар эса маъмуриятнинг фикри сўралмасдан, хўжалик яна сотув рўйхатига киритилган. Хўжалик сотилса, талабалар қаерда амалиёт ўтайди? Унинг ўрнига бошқа ўқув-тажриба базаси ажратиладими? Энг асосийси, университет эҳтиёжи ўрганилмасдан, хўжаликни хусусийлаштириш рўйхатига киритишга нима асос бўлган? Университет маъмурияти бу саволлар олдида ожиз қолмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X