🔴Навоийда қўшиб ёзиш эвазига 1,3 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилингани аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси бюджет маблағлари ўзлаштирилиши билан боғлиқ ҳолатни аниқлади. Терговга қадар текширувда «Навоийсувқурилишинвест» давлат муассасаси, Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция ҳамда «N.S.» ва «B.Z.» МЧЖ масъуллари ўзаро тил бириктиргани гумон қилинмоқда. Маълум қилинишича, шартномалар бўйича «DIVER» қурилмалари учун тўловлар тўлиқ амалга оширилган. Бироқ ҳужжатларга бажарилмаган ишлар қўшиб ёзилиши натижасида 1,3 млрд сўм бюджет маблағи ўзлаштирилган ёки растрата қилинган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X