🔴Алимент миқдорини боланинг ёши ва эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф этилди Ўзбекистонда алимент миқдорини ота ёки онанинг расмий маошига эмас, боланинг ёши ва эҳтиёжидан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова Сенатдаги муҳокамада маълум қилди. Унинг айтишича, айрим ота-оналар алимент миқдорини камайтириш мақсадида ҳақиқий даромадини яшириб, ўзини паст маош тўланадиган ишга расмийлаштирмоқда. Оқибатда ундирилаётган маблағ боланинг кундалик эҳтиёжларини қоплашга етмай қоляпти. Шу сабабли ҳар бир бола учун ёш тоифасига қараб алоҳида минимал истеъмол саватини белгилаш ва алиментнинг энг кам миқдорини шу сават қийматидан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф қилинди. Амалдаги Оила кодексига кўра, алимент бир нафар бола учун ота-она даромадининг тўртдан бир қисми, икки нафар бола учун учдан бир қисми, уч ва ундан ортиқ бола учун эса ярми миқдорида ундирилади. Бунда ҳар бир болага тўланадиган сумма меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизи яъни 360 400 сўмдан кам бўлмаслиги керак. Каттахонова алимент ундириш билан боғлиқ айрим жараёнларни халқаро тажриба асосида босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш масаласи ҳам қонунчиликка киритилиши режалаштирилаётганини айтди. Ҳозир бу вазифаларни асосан Мажбурий ижро бюроси амалга оширади. Шунингдек, оилани қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Каттахонованинг маълум қилишича, лойиҳа айни пайтда Президент Администрациясида кўриб чиқилмоқда. Лойиҳада қуйидагилар таклиф этиляпти: - вояга етмаганлар билан никоҳ тузишга даъват қилиш, қизиқтириш ёки бундай никоҳни тарғиб қилиш учун 10 БҲМ миқдорида жарима белгилаш; - никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтиришга фақат ҳомиладорлик ёки фарзанд туғилган ҳолатларда рухсат бериш; - эр ёки хотин тазйиқ ва зўравонликка учраган, турмуш ўртоғи алкогол ёки гиёҳванд моддаларга ружу қўйган, ОИТСга чалинган ёхуд эр-хотин уч йил давомида узрсиз бирга яшамаган ҳолатларда ярашиш учун муддат бермасдан никоҳни бекор қилиш; - никоҳ шартномаси тузган жуфтликларни никоҳни қайд этганлик учун давлат божидан озод қилиш. Ҳозир никоҳни қайд этиш учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.6/day
last 11 hours ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 13 Sep 2026, 07:03 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 7.5K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.