🔴Ўзбекистон ва Жанубий Корея критик минераллар бўйича ҳамкорликни муҳокама қилади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев келгуси ҳафта Сеулда ўтадиган биринчи „Жанубий Корея — Марказий Осиё“ саммитида иштирок этиши кутилмоқда» Учрашувда савдо, инвестиция ва энергетика билан бирга критик минераллар ҳамда таъминот занжирлари бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинади. Жанубий Корея президенти маъмурияти маълумотига кўра, саммитга Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари таклиф этилган. Президент Ли Жэ Мён 14–16 сентябрь кунлари беш давлат раҳбарининг ҳар бири билан алоҳида икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади. Ўзбекистон учун саммит Сеул билан савдо ва инвестиция алоқаларини, шунингдек, энергетика ва минерал ресурслар соҳасидаги ҳамкорликни раҳбарлар даражасида муҳокама қилиш имконини беради. Бироқ Ўзбекистон билан имзоланиши мумкин бўлган аниқ келишувлар ёки лойиҳалар ҳозирча очиқ манбаларда йўқ. Ли Жэ Мённинг айтишича, саммит Жанубий Корея ва Марказий Осиё муносабатларини давлат раҳбарлари даражасидаги кўп томонлама ҳамкорлик шаклига олиб чиқади. Учрашув Сеулнинг Марказий Осиё ва бошқа Евроосиё ҳамкорлари билан иқтисодий, энергетика ва инфратузилма алоқаларини чуқурлаштиришга қаратилган «Янги шимолий сиёсат»ига ҳам туртки бериши кутилмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X