🔴Сеулга Ўзбекистоннинг қазилма бойликлари керак. Лекин, Ўзбекистон Кореядан нима олади? Биринчи «Марказий Осиё — Корея Республикаси» саммитида иқтисодий манфаатлар, жумладан, критик минераллар таъминоти муҳим ўрин тутмоқда. Аммо Ўзбекистон учун асосий савол — қазилма бойликлар эвазига фақат экспорт даромади олинадими ёки технология, қайта ишлаш корхоналари ва малакали иш ўринлари ҳам яратиладими? Жанубий Кореянинг Марказий Осиё ресурсларига қизиқиши янгилик эмас. Сеул учун ишончли хомашё таъминоти технологик саноатининг барқарор ишлаши билан боғлиқ. Шу сабабли минтақадаги минерал захиралар иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик йўналишига айланмоқда. Бу қизиқиш аниқ келишувларда ҳам кўринади. 2024 йил июнида Корея Қозоғистон билан литий, хром, уран ва нодир қазилма элементларини қидириш ҳамда ўзлаштириш бўйича келишувлар тузган. Улар Сеулнинг таъминот манбаларини диверсификация қилиш ҳаракатларининг бир қисми эди. Ўтаётган саммитда ҳам бу йўналиш алоҳида ўрин олган. Корея Саноат вазирлигининг 2026 йил 11 августдаги хабарида Тожикистон билан музокаралар саммит доирасида критик минераллар соҳасида амалий натижаларга эришишга қаратилгани айтилган. Демак, саммитни Марказий Осиё қазилма бойликлари ва уларнинг таъминот занжирлари учун кучаяётган рақобатнинг бир қисми сифатида баҳолашга асос бор. Батафсил… Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X