🔴Халқ қабулхонасига! ✔️Чала маълумот билан тўлиқ ошкораликка даъво қилиш мумкинми? Президентнинг Халқ қабулхонаси очиқлаган маълумотларга кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида мурожаатлар билан ишлашда ижро интизоми юзасидан 150 та маъмурий жавобгарлик, 151 та лавозимдан озод этиш ва 833 та ҳайфсан чораси қўлланган. Рақамлар муҳим. Бироқ жазоланганлар ким? Улар қайси ташкилотда, қандай лавозимда ишлаган? Нима учун жавобгарликка тортилган? Инфографикада бу маълумотлар йўқ. Uzdiplomat мухбири ташкилот тадбирда ҳам кимлар жазолангани ҳақида савол кўтарган эди. Аммо эълон қилинган ҳисоботда исм-фамилиялар тугул, лавозимлар ҳам очиқланмаган. Бундай чала маълумот жамоатчиликка кўрилган чораларни баҳолаш имконини бермайди. Жавобгарлик қарор қабул қилган раҳбаргача етганми ёки ижрочи ходим билан чекланганми? Қоидабузарлик бартараф этилганми? Фуқаронинг муаммоси ҳал бўлганми? Ташкилотларнинг ҳисобот эълон қилиши муҳим, аммо ошкоралик ҳисоботдаги рақамлар ёки хабарларнинг сони билан ўлчанмайди. У жамоатчилик ўз саволларига қанчалик аниқ жавоб олаётганида кўриниши мухим. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X