Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 1 hour ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣
  1. edited

    🔴«Пединститут» яна кўчмоқда, Чилонзордаги бинолари эса қайта сотувда Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг «Чилонзор» метро бекати яқинидаги асосий ўқув биноси 269,2 миллиард сўм бошланғич нарх билан аукционга қўйилди. Савдо 26 октябрь соат 10:00 да ўтказилади. Кутубхона, ошхона ва спорт майдончасини қамраб олган объектлар ҳам алоҳида лот сифатида 207,24 миллиард сўмга чиқарилган. Икки лотнинг жами бошланғич қиймати қарийб 476,44 миллиард сўм. Харидорлар бу ерда нодавлат таълим муассасаси ташкил этиши шарт. Объектлар уларга 2029 йил охиригача топширилиши белгиланган. Бу бинолар аввал ҳам сотувга чиқарилган. 2026 йил июнида асосий кампус яхлит лот сифатида 886,6 миллиард сўмга баҳоланган эди. Ҳозир унинг қисмлари алоҳида сотилмоқда. Университетнинг ўзи аввал ҳам кўчирилган. 2016 йилда унинг асосий биноси Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетига берилиб, жамоа Чилонзордаги 1-педагогика коллежи биноларига кўчирилган.Университетнинг бу кўчишидан кейин ҳам унинг инфратузилмасига маблағ йўналтириш белгиланган. Хусусан, 2017 йилги давлат дастурида ТДПУнинг 3-ўқув корпуси ва спорт залини реконструкция қилиш учун жами 16,3 миллиард сўм кўзда тутилган. Ҳозир кўчилаётган Янги Тошкентдаги кампуснинг биринчи босқичи 2026 йил 23 августда очилган. Унда 12 минг ўринли ўқув биноси ва лаборатория мажмуаси қурилган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  2. 🔴Ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари Европанинг уч давлатига ишга таклиф этилмоқда Миграция агентлиги Словакиянинг Penta Hospitals International компанияси билан ҳамкорликда шифокорлар, олий маълумотли ҳамширалар ва тиббиёт оғаларини Чехия, Словакия ҳамда Польшадаги тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилди. Агентлик хабарига кўра, шифокорларга ойига 2200 евродан, ҳамширалар ва тиббиёт оғаларига эса 1800 евродан бошланадиган маош таклиф этилмоқда. Ҳамширалик йўналишидаги номзодлар рус тилида эркин мулоқот қила олиши ва сўнгги икки йил ичида тегишли олий таълим йўналишини тамомлаган бўлиши керак. Танловда шифокорлар ҳам иштирок этиши мумкин. Саралашдан ўтганлар «Интил» халқаро марказида уч ойлик жадаллаштирилган чех, словак ва поляк тили курсларида ўқитилади. Дарсларни мазкур давлатлардан жалб қилинган ўқитувчилар олиб боради. Тайёргарлик даврида ўқиш ва яшаш харажатларини Миграция агентлиги қоплайди. Шунингдек, номзодларга виза ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилади. Машғулотларни 2026 йил ноябрда бошлаш режалаштирилган. Виза расмийлаштириш жараёни тил курслари билан бир вақтда олиб борилади. Аризалар онлайн шакл орқали қабул қилинмоқда. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  3. Beeline эгасининг Perfectum’ни сотиб олишига шартли розилик берилди. Абонентлар учун нима ўзгаради? Рақобат қўмитаси VEON гуруҳининг Perfectum операторини сотиб олишига олдиндан розилик берди. Бироқ компания зиммасига операторнинг алоҳида фаолиятини сақлаш, айрим тарифларни ўзгартирмаслик ва абонентларнинг танлов эркинлигини таъминлаш шартлари қўйилди. БААда рўйхатдан ўтган VEON UZB Holding Ltd Perfectum бренди остида ишловчи «Rubicon Wireless Communication» АЖнинг 100 фоиз акцияларини харид қилмоқчи. Ушбу компания Ўзбекистонда Beeline бренди билан хизмат кўрсатувчи «Unitel»нинг ҳам тўлиқ эгаси ҳисобланади. Қўмита маълумотига кўра, битимга қуйидаги асосий шартлар билан розилик берилган: - Perfectum камида уч йил алоҳида фаолият юритиши, 5G Standalone тармоғи эса бошқа ҳудудларга ҳам кенгайтирилиши керак. - Амалдаги абонентлар учун 5G FWA тарифлари 12 ой давомида сақланиши, янги мижозларга қулай шартлар яратилиши ва интернетнинг ўртача тезлиги 300 Мбит/с дан паст бўлмаслиги лозим. - Абонентларнинг бошқа мобил операторларга ўтишига тўсқинлик қилиш, уларни Beeline ёки VEON гуруҳининг рақамли хизматларидан фойдаланишга мажбурлаш мумкин эмас. - Хизмат кўрсатиш шартлари асоссиз ёмонлаштирилмаслиги, абонентларнинг шахсий ва тижорат маълумотлари ҳимоя қилиниши шарт. Маълумотлардан рақобатни чеклаш учун фойдаланиш ёки уларни қонунчиликка зид равишда хорижий серверларга узатишга йўл қўйилмайди. Тарифларни сақлаш талаби барча мобил тарифларга эмас, айнан амалдаги 5G FWA абонентларига тааллуқли. FWA — уй ёки офисга интернетни кабель ўрнига мобил тармоқ орқали етказиб бериш хизмати. VEONнинг 19 октябрдаги баёнотига кўра, битимнинг умумий қиймати тахминан 207 миллион доллар. Бу суммага Perfectum’нинг қарийб 93 миллион долларлик молиявий қарзи ҳам киритилган. Компания харидни ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни ва битимни октябрь охиригача якунлашни режалаштирган. Харид доирасида VEON Perfectum’нинг частота ресурслари ва тармоқ инфратузилмасини, жумладан, Nokia ускуналари асосида қурилган 5G Standalone тармоғини олади. Битим натижасида икки оператор бир гуруҳ назоратига ўтади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  4. +3

    🔴Самолёт двигателларидан сунъий йўлдош алоқасигача ✔️Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 млрд долларлик келишувлар имзоланди Самарқандда АҚШ делегацияси ташрифи доирасида ўзбекистонлик ва америкалик ҳамкорлар 12 миллиард долларлик 54 та келишувни имзолади. Ҳужжатлар саноат, энергетика, транспорт, муҳим минераллар, молия, рақамли технологиялар, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва таълимни қамраб олган. 19 октябрь куни ўтган Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг иккинчи йиғилиши очилишида Президент Шавкат Мирзиёев, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио, махсус вакил Сержио Гор ҳамда йирик компаниялар ва банклар вакиллари қатнашди. Президент матбуот хизмати умумий пакетни 54 та келишув ва истиқболли ташаббус сифатида таърифлаган. Уларни амалга ошириш учун алоҳида ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилади. Келишувлар орасида GE Aerospace билан Uzbekistan Airways’нинг янги самолётлари учун двигателлар етказиб бериш, Wabtec билан темир йўл техникаси ва бутловчи қисмларини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бор. Шунингдек, Amazon Leo билан сунъий йўлдош алоқасини ривожлантириш, GE HealthCare билан замонавий тиббий технологияларни жорий этиш кўзда тутилган. Franklin Templeton, Oppenheimer & Co., Citigroup ва BlackRock билан ҳамкорлик эса Ўзбекистон компанияларининг халқаро капитал бозорларига чиқиши, сармоядорларни жалб қилиш ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришга қаратилган. Муҳим минераллар бўйича келишувлар конларни ўрганиш ва ўзлаштириш, технология алмашиш ҳамда хомашё етказиб беришни қамраб олади. Мирзиёев америкалик инвесторларга ери, инфратузилмаси ва рухсат ҳужжатлари тайёр бўлган лойиҳаларни таклиф этиш режасини ҳам маълум қилди. Бундан мақсад — тадбиркорларнинг маъмурий жараёнларга сарфлайдиган вақтини қисқартириш. Шунингдек, АҚШ билан 2035 йилгача савдо, инвестиция ва технологик ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш таклиф этилди. Муҳим минералларни чуқур қайта ишлаш, энергетика, маълумотлар марказлари, сунъий интеллект ва кадрлар тайёрлаш устувор йўналишлар сифатида белгиланди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  5. uzdiplomat иқтибоси: 🖍 «Свет ўчмайди, деб ваъда беролмаймиз. У ўчади. Бу — техник қурилмалар билан боғлиқ жараён. Текис йўлда кетаётган машинанинг балони тешилмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди-ку, тўғрими? Электр таъминотида ҳам авариявий узилишлар бўлиши мумкин. Лекин режали узилишлар ҳам бор». Сардор Исақулов, “Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари 8 октябрь, 2026 Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat

  6. 🔴Бир дона учар шар Тошкентнинг тўртта туманида электр узилишига сабаб бўлди Бугун «Акса Тошкент» иссиқлик электр станциясининг очиқ тақсимлаш қурилмасига ҳавода учиб келган шар тушиши оқибатида пойтахтнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти узилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. Ҳодиса соат 19:05 да Қибрай туманида жойлашган станцияда юз берган. Ҳимоя тизими ишга тушиши натижасида станция қуввати 460 мегаваттдан 185 мегаваттгача камайган. Оқибатда Юнусобод, Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудлари вақтинча электрсиз қолган. Вазирликка кўра, тезкор чоралар натижасида таъминот босқичма-босқич тикланган. Соат 19:38 да — узилишдан 33 дақиқа ўтиб — барча истеъмолчиларга электр етказиб бериш тўлиқ қайта йўлга қўйилган. Дастлабки хабарда станциянинг Т-5 трансформаторидаги шикастланиш қайд этилган эди. Кейинроқ вазирлик кузатув камералари ёзувини эълон қилиб, узилишга учиб келган шар сабаб бўлганини маълум қилди. Энергетика вазирлиги фуқаролардан электр станциялари, подстанциялар ва бошқа электр қурилмалари яқинида ҳавога шар учирмасликни сўради. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  7. edited

    🔴Қибрайда 7 кг марихуана ва қурол сақлаган фуқаро қўлга олинди Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қишлоқ хўжалиги учун ижарага берилган ер майдони четидаги иккита контейнердан 7 килограмм марихуана ва пневматик қурол аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, тезкор тадбир ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган. Контейнерлар муқаддам судланган фуқарога узоқ муддатга ижарага берилган ер майдони четида жойлашган. Холислар иштирокида ўтказилган текширувда 7 кг қуритилган марихуана, IJ-38 русумли пневматик қурол ва 12 мм калибрли 3 дона патрон ашёвий далил сифатида олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  8. 🔴«Биз тарихда янги саҳифа очяпмиз!» ✔️Мирзиёев Марко Рубио билан учрашди Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандда АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашди. Суҳбатнинг очиқ қисмида давлат раҳбари Америка бизнесининг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлаган. «Сизни кўриб турганимдан жуда хурсандман. Келганингиз учун раҳмат. Биз тарихда янги саҳифа очяпмиз. Ўзбекистон тарихида Америка бизнеси ҳали бу қадар кенг кўламда келмаган», — деган Мирзиёев. Рубио Ўзбекистонда бўлиш унинг учун шараф эканини айтиб, учрашувдан икки соат аввал АҚШ президенти Дональд Трамп билан гаплашганини билдирди. «У ўтган йили сиз билан бўлган учрашув унга жуда манзур бўлганини етказишимни сўради. Сиз билан яна учрашишни интиқлик билан кутмоқда», — деган АҚШ давлат котиби. Рубио ташрифининг асосий йўналишларидан бири — савдо, инвестициялар ва муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик. У шу куни Euronews саволларига жавоб берар экан, Самарқандда қарийб 300 та Америка компанияси вакиллари иштирок этаётганини, миллиардлаб долларлик келишувлар муҳокама қилинаётганини айтганди. Шунингдек, минералларни қазиб олиш ва қайта ишлаш имкониятларини ривожлантиришга қизиқиш билдирди. Давлат котиби АҚШнинг минтақадаги фаоллиги Ўзбекистондан бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилишга қаратилмаганини ҳам таъкидлади. У Ўзбекистон турли шериклар билан иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга очиқ эканини қайд этди. Ташрифнинг иқтисодий кун тартиби Мирзиёевнинг Америка компаниялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувларида ҳам акс этди. Президент матбуот хизматига кўра, Traxys билан муҳим минераллар ва хомашёни чуқур қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳалари муҳокама қилинган. Wabtec раҳбарияти билан эса локомотивлар етказиб бериш, Ўзбекистонда уларга техник хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш, бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ва мутахассислар тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  9. edited

    🔴Рубио Самарқандда журналистдан ўзбек тилини билиш-билмаслигини сўради АҚШ давлат котиби Марко Рубио Самарқандда журналистлар билан мулоқот чоғида суҳбатдошидан маҳаллий — ўзбек тилида гаплаша олишини сўради. Журналист рус тилида гапиришини айтгач, Рубио рус тили Ўзбекистонда расмий тил эмаслигини, бироқ кўпчилик унда сўзлашишини қайд этди. Рубио 18 октябрь куни Ўзбекистонга келган. Бу унинг АҚШ давлат котиби сифатида Марказий Осиёга биринчи ташрифидир. Ташриф дастуридан минтақанинг беш давлати ташқи ишлар вазирлари билан C5+1 форматидаги мулоқот, икки томонлама музокаралар ва бизнес вакиллари билан учрашувлар ўрин олган. Самарқандда матбуотга гапирган Рубио шаҳарга қарийб 300 та Америка компанияси вакиллари келганини ҳам билдирган. У музокаралар миллиардлаб долларлик келишувларга йўл очиши мумкинлигини таъкидлаган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  10. Ўзбекистон Ой ва Марсни тинч мақсадларда тадқиқ этиш бўйича «Артемида» келишувларига қўшилди Ўзбекистон «Артемида» келишувларини имзолаган 77-давлат бўлди. Ҳужжат бугун Самарқандда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио ўртасидаги музокаралардан сўнг имзоланди. Бахтиёр Саидовнинг маълум қилишича, келишувлар Ой, Марс, кометалар ва астероидларни тинч мақсадларда тадқиқ этиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тамойилларини белгилайди. Вазирнинг таъкидлашича, ҳужжат Ўзбекистоннинг NASA ва бошқа иштирокчи давлатлар космик агентликлари билан ҳамкорлигини кенгайтириш, миллий мутахассисларни тайёрлаш ва космик технологияларни ўзлаштириш учун янги имкониятлар очади. «Артемида» келишувлари 2020 йилда АҚШ ва яна етти давлат иштирокида қабул қилинган. NASA маълумотига кўра, улар космик тадқиқотларни хавфсиз, очиқ ва ўзаро мувофиқлаштирилган тарзда олиб боришга хизмат қилади. Асосий тамойиллар қаторига илмий маълумотларни очиқ эълон қилиш, фавқулодда вазиятда астронавтларга ёрдам кўрсатиш, космик чиқиндиларни камайтириш ва бошқа давлатларнинг миссияларига зарарли халақит бермаслик киради. Ҳамкорликда иштирок этишнинг амалий шакллари ҳам бор. NASA сентябрь ойида келишувларни имзолаган давлатларни Ойни тадқиқ этишга илмий асбоблар, технология синовлари ва CubeSat туридаги кичик сунъий йўлдошлар орқали ҳисса қўшишга таклиф қилганини билдирган. Ўзбекистоннинг айнан қайси лойиҳаларда иштирок этиши ҳақида Саидов хабарида маълумот берилмаган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  11. 🔴 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги диққатига: 41 нафар кўзи ожиз инсон ишсиз қолиш хавфи остида ✔️Ижтимоий ҳимоя фақат нафақа эмас, кўзи ожиз инсонларнинг мавжуд иш ўринларини ким ҳимоя қилади? Uzdiplomat.uz таҳририятига Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган, асосан ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаб келаётган ишлаб чиқариш корхонасининг оғир молиявий аҳволи юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда банк кредитлари, тўпланиб қолган пенялар ва маҳсулотларни сотишдаги муаммолар туфайли 75 нафар ходимнинг иш ўрни хавф остида қолгани айтилмоқда. Уларнинг 41 нафари кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслардир. Гап Тошкент шаҳри Миробод тумани, Мунис кўчаси, 10-уйда жойлашган «ЎзКОЖ Чўтка» ишлаб чиқариш корхонаси ҳақида кетмоқда. Таҳририятга тақдим этилган маълумотномага кўра, мазкур корхона 1953 йилда фабрика сифатида ташкил этилган. Ўша йилларда бу ерда 350 нафар киши, жумладан, 245 нафар кўзи ожиз фуқаро меҳнат қилган. 1991 йилда фабрика комбинатга айлантирилган ва ишчилар сони 900 нафарга етган. Улардан 540 нафари кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар эди. Бугун эса корхонада атиги 75 нафар киши ишламоқда. Уларнинг 41 нафари кўзи ожиз фуқаролар бўлиб, мурожаатга кўра, ўртача ойлик иш ҳақи 3 миллион сўмни ташкил этади. Корхона жорий йилнинг биринчи ярмида 8,3 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаргани билдирилган. Улар орасида алюминий эшик-ромлар учун аксессуарлар, қадоқланган газли ва газсиз ичимлик сувлари бор. Шунга қарамай, корхона ўз фаолиятини давом эттиришда жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келган. Батафсил ўқиш Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  12. 🔴 Рамазон 8 февралда бошланиши кутилмоқда ✔️Қозоғистон, Қирғизистон, Саудия Арабистони ва Ўзбекистонда вазият қандай? Қозоғистон ва Қирғизистон диний идоралари 2027 йилги Рамазон ойи 8 февралдан бошланишини маълум қилди. Саудия Арабистонининг ҳижрий тақвимида ҳам шу сана кўрсатилган. Ўзбекистонда эса Рамазон бошланадиган кун ҳозирча расман эълон қилинмаган. Батафсил ўқиш Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  13. Самарқандда миллиардлаб долларлик келишувлар имзоланиши кутилмоқда - Рубио АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга ташриф якунлари бўйича миллиардлаб долларлик келишувлар имзоланиши кутилаётганини билдирди. У бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева билан Регистон майдонида журналистлар олдига чиққан пайтда айтди. Рубио самимий қабул ва меҳмондўстлик учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдириб, Самарқанд асрлар давомида жаҳон савдосининг муҳим чорраҳаларидан бири бўлганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бугун шаҳарга қарийб 300 та Америка компанияси вакиллари келган. Давлат котиби АҚШ Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканини қайд этди. Ташрифнинг иқтисодий аҳамиятига хорижий ОАВ ҳам эътибор қаратмоқда. Euronews маълумотига кўра, Америка делегацияси таркибида Boeing, Citibank ва Franklin Templeton вакиллари бор. Музокараларда савдо, инвестициялар, муҳим минераллар ва иқтисодий ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш кўзда тутилган. Reuters эса Вашингтоннинг минтақага қизиқишини узоқ муддатли стратегик алоқаларни мустаҳкамлаш ва табиий ресурслар билан боғлайди. Агентлик суҳбатлашган минтақавий дипломатга кўра, АҚШ маъмуриятининг тижорий устуворликларидан бири — Марказий Осиёнинг нодир ер элементлари ресурсларига кириш имкониятларини кенгайтириш. Бугун Самарқандда АҚШ ва Марказий Осиёнинг беш давлати ташқи ишлар вазирларининг C5+1 форматидаги учрашуви, шунингдек, Ўзбекистон–АҚШ бизнес ва инвестиция кенгашининг йиғилиши режалаштирилган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  14. 🔴Биз 40 миллионга яқинлашдик: Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллиондан ошди Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 39 миллион 535 минг 225 кишига етди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич аҳолини рўйхатга олиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган. Аҳоли сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 692,2 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпайган. Самарқанд ва Фарғона аҳолиси 4 миллиондан ошган. Самарқандда 4,46 миллион, Фарғонада эса 4,29 миллион киши истиқомат қилмоқда. Бу икки вилоят ҳиссасига мамлакат аҳолисининг қарийб 22 фоизи тўғри келади. Кейинги ўринларни Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари эгаллаган. Умуман, саккизта ҳудудда, жумладан, пойтахтда доимий аҳоли сони 3 миллиондан ошган. Ҳудудлар бўйича аҳоли сони: ▪️ Самарқанд вилояти — 4 462 783 киши; ▪️ Фарғона вилояти — 4 293 001 киши; ▪️ Тошкент вилояти — 3 799 043 киши; ▪️ Қашқадарё вилояти — 3 746 228 киши; ▪️ Андижон вилояти — 3 574 464 киши; ▪️ Тошкент шаҳри — 3 278 512 киши; ▪️ Наманган вилояти — 3 190 767 киши; ▪️ Сурхондарё вилояти — 3 030 030 киши; ▪️ Қорақалпоғистон Республикаси — 2 166 044 киши; ▪️ Хоразм вилояти — 2 162 068 киши; ▪️ Бухоро вилояти — 2 125 129 киши; ▪️ Жиззах вилояти — 1 545 176 киши; ▪️ Навоий вилояти — 1 196 559 киши; ▪️ Сирдарё вилояти — 965 421 киши. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  15. uzdiplomat иқтибоси: 🖍 «Американинг абадий дўстлари ҳам, абадий душманлари ҳам йўқ. Фақат манфаатлари бор». Генри Киссинжер, АҚШ сиёсатчиси, собиқ давлат котиби Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat

  16. 🔴Марко Рубио рафиқаси билан Самарқандга келди ✔️Унга 200 дан ортиқ америкалик ишбилармон ҳамроҳлик қилмоқда Бугун АҚШ Давлат котиби Марко Рубио рафиқаси билан Ўзбекистонга етиб келди. Уларни олиб келган самолёт Самарқанд халқаро аэропортига қўнди. Олий мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева, ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, АҚШ Президентининг махсус вакили Сержио Гор ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник кутиб олди. Рубионинг ташрифи АҚШ ва Марказий Осиё ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган. У билан бирга 200 дан ортиқ америкалик бизнес вакиллари ҳам Ўзбекистонга келмоқда. Асосий эътибор савдо, инвестиция, энергетика ва муҳим минерал ресурслар соҳасидаги ҳамкорликка қаратилади. 19 октябрь куни Самарқандда «C5+1» форматида АҚШ ва Марказий Осиёнинг беш давлати ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтади. Шу куни Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқотининг биринчи раунди ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон–АҚШ Бизнес ва инвестициялар кенгашининг иккинчи йиғилиши ҳам ташриф кун тартибидан ўрин олган. Мазкур кенгашга Саида Мирзиёева ва Сержио Гор ҳамраислик қилади. Эслатиб ўтамиз, 16 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Сержио Горни қабул қилиб, Марко Рубионинг ташрифига тайёргарлик ва икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган эди. Марко Рубио Ўзбекистондан сўнг Ҳиндистонга ташриф буюриши режалаштирилган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  17. 🔴Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи: халқаро таҳлилчилар нима дейди? ✔️Четда қолаётган инсон ҳуқуқлари, критик минераллар ва Россияга санкциялар масаласи АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Самарқандга ташрифи халқаро экспертлар эътиборини тортди. Айрим таҳлилчилар Вашингтоннинг Марказий Осиёга қизиқиши ортишига Россия ва Хитой билан геосиёсий рақобат ҳамда критик минераллар учун кураш сабаб бўлаётганини айтмоқда. Бошқалар эса Дональд Трамп маъмурияти минтақада демократия ва инсон ҳуқуқларидан кўра бизнес манфаатларига устувор аҳамият бераётганига эътибор қаратмоқда. Хўш, АҚШнинг минтақага яқинлашиши ортида қандай манфаатлар бор ва бу Ўзбекистон учун нимани англатади? Батафсил ўқиш Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  18. 🔴Мудофаа вазири маслаҳатчиси вазирга берган маслаҳатларини очиқлашни хоҳламади Мудофаа вазирининг ватанпарварлик тарғиботи, маънавий-маърифий ишлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Олимжон Ўсаров Uzdiplomat.uz мухбирига айрим таклифлар ҳарбий сирга тааллуқли бўлиши мумкинлигини айтди. Суҳбатда у ўз фаолияти ва амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берди, аммо вазирга охирги марта берган аниқ маслаҳатини очиқламади. Uzdiplomat.uz мухбири Олимжон Ўсаровдан Мудофаа вазирига қандай маслаҳатлар бериши ҳақида сўради: — Сиз Мудофаа вазирига қандай маслаҳатлар берасиз? Учтасини айта оласизми? Ўсаров фаолияти ватанпарварлик тарғиботи, маънавий-маърифий ишлар ва ёшлар масалаларини қамраб олишини айтди. Журналист ундан охирги марта қандай аниқ маслаҳат берганини сўраганида, у айрим таклифлар очиқланмаслигини билдирди: — Ўзбекистонда ҳарбий сирлар бор. Баъзи маслаҳатларимиз, баъзи келишувларимиз ошкор этилмайди. Ўсаров ўз фаолият йўналиши доирасида ҳарбий сирга оид маълумотлардан хабардор эканини ҳам айтди. Суҳбатда Мудофаа вазири раҳбарлигида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича дастур лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди. Унинг айтишича, мактабларда «Ватан таянчи» гуруҳлари ташкил этилган, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари эса Мудофаа вазирлиги тизимига ўтказилган. Мамлакатдаги 10 200 дан ортиқ мактабнинг ҳар бирида ҳарбий фан ўқитувчилари Мудофаа вазирлиги офицерлари ҳисобланади. Журналист бу ўзгаришларда маслаҳатчининг таклифлари бор-йўқлигини сўради. — Мана шу ўзгаришларда сизнинг маслаҳатингиз борми? — Бу президентимиз ташаббуси. Унинг ижросини таъминлашда эса биз доим биргаликда ҳаракатдамиз, — деди Ўсаров. Бироқ у вазирга тақдим этган аниқ таклиф ёки тавсияларни келтирмади. Болаларда ватанпарварлик туйғусини мультфильмлар ва бошқа воситалар орқали шакллантириш ҳақидаги саволга Ўсаров ўзи таклиф қилган «ватанпарварлик кластери» лойиҳаси ҳақида гапирди. Лойиҳа мактаб, маҳалла, мудофаа ишлари бўлими ва оила ҳамкорлигини йўлга қўйишни назарда тутади. Ўсаров оилада ҳарбий соҳа ва ватанпарварликка ижобий муносабат бўлмаса, ёшларни бу руҳда тарбиялаш қийин кечишини таъкидлади. — Бугун ватанпарварлик шунчаки сўз ёки хуштакбозлик билан бўлмайди. Ҳақиқий маънодаги ватанпарварлар керак, — деди у. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  19. 🔴Тошкент ҳавоси «зарарли» даражага етди: ифлосланиш ЖССТ тавсиясидан 14,6 баробар юқори 18 октябрь куни эрталаб Тошкентда ҳаво сифати кескин ёмонлашди. IQAir халқаро мониторинг портали маълумотларига кўра, соат 09:00 ҳолатида пойтахт ҳавосининг ифлосланиш индекси 163 баллга етган. Бу «зарарли» (Unhealthy) даража ҳисобланади. Пойтахт ҳавосидаги PM2,5 заррачалари концентрацияси 73 мкг/м³ ни ташкил этган. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган йиллик ўртача меъёрдан 14,6 баробар юқори. IQAir маълумотларига кўра, Тошкент ҳавосида қуйидаги ифлослантирувчи моддалар қайд этилган: 🔴 PM2,5 — 73 мкг/м³; 🟡 PM10 — 126,3 мкг/м³; ▪️ Азот диоксиди — 12 мкг/м³; ▪️ Олтингугурт диоксиди — 9,5 мкг/м³; ▪️ Углерод оксиди — 101 мкг/м³. Ўзгидрометнинг шу куни соат 09:00 даги маълумотларида эса PM10 миқдори 114 мкг/м³, PM2,5 концентрацияси 60 мкг/м³ бўлгани билдирилган. Наманганда ҳам ҳаво сифати «зарарли» даражада экани хабар қилинмоқда. ЖССТ маълумотларига кўра, PM2,5 заррачалари ўпканинг чуқур қисмларига кириб бориши ва юрак-қон томир ҳамда нафас олиш тизими касалликлари хавфини ошириши мумкин. Бундай шароитда мутахассислар аҳолига, айниқса, болалар, кексалар ва сурункали касаллиги бор инсонларга кўчада узоқ вақт қолмасликни, очиқ ҳавода жисмоний машғулотларни чеклашни тавсия этади. Эътиборлиси, Ўзбекистонда PM2,5 миқдори 60 мкг/м³ бўлганда миллий меъёр бузилмаган ҳисобланади. Бироқ бу кўрсаткич ЖССТнинг суткалик тавсиявий даражасидан тўрт баробар юқори. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  20. uzdiplomat иқтибоси: 🖍 «Ўз исмини ҳам тўғри ёза олмайдиганлар тўрга ўтқазиладиган ажаб замонлар бўлди... *** Кимдир шаллақилик қилиб чиқмаса, халқ ҳам, “юқори”дагилар ҳам қулоқ солмайдиган бўлиб қолди...». Беҳзод Фазлиддин, шоир Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat

  21. Older posts