🔴«Пединститут» яна кўчмоқда, Чилонзордаги бинолари эса қайта сотувда Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг «Чилонзор» метро бекати яқинидаги асосий ўқув биноси 269,2 миллиард сўм бошланғич нарх билан аукционга қўйилди. Савдо 26 октябрь соат 10:00 да ўтказилади. Кутубхона, ошхона ва спорт майдончасини қамраб олган объектлар ҳам алоҳида лот сифатида 207,24 миллиард сўмга чиқарилган. Икки лотнинг жами бошланғич қиймати қарийб 476,44 миллиард сўм. Харидорлар бу ерда нодавлат таълим муассасаси ташкил этиши шарт. Объектлар уларга 2029 йил охиригача топширилиши белгиланган. Бу бинолар аввал ҳам сотувга чиқарилган. 2026 йил июнида асосий кампус яхлит лот сифатида 886,6 миллиард сўмга баҳоланган эди. Ҳозир унинг қисмлари алоҳида сотилмоқда. Университетнинг ўзи аввал ҳам кўчирилган. 2016 йилда унинг асосий биноси Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетига берилиб, жамоа Чилонзордаги 1-педагогика коллежи биноларига кўчирилган.Университетнинг бу кўчишидан кейин ҳам унинг инфратузилмасига маблағ йўналтириш белгиланган. Хусусан, 2017 йилги давлат дастурида ТДПУнинг 3-ўқув корпуси ва спорт залини реконструкция қилиш учун жами 16,3 миллиард сўм кўзда тутилган. Ҳозир кўчилаётган Янги Тошкентдаги кампуснинг биринчи босқичи 2026 йил 23 августда очилган. Унда 12 минг ўринли ўқув биноси ва лаборатория мажмуаси қурилган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X