Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 1 hour ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Мудофаа вазири маслаҳатчиси вазирга берган маслаҳатларини очиқлашни хоҳламади Мудофаа вазирининг ватанпарварлик тарғиботи, маънавий-маърифий ишлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Олимжон Ўсаров Uzdiplomat.uz мухбирига айрим таклифлар ҳарбий сирга тааллуқли бўлиши мумкинлигини айтди. Суҳбатда у ўз фаолияти ва амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берди, аммо вазирга охирги марта берган аниқ маслаҳатини очиқламади. Uzdiplomat.uz мухбири Олимжон Ўсаровдан Мудофаа вазирига қандай маслаҳатлар бериши ҳақида сўради: — Сиз Мудофаа вазирига қандай маслаҳатлар берасиз? Учтасини айта оласизми? Ўсаров фаолияти ватанпарварлик тарғиботи, маънавий-маърифий ишлар ва ёшлар масалаларини қамраб олишини айтди. Журналист ундан охирги марта қандай аниқ маслаҳат берганини сўраганида, у айрим таклифлар очиқланмаслигини билдирди: — Ўзбекистонда ҳарбий сирлар бор. Баъзи маслаҳатларимиз, баъзи келишувларимиз ошкор этилмайди. Ўсаров ўз фаолият йўналиши доирасида ҳарбий сирга оид маълумотлардан хабардор эканини ҳам айтди. Суҳбатда Мудофаа вазири раҳбарлигида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича дастур лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди. Унинг айтишича, мактабларда «Ватан таянчи» гуруҳлари ташкил этилган, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари эса Мудофаа вазирлиги тизимига ўтказилган. Мамлакатдаги 10 200 дан ортиқ мактабнинг ҳар бирида ҳарбий фан ўқитувчилари Мудофаа вазирлиги офицерлари ҳисобланади. Журналист бу ўзгаришларда маслаҳатчининг таклифлари бор-йўқлигини сўради. — Мана шу ўзгаришларда сизнинг маслаҳатингиз борми? — Бу президентимиз ташаббуси. Унинг ижросини таъминлашда эса биз доим биргаликда ҳаракатдамиз, — деди Ўсаров. Бироқ у вазирга тақдим этган аниқ таклиф ёки тавсияларни келтирмади. Болаларда ватанпарварлик туйғусини мультфильмлар ва бошқа воситалар орқали шакллантириш ҳақидаги саволга Ўсаров ўзи таклиф қилган «ватанпарварлик кластери» лойиҳаси ҳақида гапирди. Лойиҳа мактаб, маҳалла, мудофаа ишлари бўлими ва оила ҳамкорлигини йўлга қўйишни назарда тутади. Ўсаров оилада ҳарбий соҳа ва ватанпарварликка ижобий муносабат бўлмаса, ёшларни бу руҳда тарбиялаш қийин кечишини таъкидлади. — Бугун ватанпарварлик шунчаки сўз ёки хуштакбозлик билан бўлмайди. Ҳақиқий маънодаги ватанпарварлар керак, — деди у. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K18 Oct 06:0314 Nov 04:167.9K18 Oct 06:03: 0 views14 Nov 04:16: 7,890 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
18 Oct 2026, 06:030
14 Nov 2026, 04:167.9K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.