🔴Ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари Европанинг уч давлатига ишга таклиф этилмоқда Миграция агентлиги Словакиянинг Penta Hospitals International компанияси билан ҳамкорликда шифокорлар, олий маълумотли ҳамширалар ва тиббиёт оғаларини Чехия, Словакия ҳамда Польшадаги тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилди. Агентлик хабарига кўра, шифокорларга ойига 2200 евродан, ҳамширалар ва тиббиёт оғаларига эса 1800 евродан бошланадиган маош таклиф этилмоқда. Ҳамширалик йўналишидаги номзодлар рус тилида эркин мулоқот қила олиши ва сўнгги икки йил ичида тегишли олий таълим йўналишини тамомлаган бўлиши керак. Танловда шифокорлар ҳам иштирок этиши мумкин. Саралашдан ўтганлар «Интил» халқаро марказида уч ойлик жадаллаштирилган чех, словак ва поляк тили курсларида ўқитилади. Дарсларни мазкур давлатлардан жалб қилинган ўқитувчилар олиб боради. Тайёргарлик даврида ўқиш ва яшаш харажатларини Миграция агентлиги қоплайди. Шунингдек, номзодларга виза ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилади. Машғулотларни 2026 йил ноябрда бошлаш режалаштирилган. Виза расмийлаштириш жараёни тил курслари билан бир вақтда олиб борилади. Аризалар онлайн шакл орқали қабул қилинмоқда. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X