🔴 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги диққатига: 41 нафар кўзи ожиз инсон ишсиз қолиш хавфи остида ✔️Ижтимоий ҳимоя фақат нафақа эмас, кўзи ожиз инсонларнинг мавжуд иш ўринларини ким ҳимоя қилади? Uzdiplomat.uz таҳририятига Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган, асосан ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаб келаётган ишлаб чиқариш корхонасининг оғир молиявий аҳволи юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда банк кредитлари, тўпланиб қолган пенялар ва маҳсулотларни сотишдаги муаммолар туфайли 75 нафар ходимнинг иш ўрни хавф остида қолгани айтилмоқда. Уларнинг 41 нафари кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслардир. Гап Тошкент шаҳри Миробод тумани, Мунис кўчаси, 10-уйда жойлашган «ЎзКОЖ Чўтка» ишлаб чиқариш корхонаси ҳақида кетмоқда. Таҳририятга тақдим этилган маълумотномага кўра, мазкур корхона 1953 йилда фабрика сифатида ташкил этилган. Ўша йилларда бу ерда 350 нафар киши, жумладан, 245 нафар кўзи ожиз фуқаро меҳнат қилган. 1991 йилда фабрика комбинатга айлантирилган ва ишчилар сони 900 нафарга етган. Улардан 540 нафари кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар эди. Бугун эса корхонада атиги 75 нафар киши ишламоқда. Уларнинг 41 нафари кўзи ожиз фуқаролар бўлиб, мурожаатга кўра, ўртача ойлик иш ҳақи 3 миллион сўмни ташкил этади. Корхона жорий йилнинг биринчи ярмида 8,3 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаргани билдирилган. Улар орасида алюминий эшик-ромлар учун аксессуарлар, қадоқланган газли ва газсиз ичимлик сувлари бор. Шунга қарамай, корхона ўз фаолиятини давом эттиришда жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келган. Батафсил ўқиш Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR)
22.7%7.9K avg views
Posting
9.0/day
last 2 hours ago
Reactions per 1K views
9.4
👍 ❤ 🔥
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 19 Oct 2026, 09:54 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 11.1K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.