🔴«Биз тарихда янги саҳифа очяпмиз!» ✔️Мирзиёев Марко Рубио билан учрашди Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандда АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашди. Суҳбатнинг очиқ қисмида давлат раҳбари Америка бизнесининг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлаган. «Сизни кўриб турганимдан жуда хурсандман. Келганингиз учун раҳмат. Биз тарихда янги саҳифа очяпмиз. Ўзбекистон тарихида Америка бизнеси ҳали бу қадар кенг кўламда келмаган», — деган Мирзиёев. Рубио Ўзбекистонда бўлиш унинг учун шараф эканини айтиб, учрашувдан икки соат аввал АҚШ президенти Дональд Трамп билан гаплашганини билдирди. «У ўтган йили сиз билан бўлган учрашув унга жуда манзур бўлганини етказишимни сўради. Сиз билан яна учрашишни интиқлик билан кутмоқда», — деган АҚШ давлат котиби. Рубио ташрифининг асосий йўналишларидан бири — савдо, инвестициялар ва муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик. У шу куни Euronews саволларига жавоб берар экан, Самарқандда қарийб 300 та Америка компанияси вакиллари иштирок этаётганини, миллиардлаб долларлик келишувлар муҳокама қилинаётганини айтганди. Шунингдек, минералларни қазиб олиш ва қайта ишлаш имкониятларини ривожлантиришга қизиқиш билдирди. Давлат котиби АҚШнинг минтақадаги фаоллиги Ўзбекистондан бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилишга қаратилмаганини ҳам таъкидлади. У Ўзбекистон турли шериклар билан иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга очиқ эканини қайд этди. Ташрифнинг иқтисодий кун тартиби Мирзиёевнинг Америка компаниялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувларида ҳам акс этди. Президент матбуот хизматига кўра, Traxys билан муҳим минераллар ва хомашёни чуқур қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳалари муҳокама қилинган. Wabtec раҳбарияти билан эса локомотивлар етказиб бериш, Ўзбекистонда уларга техник хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш, бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ва мутахассислар тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 1 hour ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 19 Oct 2026, 15:26 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 7.6K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.