👍👍👍👍👍👍 | #Матбуот_анжумани Рақобат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан 2026 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда рақобатни ривожлантириш, монополияларга қарши курашиш, давлат харидлари ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш, аҳоли муаммолари билан ишлаш ва бошқа долзарб йўналишларда амалга оширилган ишлар ҳақида ҳудудий бошқарма масъул ходими Т.Норов томонидан маълумот берилди. 🔍Батафсил “TOSHKENT” телеканалида. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 📍 Лабзак 3,Тошкент 100128 🌐 raqobat.gov.uz 📞 71 207 47 00 ☎️ 1159 📧 info@raqobat.gov.uz facebook.com/raqobatgovuz instagram.com/raqobatgovuz x.com/RaqobatGovUz
-
-
👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами Рақобат қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан танлов (тендер) савдоларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда ✈️ Хусусан, 2024-2026 йиллар давомида ўтказилган тендер савдоларида жами 3 693 та рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган. 🗓 Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида бошланғич нархи 87,8 млрд сўмлик 586 та танлов савдосида рақобат қонунчилиги талаблари бузилгани аниқланган. ✈️ Ўрганишлар давомида айрим савдоларда «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари, жумладан, рақобатни чекловчи талаблар белгилаш, аффилланганлик ва иштирокчилар таклифларини нотўғри баҳолаш ҳолатлари аниқланган. Жумладан, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Оқдарё туман бўлимининг 780 млн сўмлик, Каттақўрғон туман ободонлаштириш бошқармасининг 180 млн сўмлик ва Тойлоқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 2,4 млрд сўмлик танловларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, танлов натижалари бекор қилинган. ‼️ Шунингдек, сўнгги уч йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида 300 га яқин мансабдор шахсларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилган. Давлат харидларида қонунийлик, шаффофлик ва барча иштирокчилар учун тенг рақобат шароитларини таъминлаш Рақобат қўмитасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
-
ҚЎМИТА ҚАРОРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ СУД ТОМОНИДАН ЯНА БИР БОР ТАСДИҚЛАНДИ ✈️ Рақобат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали фаолиятида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси талаблари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди. ♻️ Ўрганиш давомида товарни реализация қилишда ёки олишда камситувчи шарт-шароитларни белгилаш, товардан фойдаланиш шартларини мажбуран қабул қилдириш, шунингдек, кўрсатилмаган ёки бепул кўрсатилиши лозим бўлган хизматлар учун ҳақ ҳисоблаш ҳолатлари аниқланди. 🖋 Бошқарма томонидан тадбиркорлик субъектларига ортиқча ҳисобланган жами 547 938 880 сўм миқдоридаги маблағларни қайтариш ва тегишли суммаларни чегириш юзасидан кўрсатма берилди. Жумладан: ➡️“Бухоро озиқ-овқат” МЧЖ — 434 400 000 сўм; ➡️“ЯТТ А. Насиров” — 10 623 600 сўм; ➡️“Ситораи Моҳи Хоса” санаторийси МЧЖ — 72 963 280 сўм; ➡️“Махмуд Абдулло Қурувчи” МЧЖ — 29 952 000 сўм. 🤩 Натижада жами 547,9 млн сўм миқдоридаги ортиқча ҳисобланган маблағлар “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали томонидан қайта ҳисоб-китоб қилиниши ва тегишли суммалар чегирилиши таъминланди. 🤩 “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бошқарма қарори устидан кассация ва тафтиш шикоятлари берган. Суд жараёнида келтирилган важлар батафсил кўриб чиқилиб, бошқарма қарорининг қонунийлиги ва асослилиги суднинг тегишли ҳужжатлари билан тасдиқланди. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
-
ad 👍👍👍👍👍👍 | #Жараён #реклама 🇺🇿 Ташқи реклама соҳасида бугунги кунда реклама паспортларини бекор қилиш, қисқа муддатли реклама жойлаштириш, ҳудудий дизайн-кодларни ишлаб чиқиш ва ўзгартириш, шунингдек, реклама объектларини мажбурий демонтаж қилиш тартиб-қоидалари такомиллаштирилди. Рақобат қўмитаси бош мутахассиси Ф.Сулаймонов томонидан меъёрий ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумот бериб ўтилди. 🔍Батафсил “O‘ZBEKISTON” телеканалида. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
-
👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан танлов (тендер) савдоларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда ✈️ Хусусан, 2024-2026 йиллар давомида ўтказилган тендер савдоларида жами 1 500 та рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган. 🗓 Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида бошланғич нархи 67,7 млрд сўмлик 331 та танлов савдосида рақобат қонунчилиги талаблари бузилгани аниқланган. ✈️ Ўрганишлар давомида айрим савдоларда «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари, жумладан, рақобатни чекловчи талаблар белгилаш, аффилланганлик ва иштирокчилар таклифларини нотўғри баҳолаш ҳолатлари аниқланган. Жумладан, Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмасининг 842,2 млн сўмлик, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг Риштон туман бўлими томонидан 287,8 млн сўмлик ва "Фарғонасувқурилишинвест" давлат муассасаси томонидан 420,4 млн сўмлик танловларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. ‼️ Шунингдек, сўнгги уч йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида 50 дан ортиқ мансабдор шахсларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилган. Давлат харидларида қонунийлик, шаффофлик ва барча иштирокчилар учун тенг рақобат шароитларини таъминлаш Рақобат қўмитасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
-
👍👍👍👍👍👍 | #Устун_мавқе “WB Taxi” МЧЖ УСТУН МАВҚЕГА ЭГА РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМА ОПЕРАТОРИ СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ ✈️ Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи асосида йўловчиларни ташиш (такси) учун буюртмаларни жойлаштириш ва такси хизматларини кўрсатишга имкон берувчи воситачилик (агрегатор) хизматлари бозорида “WB Taxi” МЧЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди. Шунингдек, Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади. ____ ООО “WB Taxi” ПРИЗНАНО ОПЕРАТОРОМ ЦИФРОВОЙ ПЛАТФОРМЫ, ЗАНИМАЮЩИМ ДОМИНИРУЮЩЕЕ ПОЛОЖЕНИЕ ✈️ На основании соответствующего приказа Комитета по конкуренции ООО “WB Taxi” признано оператором цифровой платформы с доминирующим положением на рынке посреднических (агрегаторских) услуг по размещению заказов на перевозку пассажиров (такси) и оказанию услуг такси. Также Комитетом сообщается, что в целях предотвращения злоупотребления доминирующим положением и в соответствии с законодательством по антимонопольному регулированию будет в обязательном порядке внедрена система антимонопольного комплаенса в деятельности оператора цифровой платформы с доминирующим положением, а также будет осуществляться соответствующий мониторинг. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
-
#Семинар ✈️ Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Навоийуран” давлат корхонаси мутахассислари учун семинар ўтказилди. Семинар давомида иштирокчиларга “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, давлат харидлари жараёнида рақобат талабларига риоя этиш ҳамда рақобат қонунчилиги бузилишининг олдини олиш юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди. 🔍Батафсил "NAVOIY MTRK" телеканалида. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
-



Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда "Юксалиш" ҳаракати ҳамкорлигида ўтказилаётган "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" мавзусидаги ҳуқуқий маслаҳатлар акцияси Республика бўйлаб давом этмоқда. 👥 Бугун акция доирасида Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини идорасида аҳолига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сифатсиз товарларни қайтариш ва алмаштириш, кафолатли таъмирлаш, онлайн савдо, хизмат кўрсатиш, коммунал ҳамда банк хизматлари бўйича мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Акция 10–12 ноябрь кунлари Республикамизнинг 12 та вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилиб, аҳоли ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга ўз ҳуқуқларини билиш ва ҳимоя қилишда амалий кўмак беришга қаратилган. 🤩 Ўз ҳуқуқларингизни билинг ва уларни ҳимоя қилинг! Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
-
👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан танлов (тендер) савдоларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда ✈️ Хусусан, 2024-2026 йиллар давомида ўтказилган тендер савдоларида жами 3 097 та рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган. 🗓 Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида бошланғич нархи 115,3 млрд сўмлик 600 та танлов савдосида рақобат қонунчилиги талаблари бузилгани аниқланган. ✈️ Ўрганишлар давомида айрим савдоларда «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари, жумладан, рақобатни чекловчи талаблар белгилаш, аффилланганлик ва иштирокчилар таклифларини нотўғри баҳолаш ҳолатлари аниқланган. Жумладан, Жиззах Давлат педагогика институти қошидаги академик лицейи 751.3 млн сўм, Зарбдор туман 2-сон заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати 1 373.4 млн сўм ва Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмаси 668.5 млн сўмлик танловларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган ‼️ Шунингдек, сўнгги уч йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида 154 га яқин мансабдор шахсларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилган. Давлат харидларида қонунийлик, шаффофлик ва барча иштирокчилар учун тенг рақобат шароитларини таъминлаш Рақобат қўмитасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
-
СУҒУРТА САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШ ВА МОЛИЯВИЙ ХИЗМАТЛАР РЕКЛАМАСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР КУЧАЙТИРИЛДИ 🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2026 йил 10 ноябрь куни «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-1187-сон Қонун имзоланди. ⬆️ Мазкур Қонун аҳолининг суғурта саводхонлигини ошириш, молиявий хизматлар рекламасида истеъмолчиларни эҳтимолий молиявий хатарлар ҳақида огоҳлантириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. 👀 Кейинги йилларда мамлакатимизда суғурта хизматлари ва кредит-молия соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 💬Шу билан бирга, аҳоли ва тадбиркорларнинг суғурта соҳасидаги саводхонлигини ошириш, суғурта хизматлари тўғрисида ишончли ахборот бериш, шунингдек, кредит маҳсулотларидан фойдаланиш билан боғлиқ молиявий хатарлар ҳақида истеъмолчиларни олдиндан огоҳлантириш зарурати юзага келмоқда. ✅ Мазкур масалаларни инобатга олган ҳолда, Рақобат қўмитаси Марказий банк билан ҳамкорликда мавжуд ҳолат ва халқаро тажрибани таҳлил қилиб, молиявий хизматлар рекламасига тегишли огоҳлантиришларни киритиш бўйича таклифларни илгари сурди. 🔺 Қонун билан қуйидаги муҳим янгиликлар белгиланди: 🔘5-моддага мувофиқ — суғуртага оид саводхонликни оширишга қаратилган ахборот ижтимоий ахборот тури сифатида белгиланди. 🔘20-моддага мувофиқ — тегишли соҳалардаги ваколатли давлат органлари ҳам ижтимоий ахборот реклама берувчилари сифатида белгиланди. 🔘43-моддага мувофиқ — кредит, шу жумладан микроқарз рекламаларида қарз мажбуриятларини бажармаслик молиявий хатарларни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантириш бўлиши шартлиги белгиланди. ❗️Эътиборли жиҳати: бундай огоҳлантириш реклама майдони ва эфир вақтининг камида 10 фоизини ташкил этиши лозим. Мазкур Қонун суғурта хизматлари тўғрисида аҳолига ишончли ахборот етказиш, суғурта саводхонлиги ва ушбу хизматларга бўлган ишончни ошириш, шунингдек, кредит маҳсулотларидан фойдаланишда молиявий хатарлар ҳақида истеъмолчиларни хабардор қилиш ҳамда масъулиятли қарз олиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилади. 🗓 Қонун расмий эълон қилинган кундан кучга киради. 🗓 Кредит рекламасидаги огоҳлантириш талаби ундан 3 ой ўтгач амалга киритилади. ✅ Қонун билан танишиш. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
-
👍👍👍👍👍👍 | #Жараён #чегирма ✈️ Товар нархига чегирма қўллашда бугунги кунда сотувчи истеъмолчиларга чегирма нархининг амал қилиш муддати, чегирмани аниқ фоиз ёки сумма шаклида белгилангани ва шу каби бошқа имтиёзлар ҳақида тўлиқ маълумот берилиши юзасидан Чакана савдо қоидаларида аниқ механизмлар белгилаб берилди. Рақобат қўмитаси бўлим бошлиғи А.Раупов акциялар, чегирмалар,бонуслар ҳамда уларнинг шартлари ҳақида маълумот бериб ўтди. 🔍Батафсил “O‘ZBEKISTON” телеканалида Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
-
👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами Рақобат қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан танлов (тендер) савдоларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда ✈️ Хусусан, 2024-2026 йиллар давомида ўтказилган тендер савдоларида жами 2 562 та рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган. 🗓 Жорий йилнинг ўтган даврида бошланғич нархи 123,1 млрд сўмлик 484 та танлов савдолари ўрганилган, шундан, 477 та танлов савдосида рақобат қонунчилиги талаблари бузилгани аниқланган. 🖍 Ўрганишлар давомида айрим савдоларда «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари, жумладан, рақобатни чекловчи талаблар белгилаш ва иштирокчилар таклифларини нотўғри баҳолаш ҳолатлари аниқланган. Жумладан, Бухоро вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси 1,5 млрд сўмдан ортиқ ва Вобкент туман ободонлаштириш бошқармасининг 330,0 млн сўмдан ортиқ танловларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. ‼️ Шунингдек, сўнгги уч йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида 100 га яқин мансабдор шахсларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилган. 🤩 Давлат харидларида қонунийлик, шаффофлик ва барча иштирокчилар учун тенг рақобат шароитларини таъминлаш Рақобат қўмитасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
-
Рақобат қўмитаси томонидан “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ нинг бошланғич нархи 1,2 млрд сўмдан ортиқ танлов савдоси бекор қилинди 🤩 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига келиб тушган мурожаат юзасидан “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ буюртмачилигида жамият ҳудуди ва биноларига реклама баннерлар ҳамда ёзувлар ўрнатиш ишлари учун бошланғич нархи 1,2 млрд сўмдан ортиқ бўлган танлаш савдосида “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. 🖋 Олиб борилган ўрганиш натижасида, “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган савдоларни ўтказишнинг қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш ҳолатлари аниқланди. ✈️ Юқоридагиларга мувофиқ, Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг қонунчилик талабларига амал қилиш юзасидан ўтказган текширув натижасига кўра “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ томонидан ўтказилган танлаш савдоси ихтиёрий равишда бекор қилинди. Аниқланган қонунбузилишларнинг олди олиниши давлат маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишини таъминлайди, шу билан бирга тадбиркорлар учун очиқ ва адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
-
Telegram doesn't show this post on the web. Open it in Telegram to see it.
-

#Эълон Истеъмолчиларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади ✈️ Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда “Юксалиш” ҳаракати ҳамкорлигида 10–12 ноябрь кунлари республикамизнинг барча ҳудудларини қамраб олган “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” мавзусида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар акцияси ўтказилмоқда. 👥 Акция доирасида фуқароларга сифатсиз товарларни қайтариш ва алмаштириш, кафолатли таъмирлаш, онлайн савдо, хизмат кўрсатиш, коммунал ва банк хизматлари, шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан мутахассислар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади. 🔍 Батафсил: инфографикада Ўз ҳуқуқларингизни билиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича зарур ҳуқуқий маслаҳатларни олиш имкониятидан фойдаланинг! Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
-
#Брифинг ✈️ Рақобат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан брифинг ўтказилди. Брифингда бошқарма бошлиғининг ўринбосари К.Умаров томонидан 2026 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди. 🔍 Батафсил “NAMANGAN MTRK”да. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
-
viral
👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами Рақобат қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан танлов (тендер) савдоларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда ✈️ Хусусан, Ўтган 2024-2026 йиллар давомида ўтказилган тендер савдоларида жами 2 091 та рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган. 🗓 Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида бошланғич нархи 142,2 млрд сўмлик 399 та танлов савдосида рақобат қонунчилиги талаблари бузилгани аниқланган. 🖍 Ўрганишлар давомида айрим савдоларда «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари, жумладан, рақобатни чекловчи талаблар белгилаш, аффилланганлик ва иштирокчилар таклифларини нотўғри баҳолаш ҳолатлари аниқланган. Жумладан,Булоқбоши тумани тиббиёт бирлашмасининг 1,144 млрд сўмдан ортиқ, Андижон вилояти Спорт бошқармаси тасарруфидаги олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 9,170 млрд сўмдан ортиқ ва Хонобод шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг 759 млн сўмлик танловларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. ‼️ Шунингдек, сўнгги уч йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида 177 га яқин мансабдор шахсларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилган. Давлат харидларида қонунийлик, шаффофлик ва барча иштирокчилар учун тенг рақобат шароитларини таъминлаш Рақобат қўмитасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
-
viral
Блогерлар ва машҳур шахслар рекламани қонун талабларига мувофиқ жойлаштириши шарт ✈️ Рақобат қўмитаси томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган рекламаларнинг Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқлиги устидан мониторинг ишлари изчил давом эттирилмоқда. ✈️Хусусан, Қўмита томонидан ижтимоий тармоқларда фаолият юритаётган 110 нафар блогер рўйхати шакллантирилиб, уларнинг саҳифаларида жойлаштирилаётган реклама материаллари кунлик тартибда мониторинг қилиб борилмоқда. Мониторинг натижаларига кўра, 12 нафар блогер томонидан реклама қонунчилиги талабларига зид бўлган реклама ахборотлари жойлаштирилгани аниқланди. Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди. Шунингдек, республикада кенг жамоатчиликка танилган қўшиқчилар, актёр ва актрисалар ҳамда спортчиларнинг рўйхати шакллантирилиб, уларнинг ижтимоий тармоқлардаги рекламага оид чиқишлари ҳам мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда. ‼️ Реклама қонунчилиги талабларига риоя этиш — барча учун мажбурий! Рақобат қўмитаси реклама берувчилар, реклама тайёрловчилар ва тарқатувчилар, шу жумладан, блогерлар ҳамда машҳур шахсларни реклама материалларини жойлаштиришда «Реклама тўғрисида»ги Қонун талабларига қатъий амал қилишга чақиради. ✈️ Рекламада ҳаққонийлик ва ишончлиликни таъминлаш, истеъмолчиларни чалғитувчи ёки уларда товар ва хизматлар ҳақида нотўғри тасаввур уйғотувчи ахборотларни тарқатмаслик ҳар бир реклама иштирокчисининг муҳим масъулияти ҳисобланади. 🖋 Қонунчилик талабларини билмаслик ёки уларга эътиборсизлик билан муносабатда бўлиш жавобгарликдан озод этмайди. Реклама қонунчилиги бузилишига йўл қўйган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда таъсир чоралари қўлланилади. 🌐 Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган рекламалар устидан мониторингни янада кучайтириб, қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда реклама бозорида қонунийликни таъминлашга қаратилган чораларни изчил давом эттиради. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
-
viral 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 👍 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести 📆 (2 — 7 ноябрь кунлари) 🗓 2 ноябрь ✅ Рақобат қўмитаси томонидан Қорақалпоғистондаги 22 та газ тўлдириш шохобчасида рақобатга қарши келишилган (мувофиқлаштирилган) ҳаракатлар юзасидан молиявий жарималар қўлланилди; ✅ Рақобат қўмитаси томонидан реклама қонунчилиги талабларига риоя этилиши юзасидан истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда; ✅ Ортиқча тўланган кредит маблағлари бўйича бузилган истеъмолчилар ҳуқуқлари қайта тикланди, “O‘ZBEKISTON” телеканалида; ____ 🗓 3 ноябрь ✅ Челленж: Рақобат қўмитаси барча истеъмолчиларни челленжда фаол иштирок этишга чорлайди! ✅ Челленжда иштирок этиш бўйича видеоқўлланма; ✅ Истеъмолчилар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда; ____ 🗓 4 ноябрь ✅ Рақобат қўмитаси давлат харидларида рақобат қонунчилигига риоя этилишини ўрганмоқда; ✅ Рақобат қўмитаси томонидан банк, молиявий хизматлар ва реклама соҳаларида истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда; ✅ Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан аҳоли, хусусан, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда, “QARAQALPAQSTAN MTRK”да; ____ 🗓 5 ноябрь ✅ Қашқадарёда иссиқлик етказилмаган кунлар учун ҳисобланган 2,3 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди; ✅ Рақобат қўмитаси томонидан коммунал ва савдо хизматлари соҳаларида истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда; ✅ Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тизимли ўрганишлар, “OLTIN VOHA” FM радиоканалида; ✅ Энди ташқи пешлавҳалар реклама ҳисобланмайди, “ZO‘R TV”да; ____ 🗓 6 ноябрь ✅ Рақобат қўмитаси 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи шартлар мавжудлигини аниқлади; ✅ Брифинг: Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йилнинг 9 ойида товар, молия ва рақамли бозорларда ўтказилган таҳлиллар; ✅ “Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йилнинг 9 ойида товар, молия ва рақамли бозорларда ўтказилган таҳлиллар” юзасидан брифинг ўтказилди. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
-
👍👍👍👍👍👍 | #брифинг ✈️ Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида товар, молия ва рақамли бозорларда ўтказилган таҳлиллар юзасидан брифинг ўтказилди. 🔻 Асосий натижалар: ➡️ 158 та — товар ва хизматлар бозорида экспресс-таҳлиллар ўтказилди; ➡️ 3 та — корхонанинг устун мавқеи эътироф этилди; ➡️ 5 та — корхона устун мавқеини йўқотган деб топилди; ➡️ 97 та — ички бозорнинг маҳаллий товарлар билан тўйинганлигини аниқлаш бўйича ўрганиш ўтказилди; ➡️ 127 та — бугунги кунда товар ёки молия бозорида устун мавқеи эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектлар сони. 🔎 Виза хизматлари бозорида: 🔘«VFS Global Services UBKN» ва «Vizametric» МЧЖлар устун мавқега эга деб эътироф этилди. 🔘«TLS Contact» МЧЖ устун музокара кучига эга деб эътироф этилди. 📱Рақамли платформа оператори бозорида: 🔘«OLX Classifieds» МЧЖ хорижий корхонаси «OLX» савдо белгиси остида онлайн реклама (эълон) жойлаштириш хизмати бўйича устун мавқега эга рақамли платформа деб эътироф этилди. 🔍 Батафсил. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
- Older posts