Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · active

Subscribers 18.8K tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR) 18.4%3.5K avg views
Posting 2.7/day last 14 hours ago
Reactions per 1K views 0.0

👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами Рақобат қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан танлов (тендер) савдоларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда ✈️ Хусусан, 2024-2026 йиллар давомида ўтказилган тендер савдоларида жами 2 562 та рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган. 🗓 Жорий йилнинг ўтган даврида бошланғич нархи 123,1 млрд сўмлик 484 та танлов савдолари ўрганилган, шундан, 477 та танлов савдосида рақобат қонунчилиги талаблари бузилгани аниқланган. 🖍 Ўрганишлар давомида айрим савдоларда «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари, жумладан, рақобатни чекловчи талаблар белгилаш ва иштирокчилар таклифларини нотўғри баҳолаш ҳолатлари аниқланган. Жумладан, Бухоро вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси 1,5 млрд сўмдан ортиқ ва Вобкент туман ободонлаштириш бошқармасининг 330,0 млн сўмдан ортиқ танловларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. ‼️ Шунингдек, сўнгги уч йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида 100 га яқин мансабдор шахсларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилган. 🤩 Давлат харидларида қонунийлик, шаффофлик ва барча иштирокчилар учун тенг рақобат шароитларини таъминлаш Рақобат қўмитасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube

Views over time

05001K1.5K10 Nov 07:3214 Nov 00:161.3K10 Nov 07:32: 0 views14 Nov 00:16: 1,330 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
10 Nov 2026, 07:320
14 Nov 2026, 00:161.3K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.