ҚЎМИТА ҚАРОРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ СУД ТОМОНИДАН ЯНА БИР БОР ТАСДИҚЛАНДИ ✈️ Рақобат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали фаолиятида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси талаблари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди. ♻️ Ўрганиш давомида товарни реализация қилишда ёки олишда камситувчи шарт-шароитларни белгилаш, товардан фойдаланиш шартларини мажбуран қабул қилдириш, шунингдек, кўрсатилмаган ёки бепул кўрсатилиши лозим бўлган хизматлар учун ҳақ ҳисоблаш ҳолатлари аниқланди. 🖋 Бошқарма томонидан тадбиркорлик субъектларига ортиқча ҳисобланган жами 547 938 880 сўм миқдоридаги маблағларни қайтариш ва тегишли суммаларни чегириш юзасидан кўрсатма берилди. Жумладан: ➡️“Бухоро озиқ-овқат” МЧЖ — 434 400 000 сўм; ➡️“ЯТТ А. Насиров” — 10 623 600 сўм; ➡️“Ситораи Моҳи Хоса” санаторийси МЧЖ — 72 963 280 сўм; ➡️“Махмуд Абдулло Қурувчи” МЧЖ — 29 952 000 сўм. 🤩 Натижада жами 547,9 млн сўм миқдоридаги ортиқча ҳисобланган маблағлар “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали томонидан қайта ҳисоб-китоб қилиниши ва тегишли суммалар чегирилиши таъминланди. 🤩 “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бошқарма қарори устидан кассация ва тафтиш шикоятлари берган. Суд жараёнида келтирилган важлар батафсил кўриб чиқилиб, бошқарма қарорининг қонунийлиги ва асослилиги суднинг тегишли ҳужжатлари билан тасдиқланди. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube