Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · active

Subscribers 18.8K tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR) 18.4%3.5K avg views
Posting 2.7/day last 14 hours ago
Reactions per 1K views 0.0

👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан танлов (тендер) савдоларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда ✈️ Хусусан, 2024-2026 йиллар давомида ўтказилган тендер савдоларида жами 1 500 та рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган. 🗓 Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида бошланғич нархи 67,7 млрд сўмлик 331 та танлов савдосида рақобат қонунчилиги талаблари бузилгани аниқланган. ✈️ Ўрганишлар давомида айрим савдоларда «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари, жумладан, рақобатни чекловчи талаблар белгилаш, аффилланганлик ва иштирокчилар таклифларини нотўғри баҳолаш ҳолатлари аниқланган. Жумладан, Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмасининг 842,2 млн сўмлик, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг Риштон туман бўлими томонидан 287,8 млн сўмлик ва "Фарғонасувқурилишинвест" давлат муассасаси томонидан 420,4 млн сўмлик танловларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. ‼️ Шунингдек, сўнгги уч йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида 50 дан ортиқ мансабдор шахсларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилган. Давлат харидларида қонунийлик, шаффофлик ва барча иштирокчилар учун тенг рақобат шароитларини таъминлаш Рақобат қўмитасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

Views over time

05001K1.5K12 Nov 07:0014 Nov 00:161.2K12 Nov 07:00: 0 views14 Nov 00:16: 1,180 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
12 Nov 2026, 07:000
14 Nov 2026, 00:161.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.