Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 📍 Лабзак 3,Тошкент 100128 🌐 raqobat.gov.uz 📞 71 207 47 00 ☎️ 1159 📧 info@raqobat.gov.uz facebook.com/raqobatgovuz instagram.com/raqobatgovuz x.com/RaqobatGovUz

Subscribers 18.8K tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR) 18.6%3.5K avg views
Posting 2.6/day last 9 hours ago
Reactions per 1K views 0.0
  1. 👍👍👍👍👍👍 | #брифинг #live 🎥 Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида брифинг бўлиб ўтмоқда. 🇺🇿 Рақобат қўмитаси раисининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Отабек Усмонов «Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йилнинг ўтган 9 ойи давомида товар, молия ва рақамли бозорларда ўтказилган таҳлиллар» юзасидан маълумот бермоқда. 🔎 Брифингда 158 та товар ва хизматлар бозорида ўтказилган экспресс-таҳлиллар, корхоналарнинг устун мавқеини эътироф этиш ёки бекор қилиш, шунингдек, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражасини ўрганиш натижалари ҳақида сўз бормоқда. ✈️ Хусусан, виза хизматлари ва онлайн эълонлар бозоридаги рақобат муҳити, муқобили мавжуд бўлмаган товар ва хизматлар бўйича ўтказилган таҳлиллар юзасидан маълумот берилмоқда. Брифинг ▶️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ва ▶️ Қўмитанинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали эфирга берилади. 🔍Онлайн кузатиш! Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

  2. Рақобат қўмитаси 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи шартлар мавжудлигини аниқлади 🇺🇿 Рақобат қўмитасига 2026 йилнинг ўтган 9 ойи давомида қурилиш ишларининг сифати ва объектларнинг ўз вақтида топширилмаётганлиги юзасидан истеъмолчилардан 1 700дан ортиқ шикоятлар келиб тушган. 🤩 Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида истеъмолчилар фойдасига қарийб 14,5 млрд сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди. 🗒 Мазкур мурожаатлар асосида қуйидаги ҳудудларнинг турар жой қурилишида улушли иштирок этиш бўйича 132 та қурувчи ташкилотнинг шартномалари таҳлил қилинди: ➡️Тошкент шаҳар - 17 та; ➡️Наманган вилояти - 15 та; ➡️Навоий вилояти - 15 та; ➡️Тошкент вилояти - 15 та; ➡️Бухоро вилояти - 13 та; ➡️Сурхондарё вилояти - 13 та; ➡️Фарғона вилояти - 10 та; ➡️Хоразм вилояти - 10 та; ➡️Андижон вилояти - 9 та; ➡️Сирдарё вилояти - 8 та; ➡️Жиззах вилояти - 4 та; ️ ➡️Қашқадарё вилояти - 3 та. 🖋 Шартномалар таҳлилларида қуйидаги камчиликлар аниқланди: 🔘77,3 фоиз шартномада шартнома бекор қилинганда тўланган маблағни қайтариш муддати белгиланмаган ёки у дастлабки тўлов муддатига мувофиқ эмас; 🔘63,6 фоиз шартномада хонадон қабул қилиб олингандан кейинги кафолат муддати белгиланмаган; 🔘59,1 фоиз шартнома фақат қурувчининг манфаатларини кўзлаб тузилган; 🔘54,5 фоиз шартномада кафолат муддати давомида аниқланган нуқсонларни бартараф этиш мажбурияти назарда тутилмаган; 🔘50,8 фоиз шартномада қурилишни якунлаш муддати кечиктирилгани учун қурувчи тўлайдиган неустойка (пеня) белгиланмаган; 🔘33,3 фоиз шартномада қурилиш объектини топширишнинг аниқ муддати кўрсатилмаган; 🔘30,3 фоиз шартнома давлат тилида эмас, рус тилида тузилган; 🔘49,2 фоиз шартномада истеъмолчилар ҳуқуқларини камситувчи бошқа шартлар мавжуд. ‼️ Шунингдек, таҳлиллар давомида шартномаларда истеъмолчи ташаббуси билан шартнома бекор қилинганда тўланган маблағнинг 4–15 фоизини ушлаб қолиш, пулни хонадон қайта сотилгандан кейингина қайтариш, нархни бир томонлама ошириш ва харидорга нисбатан юқори пеня белгилаш каби истеъмолчи ҳуқуқларини чекловчи шартлар аниқланди. Қўмита ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб,аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли Инстанцияларга таклифлар киритди. Ҳурматли фуқаролар! ✅Кўп квартирали уйдан хонадон сотиб олишда шартномани имзолашдан олдин уни диққат билан ўрганинг ва ҳуқуқшунос билан маслаҳатлашинг. ✅Қонунга зид ёки ҳуқуқларингизни чекловчи шартлар аниқланса, ваколатли давлат органлари ёки судга мурожаат қилинг. ✅Ёдда тутинг, шартномани пухта ўрганиш — ҳуқуқ ва манфаатларингизни ҳимоя қилиш гаровидир! Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

  3. ЭНДИ ТАШҚИ ПЕШЛАВҲАЛАР РЕКЛАМА ҲИСОБЛАНМАЙДИ 🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 октябрда қабул қилинган 563-сонли қарорига кўра, ташқи реклама жойлаштириш тартиби соддалаштирилди: Бино пешлавҳалари учун паспорт талаб этилмайди, ўз автотранспортида реклама жойлаштириш эса ЯИДХП орқали хабарнома юбориш асосида амалга оширилади. Шунингдек, дизайн-код, реклама паспортларини бекор қилиш ва мажбурий демонтаж тартиблари аниқлаштирилиб, жамоатчилик назорати кучайтирилди. Рақобат қўмитаси бош мутахассиси Ф.Сулаймонов томонидан мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида тегишли маълумотлар берилди. ✈️ Батафсил “ZO‘R TV”да. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

  4. edited

    #ОАВ_биз_ҳақимизда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тизимли ўрганишлар ✈️ Истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 10 га яқин йўналишда 23 та тизимли ўрганиш ўтказилиб, 3,7 млрд сўм миқдорида маблағ ортиқча ҳақ олингани аниқланган. Кўрилган чоралар натижасида 3,6 млрд сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган. Шунингдек, ўрганишлар, таҳлиллар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида 94 152 нафар истеъмолчининг бузилган ҳуқуқлари тикланган. ➡️ Батафсил “OLTIN VOHA” FM радиоканалида. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

  5. Рақобат қўмитаси томонидан республика бўйлаб коммунал ва савдо хизматлари соҳаларида истеъмолчилар мурожаатлари мунтазам ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан: 📍Фарғона вилояти Фуқаро З.Ғ. ичимлик суви учун асоссиз қарздорлик ҳисобланганидан норози бўлиб мурожаат қилган. Ўрганишда сув ҳисоблагичнинг ҳақиқий 226 куб метр кўрсаткичи электрон тизимга 605 куб метр деб киритилгани аниқланди. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, асоссиз қарздорлик бартараф этилиб, истеъмолчи фойдасига 421 557 сўм қайта ҳисобланди. 📍Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Б.Т. “Бозорим-Технологий” МЧЖ онлайн дўконидан буюртма қилган маҳсулот ўрнига бошқа товар етказиб берилганидан норози бўлиб мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, истеъмолчи тўлаган 1 млн 354 минг сўм маблағ банк картасига тўлиқ қайтарилди. 📍Наманган вилояти Фуқаро Қ.Т. “Uzum Market” иловаси орқали буюртма қилган 1 млн 720 минг сўмлик маҳсулотлар белгиланган муддатда етказиб берилмагани сабабли шартномани бекор қилиш ва маблағни қайтаришда ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, шартнома бекор қилиниб, тўланган 1 млн 720 минг сўм маблағ тўлиқ қайтарилди. 📍Навоий вилояти Нурота туманида яшовчи фуқаро Т.Б. “Avtosalon Navoiy Avtotexxizmat” МЧЖдан харид қилган “TRACKER 2” русумли автомашинанинг бир ой ўтмасдан узатмалар қутисида носозлик юзага келгани бўйича мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, кафолат шартлари асосида носоз узатмалар қутиси янгисига алмаштирилиб, автомашина соз ҳолатда топширилди. 📍Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро С.Ф. “Qalan,uz” платформаси хизматларидан фойдаланиш мақсадида “Uzum Nasiya” орқали расмийлаштирган муддатли тўлов шартномасини бекор қилишда ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, қонунчилик талаблари асосида 2,7 млн сўмлик муддатли тўлов шартномаси бекор қилиниши таъминланди. 📍Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Х. Пирназаров савдо дўконидан 1 млн 700 минг сўмга “On Cloud” бренди остидаги кроссовка харид қилган. Бироқ товарнинг оригиналлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва харид чеки тақдим этилмагани юзасидан мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, оригинал ва нусха маҳсулот ўртасидаги нарх фарқи ҳисобланиб, истеъмолчига 1 млн сўм маблағ қайтарилди. 📍Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро М.И. “Mix Metal” корхонасига хонадони учун темир дарвоза ясаш ва ўрнатишга 21 млн сўм тўлаган. Бироқ дарвоза сифатсиз ўрнатилгани ва қисмлари нотекис эканидан норози бўлиб мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, темир дарвоза сифатли тарзда қайта ўрнатиб берилди ва истеъмолчининг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

  6. Қашқадарёда иссиқлик етказилмаган кунлар учун ҳисобланган 2,3 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди ✈️ Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг марказлашган иссиқлик тизими орқали иссиқлик билан таъминланиши ўрганилди. “Иссиқлик таъминоти” МЧЖ маҳаллий қозонхоналар орқали Қарши шаҳри ва Нишон, Косон ҳамда Яккабоғ туманларидаги жами 384 та кўп қаватли уйнинг 14 448 та хонадонига иссиқлик энергияси етказиб берган. 12 та бюджет ва бошқа турдаги ташкилотлар билан ҳам иссиқлик энергияси билан таъминлаш бўйича шартномалар тузилган. 🤩 Ўрганишлар давомида режали таъмирлаш, тизимдаги авариялар, газ босимининг меъёрдан пасайиши, совуқ сув ва электр энергияси таъминотидаги узилишлар туфайли қозонхоналар ишламаган кунларда иссиқлик етказилмагани аниқланди. Шунга қарамай, мазкур кунлар учун ҳам қарздорлик ҳисобланган. 👥 Истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида бу маблағлар мавсум якуни бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилиниши масаласи кўриб чиқилди. Натижада вилоятдаги 5 500 та хонадонда яшовчи истеъмолчилар фойдасига 2,3 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди. Қўмита истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишларни изчил давом эттиради. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

  7. #Ҳуқуқий_саводхонлик Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан аҳоли, хусусан, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда. Уларда истеъмолчилар ҳуқуқлари, онлайн савдо, мобиль алоқа ва рекламага оид тушунтиришлар берилмоқда. 2026 йилнинг 9 ойида истеъмолчилардан келиб тушган 1 463 та мурожаат юзасидан ўрганишлар натижасида 9,6 млрд сўмдан ортиқ маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди. _____ Қарақалпақстан Республикасы Бәсекилик комитети тәрепинен халық, әсиресе, жаслардың ҳуқықый саўатлылығын арттырыў бойынша илажлар өткерилмекте. Оларда тутыныўшылардың ҳуқықлары, онлайн саўда, мобил байланыс ҳәм рекламаға байланыслы түсиниклер берилмекте. 2026-жылдың 9 айында тутыныўшылардан келип түскен 1 463 мүрәжат бойынша үйрениўлер нәтийжесинде 9,6 млрд сўмнан аслам қаржы тутыныўшылардың пайдасына қайта есап-санақ етилиўи тәмийинленди. ✈️ Батафсил “QARAQALPAQSTAN MTRK”да. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

  8. viral

    Рақобат қўмитаси томонидан республика бўйлаб банк, молиявий хизматлар ва реклама соҳаларида истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар мунтазам ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинмоқда. Жумладан, 📍Сирдарё вилояти Фуқаро С.Л. АТБ “Халқ банки”дан расмийлаштирган 290 млн сўмлик кредит қарздорлигини муддатидан олдин тўлиқ сўндириб, кредит шартномаси бекор қилинганига қарамасдан, банк томонидан пластик картасидан маблағ ечиб олинаётганидан норози бўлиб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, фуқаронинг пластик картасидан асоссиз равишда ечиб олинган 9,0 млн сўмга яқин маблағлар қайтариб берилиши таъминланиб, истеъмолчининг бузилган ҳуқуқи тикланди. 📍Самарқанд вилояти Фуқаро Л.Ш. “SAMARQAND OLTIN ASR” МЧЖга “Billing” тизими орқали ойлик тўлов учун 2 707 782 сўм миқдорида ортиқча тўлов амалга оширилганидан норози бўлиб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, ортиқча тўланган 2 707 782 сўм маблағ фуқарога тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди. 📍Сурхондарё вилояти Фуқаро М.М. ижтимоий тармоқда “ТЕРМИЗ ДУБАЙ” МЧЖ томонидан пиво маҳсулоти рекламаси жойлаштирилганидан норози бўлиб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, рекламада қонунчилик талаблари бузилгани аниқланиб, “ТЕРМИЗ ДУБАЙ” МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

  9. Рақобат қўмитаси давлат харидларида рақобат қонунчилигига риоя этилишини ўрганмоқда 🇺🇿 Рақобат қўмитаси туман (шаҳар) ҳокимликлари ва улар ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармалари томонидан 2025 йилда ҳамда 2026 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган давлат харидларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганишлар ўтказмоқда. ⚡️ Ўрганиш давомида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда: ➡️ барча иштирокчилар учун тенг имкониятлар яратилганлиги; ➡️ айрим иштирокчиларга имтиёзли шарт-шароитлар берилмаганлиги; ➡️ иштирокчилар савдолардан асоссиз четлатилмаганлиги; ➡️ харид ҳужжатларида муайян иштирокчига “мослаштирилган” техник талаблар белгиланмаганлиги; ➡️ харидларни сунъий бўлиб ташлаш орқали танлов ўтказишдан қочиш ҳолатлари йўқлиги. 🖋 Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилади, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилади, зарур ҳолларда эса савдолар натижаларини бекор қилиш чоралари кўрилади. ‼️ Давлат харидларида соғлом рақобатни таъминлаш бюджет маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишига, тадбиркорлар учун эса адолатли шароит яратилишига хизмат қилади. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

  10. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ТОМОНИДАН КЕЛИБ ТУШАЁТГАН МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА ✈️ Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига савдо, транспорт ва хизмат кўрсатиш соҳаларида келиб тушаётган истеъмолчилар мурожаатлари ўрганилиб, ўзининг ижобий ечимини топмоқда. Мурожаатлар ҳудудлар кесимида: 📍Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро А.А. янги олган автомашинасининг монитори кўп ўтмай ишдан чиққанини маълум қилган. Унинг "Нукус автосавдо" МЧЖга қилган мурожаати эътиборсиз қолдирилган. Ўрганишлар натижасида носоз мониторнинг бепул янгисига алмаштирилиши таъминланди. 📍Андижон вилояти Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Э.Х. Самарқанд — Андижон йўналиши бўйича харид қилинган йўловчи поезд чипталари бекор қилинганига қарамай, улар учун тўланган маблағлар қайтарилмаётганидан норози бўлиб, бошқармадан амалий ёрдам сўраган. Кўрилган чоралар натижасида маблағ фуқаронинг банк картасига қайтарилди. 📍Бухоро вилояти Фуқаро А.Ё. "Бухороавтотеххизмат" МЧЖдан сотиб олган "Damas" автомашинасидаги нуқсонларни бартараф этишни сўраб, МЧЖга бир неча бор қилган мурожаатлари самара бермаган. Ҳудудий бошқарма аралашуви билан автомашинадаги нуқсонлар бартараф этилди. 📍Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро О.О. "Chery" автосалонига "Chery Tiggo 7 Life" автомашинасини сотиб олиш учун тўлов қилган. Автосалон машинани 10 кунда етказиб беришни ваъда қилган, бироқ орадан анча вақт ўтса ҳам автомашина етказиб берилмаган. Ҳудудий бошқарма аралашуви билан фуқарога автомашина қисқа фурсатда етказиб берилди. 📍Наманган вилояти Фуқаро М.С. хонадонига ўрнатилган қуёш панели ва инвертор кафолат муддатида носоз бўлиб қолганини маълум қилган. Бошқарма вакиллари томонидан "AZIZBEK ENERGY" МЧЖ масъулларига қонунчилик талаблари тушунтирилгач, носоз қурилма 6 млн сўмлик янги инверторга алмаштириб берилди. 📍Тошкент вилояти Фуқаро Ш.Д. "Idea" савдо дўконидан музлаткич харид қилган. Сервис уни носоз деб топган бўлса-да, дўкон товарни алмаштириб бермаган ёки пулини ҳам қайтармаган. Ўрганиш натижасида сотувчи ва харидор ўртасида тузилган шартнома бекор қилиниб, "IDEA CONCEPT GROUP" томонидан 5 млн 129 минг сўм маблағ харидорга тўлиқ қайтарилди. ✈️ Қўмита томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

  11. viral

    👍👍👍👍👍👍 | #Жамоатчилик_назорати #Челленж ЧЕЛЛЕНЖДА ИШТИРОК ЭТИШ БЎЙИЧА ВИДЕОҚЎЛЛАНМА ⭐️Тасдиқланган ҳар бир ҳолат учун 1 балл, натижа учун 3 балл оласиз! 👥 Челленжда 18 ёшга тўлган фуқаролар иштирок этиши мумкин. Иштирок этиш бепул! 📅 Ҳолатларни тақдим этиш 2026 йил 18 декабрга қадар давом этади. 👉 Иштирок этиш учун: @rquzBot Telegram боти орқали рўйхатдан ўтинг ва @Raqobatgovuz Telegram каналига аъзо бўлинг. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

  12. viral

    👍👍👍👍👍👍 | #Жамоатчилик_назорати #Челленж ДИҚҚАТ, ЧЕЛЛЕНЖ! 🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси барча истеъмолчиларни челленжда фаол иштирок этишга чорлайди! 🤩 Асосий мақсад — истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, савдо дўконларида нархномадаги ва кассадаги нархлар ўртасидаги тафовутларни ҳамда маҳсулотларнинг яроқлилик муддати билан боғлиқ камчиликларни аниқлаш ва бартараф этишга кўмаклашиш. 🔎 Нима қилиш керак? ✅ Нархномадаги ва кассадаги нарх ўртасида фарқни аниқланг, савдо масъулларидан нархни тузатишни сўранг. ✅ Яроқлилик муддати ўтган ёки ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ва сақлаш шартлари кўрсатилмаган озиқ-овқат ҳамда маиший кимё маҳсулотларини аниқланг, уларни сотувдан олишни сўранг. 📷 Ҳолатнинг аввалги ва бартараф этилгандан кейинги кўринишини фото ёки видеога олиб, @rquzBot Telegram боти орқали юборинг. 🏆 Ғолибларни қуйидаги совғалар кутмоқда: 🥇 1-ўрин — ноутбук; 🥈 2-ўрин — телевизор; 🥉 3-ўрин — телефон. 📅 Челленж 2026 йил 18 декабрга қадар давом этади. 🎉 Ғолиблар 2026 йил 25 декабрда эълон қилиниб, тантанали тақдирланади. 👉 Иштирок этиш учун: @rquzBot Telegram боти орқали рўйхатдан ўтинг ва @Raqobatgovuz Telegram каналига аъзо бўлинг. ‼️ Фаол истеъмолчи бўлинг — ўзингиз ва қолган барча истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳисса қўшинг! Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

  13. Ортиқча тўланган кредит маблағлари бўйича бузилган истеъмолчилар ҳуқуқлари қайта тикланди ✈️ Рақобат қўмитасига молиявий хизматлар юзасидан тушаётган мурожаатларда асосан фуқаролар томонидан кредит шартномалари, уларни ажратиш ҳамда тўловлар билан боғлиқ муаммолар билдирилмоқда. Рақобат қўмитаси бўлим бошлиғи Ф.Мадаминов томонидан мазкур мурожаатлар ва уларнинг ечими ҳақида маълумот бериб ўтилди. 🔍Батафсил “O‘ZBEKISTON” телеканалида Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

  14. ad

    Рақобат қўмитаси томонидан республика бўйлаб истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама қонунчилиги талабларига риоя этилиши юзасидан мунтазам ўрганишлар ўтказилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. Жумладан: 📍Тошкент вилояти Фуқаро “Idea” савдо дўконидан “ТБС” банки шартномаси асосида кир ювиш машинасини харид қилган. Маҳсулот функциялари талабга жавоб бермагани сабабли шартномани бекор қилишни сўраб мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, 7 млн сўмдан ортиқ шартнома бекор қилиниб, амалга оширилган тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди. 📍Бухоро вилояти Олот ва Жондор туманларида истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик суви сифати ўрганилиб, 388 нафар истеъмолчига сифатсиз сув етказиб берилгани ва 2 млн сўмдан ортиқ маблағ ундирилгани аниқланди. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, “Бухоро сув таъминоти” АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, тегишли кўрсатма берилди. 📍Сурхондарё вилояти Реклама қонунчилиги талабларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган ўрганишда Telegram орқали «UMRA-HAJ» сафарларига оид турфирмалар рекламалари мунтазам жойлаштирилгани аниқланди. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, ҳуқуқбузарлик бўйича канал админига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube

  15. Рақобат қўмитаси томонидан Қорақалпоғистондаги 22 та газ тўлдириш шохобчасида рақобатга қарши келишилган (мувофиқлаштирилган) ҳаракатлар юзасидан молиявий жарималар қўлланилди 🪪 Қўмитага келиб тушган фуқаро мурожаати асосида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида фаолият юритаётган 22 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасидаги нархлар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. 🛡 Ўрганиш натижаларига кўра, Нукус шаҳрида фаолият юритаётган юқоридаги шохобчаларда бир вақтда 1 м³ сиқилган газ маҳсулоти амалдаги нархига нисбатан ўртача 1050 сўмгача оширилиб сотилгани аниқланган. 🖋 Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси қўмита Махсус комиссияси томонидан ушбу хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддаси талаблари, яъни рақобатга қарши мувофиқлаштирилган ҳаракатлар содир этилганлиги юзасидан ишлар қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунида белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш бўйича қарор қабул қилинди. ‼️ Шунингдек, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди. Маълумот ўрнида. Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган айрим (9 та) субъектлар томонидан судга мурожаат қилинган, Суд томонидан қўмита қарорларининг қонунийлиги яна бир бор тасдиқланган. Рақобат қўмитаси мулкчилик шаклидан қатъий назар ички бозорда фаолият юритувчи барча хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида рақобатга қарши келишилган (мувофиқлаштирилган) ҳаракатлар юзасидан мониторинг тадбирларини давом эттиради. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

  16. 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 👍 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести 📆 (26 — 31 октябрь кунлари) 🗓 26 октябрь ✅ Фьючерс шартномалари бўйича янги тартиб тасдиқланди: тадбиркорлар манфаатлари ҳимоя қилинади; ✅ Кун рақами: Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 5,3 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинди; ✅ Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилиш соҳаси амалга оширилган ишлар, "JTV"да; ____ 🗓 27 октябрь ✅ Акция ва чегирмалар устидан рақамли назорат: Рақобат қўмитаси томонидан 65 та муаммонинг сабаблари таҳлил қилиниб, тизимли ечим бўйича таклифлар тайёрламоқда; ✅ Кун рақами: Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 2 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинди; ✅ Давлат харидлари жараёнларида рақобат қонунчилиги, “JIZZAX” радиоканалида; ✅ Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан брифинг ўтказилди, "SAMARQAND MTRK"да; ____ 🗓 28 октябрь ✅ “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди; ✅ Кун рақами: Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 11 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинди; ✅Рақобат қўмитаси ва Германия ташкилоти ҳамкорлигида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ННТлар ролини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди; ____ 🗓 29 октябрь ✅ “UKLON UB” МЧЖ ХК устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида эътироф этилди; ✅ Кун рақами: Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 10,4 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинди; ✅ Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ташкил этилди, "NAVOIY MTRK"да; ✅ Қонунчиликдаги янгиликлар ва уларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди; ____ 🗓 30 октябрь ✅ “StageWise Strategies Corp.” компанияси томонидан “Teg SPV” МЧЖ улушларини олиш бўйича иқтисодий концентрация битимига розилик берилди; ✅ Кун рақами: Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 1,9 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинди; ✅ Рақобат қўмитаси вакиллари Озарбайжонда ўтказилган рақобат сиёсати бўйича халқаро йиғилишларда иштирок этди. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

  17. 🇺🇿 🇦🇿 On 28–29 October 2026, Khankendi, Republic of Azerbaijan, hosted the 47th meeting of the Joint Task Force on Investigating Violations of Antimonopoly Legislation in the CIS Member States (the Task Force) and the 61st meeting of the Interstate Council for Antimonopoly Policy (ICAP). 👥 The meetings were attended by officials of the Competition Committee, as well as representatives of its Research Center. At its meeting on 28 October, the Task Force considered the impact of artificial intelligence on competition, measures to ensure that borrowers can choose their insurance providers when obtaining consumer loans, and approaches to pricing in pharmaceutical markets. At the ICAP meeting on 29 October, participants reviewed the implementation of decisions adopted at the previous meeting, recent competition policy developments in the CIS countries, the work of the Task Force, and priorities for further cooperation. The delegation of Uzbekistan presented the results of reforms aimed at fostering a competitive environment, reducing exclusive rights, and strengthening antimonopoly enforcement. The presentation placed particular emphasis on the regulation of digital platforms, the application of the superior bargaining power framework, and the digital transformation of the Committee’s operations. The delegation also demonstrated the capabilities of the FAIR TECH system and artificial intelligence tools currently under development to detect signs of collusion in public procurement and market manipulation in commodity exchange trading. 🖋 The Uzbek side proposed expanding exchanges of expertise on methods for analyzing commodity exchange trading, advancing expert consultations on restrictions affecting cross-border supplies of genuine products, and conducting comparative reviews of the use of analytical algorithms in investigations. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

  18. 🇺🇿 🇦🇿 2026 йил 28–29 октябрь кунлари Озарбайжон Республикасининг Хонкенди шаҳрида МДҲ иштирокчи давлатларидаги монополияга қарши қонунчилик бузилишларини биргаликда текшириш бўйича Штабнинг 47-йиғилиши ҳамда Монополияга қарши сиёсат бўйича давлатлараро кенгашнинг (МСАП) 61-йиғилиши бўлиб ўтди. 👥 Йиғилишларда Рақобат қўмитаси ҳамда унинг ҳузуридаги Тадқиқотлар марказининг масъул ходимлари иштирок этди. 28 октябрь куни бўлиб ўтган Штаб йиғилишида сунъий интеллектнинг рақобатга таъсири, истеъмол кредити олишда қарз олувчиларнинг суғурта ташкилотларини танлаш имкониятини таъминлаш ҳамда дори воситалари бозорларида нархларни шакллантиришга доир ёндашувлар кўриб чиқилди. 29 октябрь куни ўтказилган МСАП йиғилишида иштирокчилар аввалги йиғилиш қарорларининг ижроси, Ҳамдўстлик давлатларининг рақобат сиёсатидаги долзарб ўзгаришлар, Штаб фаолияти ҳамда ҳамкорликнинг келгуси йўналишларини кўриб чиқдилар. Ўзбекистон делегацияси рақобат муҳитини ривожлантириш, эксклюзив ҳуқуқларни қисқартириш ва монополияга қарши назоратни такомиллаштириш борасидаги ислоҳотлар натижалари юзасидан тақдимот қилди. Тақдимотда рақамли платформаларни тартибга солиш, устун музокара кучи институтини қўллаш ва Қўмита фаолиятини рақамлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. FAIR TECH тизимининг имкониятлари ҳамда давлат харидларида тил бириктириш ва биржа савдоларида манипуляция аломатларини аниқлаш учун ишлаб чиқилаётган сунъий интеллект воситалари намойиш этилди. 🖋 Ўзбекистон томони биржа савдоларини таҳлил қилиш услубиятлари бўйича тажриба алмашишни кенгайтириш, оригинал маҳсулотларни трансчегаравий етказиб беришдаги чекловлар юзасидан эксперт маслаҳатлашувларини ривожлантириш ҳамда текширувларда таҳлилий алгоритмларни қўллаш амалиётини қиёсий ўрганишни таклиф этди. ______ 🇺🇿 🇦🇿 28–29 октября 2026 года в городе Ханкенди Азербайджанской Республики состоялись 47-е заседание Штаба по совместным расследованиям нарушений антимонопольного законодательства государств — участников СНГ и 61-е заседание Межгосударственного совета по антимонопольной политике (МСАП). 👥 В заседаниях приняли участие ответственные сотрудники Комитета по конкуренции, а также Центра исследований при Комитете. На заседании Штаба 28 октября рассмотрены вопросы влияния искусственного интеллекта на конкуренцию, обеспечения возможности выбора страховых организаций заёмщиками при получении потребительских кредитов, а также подходы к ценообразованию на рынках лекарственных средств. На заседании МСАП 29 октября участники рассмотрели исполнение решений предыдущего заседания, актуальные изменения в конкурентной политике государств Содружества, деятельность Штаба и дальнейшие направления сотрудничества. Делегация Узбекистана представила результаты реформ, направленных на развитие конкурентной среды, сокращение эксклюзивных прав и совершенствование антимонопольного контроля. В ходе презентации особое внимание было уделено регулированию цифровых платформ, применению института превосходящей переговорной силы и цифровизации деятельности Комитета. Также были продемонстрированы возможности системы FAIR TECH и разрабатываемые инструменты искусственного интеллекта, предназначенные для выявления признаков сговора в государственных закупках и манипулирования в ходе биржевых торгов. 🖋 Узбекская сторона предложила расширить обмен опытом в области методик анализа биржевых торгов, развивать экспертные консультации по ограничениям трансграничных поставок оригинальной продукции и проводить сравнительное изучение практики применения аналитических алгоритмов в расследованиях. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

  19. 👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами 🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойлиги давомида истеъмолчилардан жами 1 991 та мурожаатлар келиб тушган. ➡️ Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 1,9 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинган. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

  20. “StageWise Strategies Corp.” компанияси томонидан “Teg SPV” МЧЖ улушларини олиш бўйича иқтисодий концентрация битимига розилик берилди ✈️ Рақобат қўмитаси Америка Қўшма Штатларининг “StageWise Strategies Corp.” компанияси томонидан “Teg SPV” МЧЖнинг 100 фоиз улушларини олиш бўйича иқтисодий концентрация битимига розилик олиш юзасидан аризани кўриб чиқди. ⚫“StageWise Strategies Corp.” – веб-сайтларни қидирув тизимларида ривожлантириш ва ахборот воситаларини тақдим этиш фаолияти билан шуғулланувчи компания; ⚫“Teg SPV” МЧЖ эса Ўзбекистонда бир нечта корхоналарга эгалик қилувчи, ҳолдинг фаолиятини амалга оширувчи ташкилот ҳисобланади. 🤩 Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битим бозорда рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмаслиги бўйича хулосага келинди ва аризани қаноатлантириш ҳамда битимга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

  21. Older posts