Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · active

Subscribers 18.8K tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR) 18.4%3.5K avg views
Posting 2.7/day last 14 hours ago
Reactions per 1K views 0.0
viral · 4.4× typical

👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами Рақобат қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан танлов (тендер) савдоларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда ✈️ Хусусан, Ўтган 2024-2026 йиллар давомида ўтказилган тендер савдоларида жами 2 091 та рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган. 🗓 Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида бошланғич нархи 142,2 млрд сўмлик 399 та танлов савдосида рақобат қонунчилиги талаблари бузилгани аниқланган. 🖍 Ўрганишлар давомида айрим савдоларда «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари, жумладан, рақобатни чекловчи талаблар белгилаш, аффилланганлик ва иштирокчилар таклифларини нотўғри баҳолаш ҳолатлари аниқланган. Жумладан,Булоқбоши тумани тиббиёт бирлашмасининг 1,144 млрд сўмдан ортиқ, Андижон вилояти Спорт бошқармаси тасарруфидаги олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 9,170 млрд сўмдан ортиқ ва Хонобод шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг 759 млн сўмлик танловларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. ‼️ Шунингдек, сўнгги уч йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида 177 га яқин мансабдор шахсларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилган. Давлат харидларида қонунийлик, шаффофлик ва барча иштирокчилар учун тенг рақобат шароитларини таъминлаш Рақобат қўмитасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube

Views over time

02K4K6K8K9 Nov 07:2014 Nov 00:166.5K9 Nov 07:20: 0 views14 Nov 00:16: 6,550 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
9 Nov 2026, 07:200
14 Nov 2026, 00:166.5K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.