Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · active

Subscribers 18.8K tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR) 18.4%3.5K avg views
Posting 2.7/day last 14 hours ago
Reactions per 1K views 0.0

👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами Рақобат қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан танлов (тендер) савдоларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда ✈️ Хусусан, 2024-2026 йиллар давомида ўтказилган тендер савдоларида жами 3 693 та рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган. 🗓 Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида бошланғич нархи 87,8 млрд сўмлик 586 та танлов савдосида рақобат қонунчилиги талаблари бузилгани аниқланган. ✈️ Ўрганишлар давомида айрим савдоларда «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари, жумладан, рақобатни чекловчи талаблар белгилаш, аффилланганлик ва иштирокчилар таклифларини нотўғри баҳолаш ҳолатлари аниқланган. Жумладан, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Оқдарё туман бўлимининг 780 млн сўмлик, Каттақўрғон туман ободонлаштириш бошқармасининг 180 млн сўмлик ва Тойлоқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 2,4 млрд сўмлик танловларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, танлов натижалари бекор қилинган. ‼️ Шунингдек, сўнгги уч йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида 300 га яқин мансабдор шахсларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилган. Давлат харидларида қонунийлик, шаффофлик ва барча иштирокчилар учун тенг рақобат шароитларини таъминлаш Рақобат қўмитасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube

Views over time

02505007501K13 Nov 06:5114 Nov 00:1687313 Nov 06:51: 0 views14 Nov 00:16: 873 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
13 Nov 2026, 06:510
14 Nov 2026, 00:16873

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.