Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · active

Subscribers 18.8K tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR) 18.4%3.5K avg views
Posting 2.7/day last 14 hours ago
Reactions per 1K views 0.0

Рақобат қўмитаси томонидан “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ нинг бошланғич нархи 1,2 млрд сўмдан ортиқ танлов савдоси бекор қилинди 🤩 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига келиб тушган мурожаат юзасидан “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ буюртмачилигида жамият ҳудуди ва биноларига реклама баннерлар ҳамда ёзувлар ўрнатиш ишлари учун бошланғич нархи 1,2 млрд сўмдан ортиқ бўлган танлаш савдосида “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. 🖋 Олиб борилган ўрганиш натижасида, “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган савдоларни ўтказишнинг қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш ҳолатлари аниқланди. ✈️ Юқоридагиларга мувофиқ, Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг қонунчилик талабларига амал қилиш юзасидан ўтказган текширув натижасига кўра “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” АЖ томонидан ўтказилган танлаш савдоси ихтиёрий равишда бекор қилинди. Аниқланган қонунбузилишларнинг олди олиниши давлат маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишини таъминлайди, шу билан бирга тадбиркорлар учун очиқ ва адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube

Views over time

05001K1.5K10 Nov 05:1014 Nov 00:161.6K10 Nov 05:10: 0 views14 Nov 00:16: 1,550 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
10 Nov 2026, 05:100
14 Nov 2026, 00:161.6K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.