Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · active

Subscribers 18.8K tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR) 18.4%3.5K avg views
Posting 2.7/day last 14 hours ago
Reactions per 1K views 0.0

Рақобат қўмитаси 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи шартлар мавжудлигини аниқлади 🇺🇿 Рақобат қўмитасига 2026 йилнинг ўтган 9 ойи давомида қурилиш ишларининг сифати ва объектларнинг ўз вақтида топширилмаётганлиги юзасидан истеъмолчилардан 1 700дан ортиқ шикоятлар келиб тушган. 🤩 Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида истеъмолчилар фойдасига қарийб 14,5 млрд сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди. 🗒 Мазкур мурожаатлар асосида қуйидаги ҳудудларнинг турар жой қурилишида улушли иштирок этиш бўйича 132 та қурувчи ташкилотнинг шартномалари таҳлил қилинди: ➡️Тошкент шаҳар - 17 та; ➡️Наманган вилояти - 15 та; ➡️Навоий вилояти - 15 та; ➡️Тошкент вилояти - 15 та; ➡️Бухоро вилояти - 13 та; ➡️Сурхондарё вилояти - 13 та; ➡️Фарғона вилояти - 10 та; ➡️Хоразм вилояти - 10 та; ➡️Андижон вилояти - 9 та; ➡️Сирдарё вилояти - 8 та; ➡️Жиззах вилояти - 4 та; ️ ➡️Қашқадарё вилояти - 3 та. 🖋 Шартномалар таҳлилларида қуйидаги камчиликлар аниқланди: 🔘77,3 фоиз шартномада шартнома бекор қилинганда тўланган маблағни қайтариш муддати белгиланмаган ёки у дастлабки тўлов муддатига мувофиқ эмас; 🔘63,6 фоиз шартномада хонадон қабул қилиб олингандан кейинги кафолат муддати белгиланмаган; 🔘59,1 фоиз шартнома фақат қурувчининг манфаатларини кўзлаб тузилган; 🔘54,5 фоиз шартномада кафолат муддати давомида аниқланган нуқсонларни бартараф этиш мажбурияти назарда тутилмаган; 🔘50,8 фоиз шартномада қурилишни якунлаш муддати кечиктирилгани учун қурувчи тўлайдиган неустойка (пеня) белгиланмаган; 🔘33,3 фоиз шартномада қурилиш объектини топширишнинг аниқ муддати кўрсатилмаган; 🔘30,3 фоиз шартнома давлат тилида эмас, рус тилида тузилган; 🔘49,2 фоиз шартномада истеъмолчилар ҳуқуқларини камситувчи бошқа шартлар мавжуд. ‼️ Шунингдек, таҳлиллар давомида шартномаларда истеъмолчи ташаббуси билан шартнома бекор қилинганда тўланган маблағнинг 4–15 фоизини ушлаб қолиш, пулни хонадон қайта сотилгандан кейингина қайтариш, нархни бир томонлама ошириш ва харидорга нисбатан юқори пеня белгилаш каби истеъмолчи ҳуқуқларини чекловчи шартлар аниқланди. Қўмита ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб,аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли Инстанцияларга таклифлар киритди. Ҳурматли фуқаролар! ✅Кўп квартирали уйдан хонадон сотиб олишда шартномани имзолашдан олдин уни диққат билан ўрганинг ва ҳуқуқшунос билан маслаҳатлашинг. ✅Қонунга зид ёки ҳуқуқларингизни чекловчи шартлар аниқланса, ваколатли давлат органлари ёки судга мурожаат қилинг. ✅Ёдда тутинг, шартномани пухта ўрганиш — ҳуқуқ ва манфаатларингизни ҳимоя қилиш гаровидир! Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

Views over time

01K2K6 Nov 05:0014 Nov 00:162K6 Nov 05:00: 0 views14 Nov 00:16: 1,960 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
6 Nov 2026, 05:000
14 Nov 2026, 00:162K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.