Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Subscribers 18.8K tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR) 18.6%3.5K avg views
Posting 2.6/day last 9 hours ago
Reactions per 1K views 0.0

Рақобат қўмитаси давлат харидларида рақобат қонунчилигига риоя этилишини ўрганмоқда 🇺🇿 Рақобат қўмитаси туман (шаҳар) ҳокимликлари ва улар ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармалари томонидан 2025 йилда ҳамда 2026 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган давлат харидларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганишлар ўтказмоқда. ⚡️ Ўрганиш давомида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда: ➡️ барча иштирокчилар учун тенг имкониятлар яратилганлиги; ➡️ айрим иштирокчиларга имтиёзли шарт-шароитлар берилмаганлиги; ➡️ иштирокчилар савдолардан асоссиз четлатилмаганлиги; ➡️ харид ҳужжатларида муайян иштирокчига “мослаштирилган” техник талаблар белгиланмаганлиги; ➡️ харидларни сунъий бўлиб ташлаш орқали танлов ўтказишдан қочиш ҳолатлари йўқлиги. 🖋 Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилади, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилади, зарур ҳолларда эса савдолар натижаларини бекор қилиш чоралари кўрилади. ‼️ Давлат харидларида соғлом рақобатни таъминлаш бюджет маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишига, тадбиркорлар учун эса адолатли шароит яратилишига хизмат қилади. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

Views over time

05001K1.5K4 Nov 05:0014 Nov 00:161.4K4 Nov 05:00: 0 views14 Nov 00:16: 1,410 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
4 Nov 2026, 05:000
14 Nov 2026, 00:161.4K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.