Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Subscribers 18.8K tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR) 18.6%3.5K avg views
Posting 2.6/day last 9 hours ago
Reactions per 1K views 0.0

Қашқадарёда иссиқлик етказилмаган кунлар учун ҳисобланган 2,3 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди ✈️ Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг марказлашган иссиқлик тизими орқали иссиқлик билан таъминланиши ўрганилди. “Иссиқлик таъминоти” МЧЖ маҳаллий қозонхоналар орқали Қарши шаҳри ва Нишон, Косон ҳамда Яккабоғ туманларидаги жами 384 та кўп қаватли уйнинг 14 448 та хонадонига иссиқлик энергияси етказиб берган. 12 та бюджет ва бошқа турдаги ташкилотлар билан ҳам иссиқлик энергияси билан таъминлаш бўйича шартномалар тузилган. 🤩 Ўрганишлар давомида режали таъмирлаш, тизимдаги авариялар, газ босимининг меъёрдан пасайиши, совуқ сув ва электр энергияси таъминотидаги узилишлар туфайли қозонхоналар ишламаган кунларда иссиқлик етказилмагани аниқланди. Шунга қарамай, мазкур кунлар учун ҳам қарздорлик ҳисобланган. 👥 Истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида бу маблағлар мавсум якуни бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилиниши масаласи кўриб чиқилди. Натижада вилоятдаги 5 500 та хонадонда яшовчи истеъмолчилар фойдасига 2,3 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди. Қўмита истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишларни изчил давом эттиради. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

Views over time

05001K1.5K5 Nov 05:0014 Nov 00:161.4K5 Nov 05:00: 0 views14 Nov 00:16: 1,420 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
5 Nov 2026, 05:000
14 Nov 2026, 00:161.4K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.