👍👍👍👍👍👍 | #брифинг #live 🎥 Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида брифинг бўлиб ўтмоқда. 🇺🇿 Рақобат қўмитаси раисининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Отабек Усмонов «Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йилнинг ўтган 9 ойи давомида товар, молия ва рақамли бозорларда ўтказилган таҳлиллар» юзасидан маълумот бермоқда. 🔎 Брифингда 158 та товар ва хизматлар бозорида ўтказилган экспресс-таҳлиллар, корхоналарнинг устун мавқеини эътироф этиш ёки бекор қилиш, шунингдек, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражасини ўрганиш натижалари ҳақида сўз бормоқда. ✈️ Хусусан, виза хизматлари ва онлайн эълонлар бозоридаги рақобат муҳити, муқобили мавжуд бўлмаган товар ва хизматлар бўйича ўтказилган таҳлиллар юзасидан маълумот берилмоқда. Брифинг ▶️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ва ▶️ Қўмитанинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали эфирга берилади. 🔍Онлайн кузатиш! Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube