Қонунчиликдаги янгиликлар ва уларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди
🇺🇿🇩🇪 Кеча ўтказилган давра суҳбатининг узвий давоми сифатида бугун, 29 октябрь куни пойтахтимиздаги “Wyndham Tashkent” меҳмонхонасида Рақобат қўмитаси ҳамда Германиянинг “German Sparkassenstiftung for International Cooperation” ташкилоти ҳамкорлигида “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик” мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
👥 Унда Қўмита марказий аппарати ва ҳудудий органлари мутасаддилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ҳамда Тошкент давлат юридик университети вакиллари иштирок этди.
🇺🇿 Тадбирда жорий йилда қабул қилинган ПФ-63, ПФ-175 ва ПФ-51-сон Фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 563-сон қарори тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш, назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш, аҳоли мурожаатларини қонуний ҳал этиш ва ташқи рекламани жойлаштириш тартибини соддалаштиришга қаратилгани қайд этилди.
Шунингдек, семинарда мазкур ҳужжатлар талабларини амалиётда қўллаш билан бирга фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишда қонунийликни таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Фуқаролик кодекси талабларини қўллаш, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя этилиши ҳамда истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама мониторинги бўйича энг яхши амалиётлар муҳокама қилинди. Ҳудудлар тажрибаси Наманган, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари мисолида кўриб чиқилди.
🔻 Мазкур семинар қонунчилик талабларининг амалиётга самарали татбиқ этилишини таъминлаш, тадбиркорлар ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда очиқ, шаффоф ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
______________________________
Обсуждены новеллы законодательства и вопросы их применения на практике
🇺🇿🇩🇪 Как органичное продолжение проведённого вчера круглого стола, сегодня, 29 октября, в ташкентской гостинице «Wyndham Tashkent» Комитетом по развитию конкуренции и защите прав потребителей совместно с германской организацией «German Sparkassenstiftung for International Cooperation» организован учебно-практический семинар на тему «Защита прав потребителей, сотрудничество с негосударственными некоммерческими организациями».
👥 В нём приняли участие ответственные сотрудники центрального аппарата и территориальных органов Комитета, представители Народной приёмной Президента Республики Узбекистан, Аппарата Уполномоченного при Президенте Республики Узбекистан по защите прав и законных интересов субъектов предпринимательства, а также Ташкентского государственного юридического университета.
🇺🇿 На мероприятии отмечено, что принятые в текущем году указы Президента № УП-63, УП-175 и УП-51, а также постановление Кабинета Министров № 563 направлены на ограничение незаконного вмешательства в предпринимательскую деятельность, повышение прозрачности контрольных мероприятий, обеспечение законного рассмотрения обращений населения и упрощение порядка размещения наружной рекламы.
Кроме того, на семинаре обсуждены практическое применение требований этих документов, обеспечение законности при рассмотрении обращений граждан, применение норм Гражданского кодекса при защите прав потребителей, соблюдение порядка размещения наружной рекламы, а также лучшие практики по защите прав неопределённого круга потребителей и мониторингу рекламы. Опыт регионов рассмотрен на примере Наманганской, Андижанской, Кашкадарьинской, Самаркандской и Ташкентской областей.
🔻 Данный семинар служит эффективному применению требований законодательства на практике, надёжной защите прав предпринимателей и потребителей, а также развитию открытого и прозрачного сотрудничества.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
#Брифинг
✈️ Рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2026 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ташкил этилди.
✈️ Бошқарма томонидан ҳисобот даврида "Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги бўйича 35 тадан ортиқ ҳолатларда ишлар қўзғатилган ҳамда давлат бошқарув органлари ва маҳаллий ҳокимликларга 9 та ҳолатда тақдимномалар киритилган.
🔍Батафсил "NAVOIY MTRK" телеканалида.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами
🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойлиги давомида истеъмолчилардан жами 11 797 та мурожаатлар келиб тушган.
➡️ Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 10,4 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
“UKLON UB” МЧЖ ХК УСТУН МАВҚЕГА ЭГА РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМА ОПЕРАТОРИ СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
✈️ Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи асосида йўловчиларни ташиш (такси) учун буюртмаларни жойлаштириш ва такси хизматларини кўрсатишга имкон берувчи воситачилик (агрегатор) хизматлари бозорида “Uklon UB” МЧЖ ХК устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.
✈️Шунингдек, Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади.
━
ИП ООО “UKLON UB” ПРИЗНАНО ОПЕРАТОРОМ ЦИФРОВОЙ ПЛАТФОРМЫ, ЗАНИМАЮЩИМ ДОМИНИРУЮЩЕЕ ПОЛОЖЕНИЕ
✈️ На основании соответствующего приказа Комитета по конкуренции ИП ООО “Uklon UB” признано оператором цифровой платформы с доминирующим положением на рынке посреднических (агрегаторских) услуг по размещению заказов на перевозку пассажиров (такси) и оказанию услуг такси.
✈️Также Комитетом сообщается, что в целях предотвращения злоупотребления доминирующим положением и в соответствии с законодательством по антимонопольному регулированию будет в обязательном порядке внедрена система антимонопольного комплаенса в деятельности оператора цифровой платформы с доминирующим положением, а также будет осуществляться соответствующий мониторинг.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
🇺🇿🇩🇪 Рақобат қўмитаси ҳамда Германиянинг “German Sparkassenstiftung for International Cooperation” ташкилоти ҳамкорлигида “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Президентнинг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сон Фармони билан нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) фаолиятига кўмаклашиш, уларни методологик қўллаб-қувватлаш ва техник кўмак тақдим этиш орқали жамоатчилик назоратини қўллаб-қувватлаш тизими жорий қилингани қайд этилди.
Шунингдек, Президентнинг 2025 йил 6 октябрдаги ПҚ-296-сон қарори билан 2025 йил 15 октябрдан 2027 йил 1 январга қадар тажриба тариқасида ННТларга истеъмолчилар мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда “сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини ўтказиш ваколати берилгани таъкидланди.
✈️ Маърузаларда ННТларнинг ҳуқуқлари, уларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишдаги ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлашдаги ўрни, ННТлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмлари, истеъмолчилар ҳуқуқларини суд тартибида ҳимоя қилиш ҳамда соҳадаги ННТлар фаолиятини ташкил этишдаги муаммолар ҳақида сўз юритилди.
✈️ Бундан ташқари, German Sparkassenstiftung истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобат бўлими бошлиғи Лиа Граубергер истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ННТларнинг роли бўйича халқаро тажриба ва амалиёт ҳақида маълумот берди.
Якуний муҳокамада ННТлар олдида турган муаммолар ва уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳудудларда “сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини мунтазам ўтказиш, уларнинг натижаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Мазкур тадбир истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат органлари ва ННТлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
___
Состоялся круглый стол на тему «Защита прав потребителей, сотрудничество с негосударственными некоммерческими организациями»
🇺🇿🇩🇪 Комитетом по развитию конкуренции и защите прав потребителей совместно с германской организацией «German Sparkassenstiftung for International Cooperation» проведён круглый стол на тему «Защита прав потребителей, сотрудничество с негосударственными некоммерческими организациями».
В ходе мероприятия было отмечено, что Указом Президента от 6 июля 2023 года № УП-108 внедрена система поддержки общественного контроля путём содействия деятельности негосударственных некоммерческих организаций (ННО), их методологической поддержки и оказания технической помощи.
Также подчёркнуто, что Постановлением Президента от 6 октября 2025 года № ПП-296 в порядке эксперимента с 15 октября 2025 года по 1 января 2027 года ННО предоставлены полномочия по рассмотрению обращений потребителей и проведению мероприятий «тайный покупатель» и контрольных закупок.
✈️ В докладах освещены права ННО, их роль в экономическом и социальном развитии, механизмы поддержки деятельности ННО, защита прав потребителей в судебном порядке, а также проблемы в организации деятельности ННО в данной сфере.
✈️ Кроме того, руководитель отдела по защите прав потребителей и конкуренции German Sparkassenstiftung Лиа Граубергер рассказала о роли ННО в защите прав потребителей: о международном опыте и практике.
В ходе заключительного обсуждения особое внимание уделено проблемам, стоящим перед ННО, и факторам, препятствующим их деятельности. Отмечена важность регулярного проведения в регионах мероприятий «тайный покупатель» и контрольных закупок, а также широкого освещения их результатов в средствах массовой информации.
Данное мероприятие служит дальнейшему укреплению сотрудничества между государственными органами и ННО в сфере защиты прав потребителей и повышению эффективности общественного контроля.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами
🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойлиги давомида истеъмолчилардан жами 3 577 та мурожаатлар келиб тушган.
➡️ Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 11 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
🙋♂
🇺🇿🇩🇪 Айни пайтда пойтахтимиздаги “Wyndham Tashkent” меҳмонхонасида Рақобат қўмитаси ҳамда Германиянинг “German Sparkassenstiftung for International Cooperation” ташкилоти ҳамкорлигида “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.
Унда Қўмита марказий аппарати ва ҳудудий органлари мутасаддилари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Германия халқаро ҳамкорлик жамғармасининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобат бўлими, Олий суд, Адлия вазирлиги, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Тошкент шаҳар истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш маркази вакиллари иштирок этмоқда.
👥 Давра суҳбатида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жамоатчилик назоратини кучайтириш, ННТларнинг давлат ижтимоий буюртмаларидаги иштирокини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш каби масалалар ҳамда реклама мониторинги бўйича Германия ва Европа мамлакатлари тажрибаси муҳокама қилинмоқда.
___
🇺🇿🇩🇪 В настоящее время в ташкентской гостинице «Wyndham Tashkent» проходит круглый стол на тему «Защита прав потребителей, сотрудничество с негосударственными некоммерческими организациями», организованный Комитетом по развитию конкуренции и защите прав потребителей совместно с германской организацией «German Sparkassenstiftung for International Cooperation».
В нём принимают участие руководители центрального аппарата и территориальных органов Комитета, представители Законодательной палаты Олий Мажлиса, отдела по защите прав потребителей и конкуренции German Sparkassenstiftung, Верховного суда, Министерства юстиции, Национальной ассоциации негосударственных некоммерческих организаций, Федерации обществ защиты прав потребителей Узбекистана, Общественного фонда по поддержке институтов гражданского общества при Олий Мажлисе, а также Ташкентского городского центра защиты интересов потребителей.
👥 В ходе мероприятия обсуждаются вопросы усиления общественного контроля в сфере защиты прав потребителей, расширения участия ННО в государственных социальных заказах, ограничения незаконного вмешательства в предпринимательскую деятельность, а также опыт Германии и европейских стран в области мониторинга рекламы.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
👍👍👍👍👍👍 | #Брифинг
Рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 2026 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.
Брифингда бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Ҳамроқулов томонидан истеъмолчилардан тушган мурожаатлар ва уларнинг ечими ҳамда давлат харидлари соҳасида олиб борилган ўрганиш натижалари ҳақида маълумот берилди.
✈️ Батафсил "SAMARQAND MTRK"да.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
#Давлат_харидлари
Давлат харидлари жараёнларида рақобат қонунчилиги
🎙 Рақобат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг масъул ходими Ш. Мавлонов томонидан 2026 йилнинг ўтган даври мобайнида давлат харидлари жараёнларида рақобат қонунчилиги талабларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган ўрганишлар ҳамда уларнинг натижалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
➡️ Батафсил “JIZZAX” радиоканалида.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами
🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойлиги давомида истеъмолчилардан жами 4 309 та мурожаатлар келиб тушган.
➡️ Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 2 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
Акция ва чегирмалар устидан рақамли назорат: Рақобат қўмитаси томонидан 65 та муаммонинг сабабларини таҳлил қилиниб, тизимли ечим бўйича таклифлар тайёрламоқда
✈️ Рақобат қўмитаси томонидан 58 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчасида 116 та акция ва чегирма ўрганилди.
🔎 Ўрганишлар давомида 65 та муаммо ва камчилик аниқланди. Айрим ҳолларда эълон қилинган чегирмалар амалда бошқача қўлланилган, акция шартлари тўлиқ тушунтирилмаган ёки ғолибларга ваъда қилинган совринлар берилмаган.
Хусусан:
📍 Андижон вилояти: 60 млн сўмлик соврин берилмаган
“Water Life Mineral” МЧЖ томонидан ўтказилган “Орзу ушалсин” акциясида 3 нафар иштирокчига жами 60 млн сўм тақдим этилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан тадбиркорга нисбатан иш қўзғатилиб, истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилгани бўйича тегишли қарор қабул қилинди ва кўрсатма берилди.
📍 Наманган вилояти: Cobalt автомобили ўз эгасига қайтарилди
Фуқаро А.А. “Наманган автотеххизмат” МЧЖ акциясида иштирок этиб, Chevrolet Cobalt автомобилини ютиб олган.
Бироқ телефон рақами нотўғри терилгани сабабли ғолиб билан боғланиш имкони бўлмаган. Натижада унинг ютуғи бекор қилиниб, бошқа шахсга берилган.
Рақобат қўмитаси аралашуви билан автомобиль ҳақиқий ғолибга қайтарилди.
📍 Наманган ва Бухоро: чегирмаларда тушунмовчиликлар
🔘Намангандаги “Baldini” дўконида 50 фоиз чегирма эълон қилинган. Аммо маҳсулотларда нархномалар мавжуд бўлмаган.
🔘Бухоро шаҳридаги “IDEA” дўконида 20, 50 ва 60 фоизлик чегирмалар таклиф қилинган. Лекин бу чегирмалар маҳсулотнинг умумий нархига эмас, балки муддатли тўловнинг ойлик тўловларига қўлланилган.
📍 Самарқанд вилояти: совғали акция шартлари ўрганилди
“Самарқанд Автотеххизмат” МЧЖ автомобиль харид қилган мижозларга маиший техника совға қилиш акциясини ўтказган.
Бироқ акция шартларига кўра, совға фақат Chevrolet автомобили учун 100 фоиз олдиндан тўлов қилган харидорларга берилган. Муддатли тўлов асосида автомобиль олганлар ва юридик шахслар акциядан четда қолган.
Ўрганиш натижасида реклама, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва чакана савдо қоидалари бузилгани аниқланиб, корхонага бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
📍 Қашқадарё вилояти: “1+1” акциясида нима берилиши номаълум
“IDEA” бренди томонидан смартфонларни бўлиб тўлаш асосида харид қилиш бўйича бир қатор акциялар эълон қилинган.
Бироқ рекламада:
🔍акцияга қўйилган маҳсулотлар сони;
🔍маҳсулотларнинг олдинги 30 кун ичидаги энг паст нархлари;
🔍“1+1” акциясида қўшимча қандай маҳсулот берилиши ҳақида аниқ маълумотлар кўрсатилмаган.
Аниқланган камчиликлар юзасидан:
✅ 59 та камчилик (90,7 фоиз) ҳуқуқий тушунтиришлар ва огоҳлантириш хатлари орқали бартараф этилди.
✅ 4 та тадбиркорлик субъектига нисбатан иш қўзғатилиб, тегишли қарор ва кўрсатмалар берилди.
✅ Истеъмолчилар фойдасига 250 млн сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди.
🤩 Энди акция ва чегирмаларни рақамли назорат қилиш таклиф этилмоқда
✈️ Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, асосий муаммо қоидаларнинг йўқлигида эмас, балки уларга риоя этилишини ўз вақтида ва самарали назорат қилиш механизмларининг етарли эмаслигидадир.
🤩 Шу сабабли Рақобат қўмитаси акция ва чегирмаларни назорат қилишнинг янги рақамли механизмлари бўйича таклифлар тайёрламоқда.
Жумладан:
➡️ QR-код орқали нархни текшириш — харидор маҳсулот ёнидаги QR-кодни сканерлаб, унинг аввалги нархлари ва чегирманинг ҳақиқий миқдорини кўриши мумкин бўлади.
➡️ Акцияларни олдиндан рақамли қайд этиш — акция бошланишидан аввал унинг шартлари махсус электрон тизимга киритилиши таклиф этилмоқда.
➡️ Нархлар тарихини рақамлаштириш — маҳсулот нархининг ўзгаришини кузатиш ва чегирмалар қанчалик ҳақиқий эканини текшириш имкониятини яратиш кўзда тутилмоқда.
‼️Мақсад — акция ва чегирмаларнинг шаффофлигини ошириш, харидорларни чалғитувчи ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
#Брифинг
✈️ Рақобат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган брифингда рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Хусусан, жорий йилнинг 9 ойи давомида 1 600 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, ўрганишлар натижасида 4,5 млрд сўм маблағ тадбиркор ва истеъмолчилар фойдасига ҳал этилиши таъминланган.
🌱Батафсил "JTV"да.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами
🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойлиги давомида истеъмолчилардан жами 3 157 та мурожаатлар келиб тушган.
➡️ Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 5.3 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 | #Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фьючерс шартномалари бўйича янги тартиб тасдиқланди: тадбиркорлар манфаатлари ҳимоя қилинади
🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан маҳаллий тадбиркорларнинг халқаро товар биржаларида фьючерс шартномалари асосида савдо қилиши ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган янги тартиб тасдиқланди.
👤Муҳими, мазкур масала халқаро ҳамкорлик доирасида АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) билан имзоланган “Ҳамкорлик йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирлардан бири ҳисобланади.
✈️ Юқоридагилар асосида соҳада аниқ ҳуқуқий тартиб белгиланди.
🤩 Фьючерс шартномаси нима?
Бу — товарни (базавий активни) келажакда жорий бозор нархларида сотиш ёки сотиб олиш бўйича халқаро товар деривативлари савдоларига қўйиладиган контракт.
Янги тартиб тадбиркорларга қандай имкониятлар беради?
➡️халқаро товар биржаларида электрон тизим орқали фьючерс шартномаларини тузиш;
➡️нархлар ўзгариши билан боғлиқ молиявий хавфларни бошқариш;
➡️воситачилар томонидан мижозлар маблағларининг алоҳида ҳисобини юритиш;
➡️хизмат тарифлари ва савдо операциялари бўйича очиқ маълумот ҳамда ҳисоботлар олиш.
❗️Эътиборли жиҳати: ушбу фьючерс шартномалари доирасида товарларни жисмоний етказиб бериш назарда тутилмайди. Тадбиркорлар савдоларда ўз ҳисобидан иштирок этади ва молиявий таваккалчиликларни мустақил бошқаради.
Янги тартиб маҳаллий тадбиркорларнинг халқаро биржаларда иштирок этиши учун ҳуқуқий асос яратиб, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Маълумот учун: ушбу тартиб, мазкур Низом расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
➡️ Низом билан танишиш
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
👍 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести
📆 (19 — 24 октябрь кунлари)
🗓 19 октябрь
✅ Сифат талабларига жавоб бермаган 73 номдаги маҳсулот аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди;
✅ Кун рақами: Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 4,8 млрд ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди;
✅ Навоий вилоятининг Хатирчи туманида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этилди;
✅ Самарқандда биржа савдолари бўйича амалий семинар ўтказилди, "SAMARQAND MTRK"да;
____
🗓 20 октябрь
✅ “VEON” компаниялар гуруҳининг “PERFECTUM” савдо белгиси остидаги “RUBICON WIRELESS COMMUNICATION” АЖ акцияларини сотиб олиш бўйича иқтисодий концентрация битимига розилик берилди;
✅ Кун рақами: Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 2,1 млрд ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди;
✅ Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўқув семинари ўтказилди, "SURXONDARYO MTRK"да;
____
🗓 21 октябрь
✅ 21-oktabr — O‘zbek tiliga Davlat tili maqomi berilgan kun!
✅ Рақобат қўмитаси томонидан рекламаларда давлат тили талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганишлар ўтказилди;
✅ Кун рақами: Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 8,4 млрд ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди;
✅ Истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги янги босқичга кўтарилди, “MAHALLA” телеканалида;
____
🗓 22 октябрь
✅ Қўмита Апелляция кенгаши “Оҳангаронцемент” АЖга нисбатан қабул қилинган қарор ва кўрсатмани ўз кучида қолдирди;
✅ Кун рақами: Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 4,5 млрд ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди;
✅ Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилиш соҳаси амалга оширилган ишлар, "JIZZAX MTRK"да;
____
🗓 23 октябрь
✅ Рақобат қўмитаси фармацевтика соҳасида улгуржи дистрибуция билан шуғулланувчи корхоналарни огоҳлантиради;
✅ Рақобат қўмитаси жамоатчилик билан алоқалар йўналишида амалга оширилган ишлар;
✅ Микроқарз: шартномани ўқимаслик қандай оқибатларга олиб келади?
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
Микроқарз: шартномани ўқимаслик қандай оқибатларга олиб келади?
🌐 Бугунги кунда микроқарзни мобил илова орқали бир неча дақиқада расмийлаштириш мумкин. Бироқ айнан шу қулайлик айрим ҳолларда истеъмолчининг шартнома шартларини тўлиқ ўрганмасдан мажбурият олишига сабаб бўлмоқда.
📩 Қўмитага келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, истеъмолчилар кўп ҳолларда:
⏺️ шартнома шартларини тўлиқ ўқимайди;
⏺️ ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини етарлича билмайди;
⏺️ тўловни кечиктириш оқибатларини олдиндан баҳоламайди.
📌 Натижада улар кутилмаган молиявий мажбуриятларга дуч келмоқда.
🗂 Масалан, таҳлил қилинган шартномалардан бирида 19 млн 656 минг сўм миқдорида микроқарз белгиланган. Бироқ ушбу маблағнинг 13 млн 650 минг сўми истеъмолчининг картасига ўтказилган, 6 млн 6 минг сўми эса оператор ҳақи сифатида маблағ берилган пайтда автоматик ундирилган.
📚 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддасига кўра, агар қарзни қисмларга бўлиб қайтариш белгиланган бўлса ва қарз олувчи навбатдаги тўлов муддатини бузса, қарз берувчи қолган суммани муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
❗️Шунинг учун микроқарз олишдан олдин фақат "қанча пул оламан?" деган савол билан чекланиб қолмасдан, қуйидагиларни аниқлаб олинг:
🔴 шартнома бўйича амалда қанча маблағдан фойдаланасиз;
🔴 жами қанча сумма қайтаришингиз керак;
🔴 ойлик тўлов миқдори ва муддатлари қандай;
🔴 тўловни кечиктирсангиз нима бўлади, қолган қарз муддатидан олдин талаб қилиниши мумкинми?
🔴 Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан истеъмолчиларга микроқарз расмийлатиришдан олдин уни ўз вақтида қайтариш имкониятларини олдиндан баҳолаш тавсия этилади.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
#кун_рақами
ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН АЛОҚАЛАР
⚡️ 2026 йилнинг 9 ойи давомида Рақобат қўмитаси жамоатчилик билан алоқалар йўналишида расмий веб-сайт, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали жами 8,2 мингдан ортиқ чиқишни амалга оширди.
〽️ Давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлаш бўйича Очиқлик индекси рейтингида юқори кўрсаткични қайд этиб, республика бўйича юқори ўринда, давлат қўмиталари ичида 90,9 балл билан 1-ўринни эгаллади.
📈 Ҳудудларда ўтказилган очиқ мулоқотлар давомида ҳамда бевосита веб-сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали 230 га яқин мурожаат қабул қилиниб, ҳал этиш чоралари кўрилди.
➡️ Батафсил видеоинфографикада
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
viral
Рақобат қўмитаси фармацевтика соҳасида улгуржи дистрибуция билан шуғулланувчи корхоналарни огоҳлантиради
🇺🇿 Республикамизга жорий йилнинг 9 ойи давомида 305 та корхоналар томонидан дори воситалари импорт қилинган бўлиб, шундан 47,2 фоизи 5 та импортёр ҳиссасига тўғри келмоқда.
🔻 Таҳлилларга кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 2023 йилга нисбатан чакана дорихоналар бирлашиши ёки ёпилиши натижасида 8 фоизга қисқарган филиаллар сони эса 33,8 фоизга кўпайган.
Маълумот учун:
2023 йилда жами 13 744 та дорихона мавжуд бўлган:
➡️Улгуржи дорихоналар — 521 та;
➡️Чакана дорихоналар — 13 223 та, шундан:
➡️Асосий дорихоналар — 8 584 та;
➡️Филиаллар — 4 639 та.
2024 йилда дорихоналар сони 5,6 фоизга камайиб, 13 010 тани ташкил этган:
➡️Улгуржи дорихоналар — 466 та;
➡️Чакана дорихоналар — 12 544 та, шундан:
➡️Асосий дорихоналар — 8 416 та;
➡️Филиаллар — 4 128 та.
2026 йил 1 октябрь ҳолатига жами 14 598 та дорихона мавжуд бўлган:
➡️Улгуржи дорихоналар — 449 та;
➡️Чакана дорихоналар — 14 149 та, шундан:
➡️Асосий дорихоналар — 7 940 та;
➡️Филиаллар — 6 209 та.
🌐 Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда айрим импортёрлар ва улгуржи дистрибьюторлар томонидан талаб юқори бўлган дори воситаларини харид қилишда бошқа препаратларни ҳам мажбурий тарзда қўшиб сотиш ҳолатлари юзасидан шикоятлар кўпаймоқда.
🤩 Бундай ҳолатлар кичик тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий манфаатларига зарар етказиши, уларнинг фаолиятини чеклаши ва бозордаги рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис, Қўмита томонидан дори воситаларининг улгуржи савдосида рақобатга зид шартлар қўйилиши билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига асосан, устун музокара кучи деб қуйидаги ҳолат эътироф этилади:
Устун мавқега эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан:
🟣Битим шартларини;
🟣Товарлар реализация қилинадиган ҳудудни;
🟣Нархни белгилашга бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги.
Шунингдек, Қонуннинг 18-моддасига кўра, қуйидаги ҳолатлар устун музокара кучини суиистеъмол қилиш ҳисобланади:
🔘Камситувчи шарт-шароитларни белгилаш — товарни реализация қилишда ёки олишда камситувчи шарт-шароитларни белгилаш;
🔘Товарлар муомаласи ҳажмини қисқартириш — товар ёки молия бозорида тақчилликни келтириб чиқариш ёки сақлаб туриш мақсадида нархларнинг ошишига ва (ёки) истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказилишига олиб келадиган тарзда товарлар муомаласи ҳажмини қисқартириш;
🔘Шартнома тузишда қўшимча шартлар белгилаш — шартнома тузишга фақат контрагент томонидан бошқа товарни олиш ёки реализация қилиш ёхуд контрагентнинг товарни ўзга хўжалик юритувчи субъектлардан олишдан ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектларга реализация қилишдан ўзини тийиши шартини белгилаш.
✈️ Шу билан бирга, рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, жумладан, рақобатчилар томонидан ишлаб чиқарилган товарларни харид қилиш ёки реализация қилишни тақиқлаш ёхуд чеклаш ҳолатлари учун молиявий санкциялар қўлланилиши мумкин.
✈️ Бунда санкция миқдори ҳуқуқбузарлик содир этилган даврда, бироқ охирги 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда товарларни реализация қилишдан олинган тушум суммасининг 5 фоизини ташкил этади.
🔎 Айни пайтда, Рақобат қўмитаси томонидан дори воситаларининг улгуржи савдосида рақобатга зид шартлар қўйилиши билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилмоқда.
‼️ Хусусан, талаб юқори бўлган дори воситаларини харид қилишда бошқа буюртма берилмаган препаратлар ёки товарларни ҳам мажбурий сотиб олиш шарти қўйилгани аниқланса ва ушбу ҳаракатлар рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши деб топилса, хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
Telegram doesn't show this post on the web. Open it in Telegram to see it.
👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами
🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан жами 969 та мурожаатлар келиб тушган.
➡️ Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 4.5 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube