Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · active

Subscribers 18.8K tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR) 18.4%3.5K avg views
Posting 2.7/day last 14 hours ago
Reactions per 1K views 0.0

Рақобат қўмитаси томонидан республика бўйлаб коммунал ва савдо хизматлари соҳаларида истеъмолчилар мурожаатлари мунтазам ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан: 📍Фарғона вилояти Фуқаро З.Ғ. ичимлик суви учун асоссиз қарздорлик ҳисобланганидан норози бўлиб мурожаат қилган. Ўрганишда сув ҳисоблагичнинг ҳақиқий 226 куб метр кўрсаткичи электрон тизимга 605 куб метр деб киритилгани аниқланди. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, асоссиз қарздорлик бартараф этилиб, истеъмолчи фойдасига 421 557 сўм қайта ҳисобланди. 📍Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Б.Т. “Бозорим-Технологий” МЧЖ онлайн дўконидан буюртма қилган маҳсулот ўрнига бошқа товар етказиб берилганидан норози бўлиб мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, истеъмолчи тўлаган 1 млн 354 минг сўм маблағ банк картасига тўлиқ қайтарилди. 📍Наманган вилояти Фуқаро Қ.Т. “Uzum Market” иловаси орқали буюртма қилган 1 млн 720 минг сўмлик маҳсулотлар белгиланган муддатда етказиб берилмагани сабабли шартномани бекор қилиш ва маблағни қайтаришда ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, шартнома бекор қилиниб, тўланган 1 млн 720 минг сўм маблағ тўлиқ қайтарилди. 📍Навоий вилояти Нурота туманида яшовчи фуқаро Т.Б. “Avtosalon Navoiy Avtotexxizmat” МЧЖдан харид қилган “TRACKER 2” русумли автомашинанинг бир ой ўтмасдан узатмалар қутисида носозлик юзага келгани бўйича мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, кафолат шартлари асосида носоз узатмалар қутиси янгисига алмаштирилиб, автомашина соз ҳолатда топширилди. 📍Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро С.Ф. “Qalan,uz” платформаси хизматларидан фойдаланиш мақсадида “Uzum Nasiya” орқали расмийлаштирган муддатли тўлов шартномасини бекор қилишда ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, қонунчилик талаблари асосида 2,7 млн сўмлик муддатли тўлов шартномаси бекор қилиниши таъминланди. 📍Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Х. Пирназаров савдо дўконидан 1 млн 700 минг сўмга “On Cloud” бренди остидаги кроссовка харид қилган. Бироқ товарнинг оригиналлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва харид чеки тақдим этилмагани юзасидан мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, оригинал ва нусха маҳсулот ўртасидаги нарх фарқи ҳисобланиб, истеъмолчига 1 млн сўм маблағ қайтарилди. 📍Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро М.И. “Mix Metal” корхонасига хонадони учун темир дарвоза ясаш ва ўрнатишга 21 млн сўм тўлаган. Бироқ дарвоза сифатсиз ўрнатилгани ва қисмлари нотекис эканидан норози бўлиб мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, темир дарвоза сифатли тарзда қайта ўрнатиб берилди ва истеъмолчининг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

Views over time

01K2K3K4K5 Nov 07:0014 Nov 00:163.4K5 Nov 07:00: 0 views14 Nov 00:16: 3,440 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
5 Nov 2026, 07:000
14 Nov 2026, 00:163.4K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.