Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 3 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣
  1. edited

    🔴Маданият вазирлиги бир кунда амалга оширган харидини нега саккизта шартномага ажратди? ✔️Очилганига икки ой ҳам бўлмаган Самарқанддаги улгуржи савдо билан шуғулланадиган корхона вазирликдан «O‘zbekiston» нашриётида чоп этилган 8 мингта китобни 1,5 млрд сўмга етказиб бериш таклифини олди. Маданият вазирлиги бир кунда бир компания билан китоб етказиб бериш бўйича саккизта шартнома тузган. Уларнинг жами қиймати — 1 млрд 501 млн сўм. Ҳар бир шартномада минг нусхадан, умумий ҳисобда 8 минг нусха китоб харид қилиш белгиланган. Нега саккизта алоҳида шартнома тузилган? Бу электрон дўкон лимити билан боғлиқми? Китоблар кимларга етказилган? UzDiplomat 1,5 млрд сўмлик харид ҳужжатларини ўрганди. Тафсилотлар сайтимизда! Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

  2. 🔴 Хизмат чоғида ҳалок бўлган ички ишлар ходимларининг оилалари хизмат уйини хусусийлаштириши мумкин Ички ишлар органларида хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оилаларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, ходимнинг вояга етмаган фарзандларига нафақа тайинланади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи ўринбосари, полковник Сохибжамол Джолдасова маълум қилди. Унинг таъкидлашича, агар хизмат чоғида ҳалок бўлган ходим хизмат уйида яшаган бўлса, ушбу уй-жойни унинг оиласи номига хусусийлаштириш масаласи кўриб чиқилади. Бундан ташқари, ички ишлар органлари ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун хизмат уйларидан фойдаланиш, уй-жойни имтиёзли нархларда сотиб олиш ва паст фоизли кредитлар ажратиш механизмлари мавжуд. Шунингдек, хизмат вазифасини бажариш давомида жароҳат олган ходимларга компенсация тўланиши, соғлиғи сабабли хизматни давом эттира олмайдиганларга эса белгиланган тартибда нафақа тайинланиши қайд этилди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  3. 📄uzdiplomat иқтибоси🖍 «Биз ҳар бир бола ўз қобилиятини тўлиқ намоён эта оладиган муҳитда ўқиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароит яратишимиз лозим”. Эркинжон Турдимов, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири. Гулистон, 2025 йил 18 октябрь. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  4. edited

    🔴 Эркинжон Турдимов таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди У энди бош вазирнинг биринчи ўринбосари Турдимов таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларида вазирликлар, идоралар ҳамда ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштиради. Мазкур йўналишлардаги вазифалар ижросини назорат қилиш Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди. Президент фармони билан Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Аввалроқ Турдимов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди. Фармонга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозими киритилди. Шунингдек, Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил этилди. Янги лавозимда Турдимов фақат таълим вазирлиги фаолиятига эмас, балки таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларида вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, инспекциялар, шунингдек, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва ҳудудий ҳокимликлар фаолиятини ваколати доирасида мувофиқлаштиришга ҳам масъул бўлади. Ушбу йўналишлардаги вазифалар ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди. Аввалроқ, 3 октябрь куни президент фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бирлаштирилиб, ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилган эди. Янги вазирлик мактабгача таълимдан тортиб олий таълим ва илм-фангача бўлган соҳаларни ягона тизим асосида бошқаради. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  5. Эркинжон Турдимов таълим ва илм-фан вазири бўлиши кутилмоқда — манба Uzdiplomat манбаси маълумотига кўра, Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланиши кутилмоқда. Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими сифатидаги фаолиятини якунлаб, Тошкентга келган. Унинг бевосита таълим соҳасидаги тажрибаси борми? Турдимов мутахассислиги бўйича иқтисодчи. У 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаб, меҳнат фаолиятини банк тизимида бошлаган. Кейинчалик Хатирчи тумани, Навоий, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларига раҳбарлик қилган. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган. Очиқ эълон қилинган таржимаи ҳолида унинг ўқитувчи, таълим муассасаси раҳбари ёки таълим вазирликларида масъул ходим сифатида ишлагани кўрсатилмаган. Ҳоким сифатида эса таълим масалалари билан шуғулланган. Жумладан, Самарқанд вилоятига раҳбарлик қилган даврида таълим сифати, ўқитувчиларнинг мавқеи ва иш шароитларига бағишланган муҳокамаларда иштирок этган. Эслатиб ўтамиз, 3 октябрдаги Президент фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди. Янги идора боғчадан олий таълимгача бўлган босқичларни қамраб олади. Тайинлов ҳақидаги расмий маълумот эълон қилингани йўқ. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

  6. 🔴Мирзиёев киберфирибгарликка қарши МДҲнинг қўшма марказини ташкил этишни таклиф қилди Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатларини кибержиноятларга биргаликда тезкор жавоб беришга, савдодаги тўсиқларни камайтиришга ва озиқ-овқат экспортига чеклов киритишдан олдин ўзаро маслаҳатлашишга чақирди. Президент бу таклифларни 9 октябрь куни Туркманистоннинг Аваза ҳудудида ўтган МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида илгари сурган. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Мирзиёев ахборот технологиялари орқали содир этилаётган фирибгарлик фуқаролар ва бизнесга жиддий зарар етказаётганини, молия тизимлари барқарорлигига хавф туғдираётганини таъкидлаган. Шу муносабат билан мамлакатлар чегарасидан ташқарига чиқадиган кибержиноятлар ва фирибгарлик схемаларига тезкор жавоб бериш учун МДҲ Қўшма алоқа марказини ташкил этиш таклиф қилинди. Ички ишлар вазирлари кенгаши бунинг учун қисқа муддатда комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиши кераклиги айтилди. Президент озиқ-овқат ва ўғитлар экспортини чеклашдан олдин бошқа мамлакатларни хабардор қилиш ва улар билан маслаҳатлашиш механизмини жорий этишни таклиф қилди. Бу бозордаги вазиятни олдиндан баҳолаш имконини кенгайтириши қайд этилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича давлат харидлари бозорларини бир-бирига кенгроқ очиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик дастурини тезроқ келишиш зарурлиги айтилди. У шунингдек, МДҲ эркин савдо зонасининг чекловларсиз ишлашини таъминлаш, техник тўсиқларни бартараф этиш, мувофиқлик сертификатларини ўзаро тан олиш ва давлат харидларида иштирок этиш имкониятларини кенгайтиришга чақирди. Транспорт соҳасида эса логистика марказларини ташкил этиш, транзит харажатларини сезиларли қисқартириш, юк ташиш қоидаларини бирхиллаштириш ва ягона транспорт ахборот тизимини яратиш таклиф этилди. Энергетикада қайси мамлакатда, қачон ва қанча энергия ортиқчалиги ёки тақчиллиги юзага келишини кўрсатадиган узоқ муддатли прогноз зарурлиги таъкидланди. Президент маданий ҳамкорлик доирасида «Маданий сиёсат ва креатив индустриялар» форумини ўтказиш ташаббусини ҳам илгари сурди. Нутқ якунида Ўзбекистон 2027 йилда МДҲга раисликни қабул қилишга тайёр эканини билдирди. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

  7. Сафимиз кучайди: Забардаст журналист Илёс Сафаров Uzdiplomat жамоасига қўшилди Журналист Илёс Сафаров Uzdiplomat сайтида иш бошлади. Мухбирлик ва таҳририят бошқарувида тажриба тўплаган ҳамкасбимизнинг жамоамизга қўшилиши — биз учун янги имконият ва янги куч. Илёс журналистик фаолиятини 2018 йилда Kun.uz сайтида мухбир сифатида бошлаган. 2021 йилда «Йилнинг энг фаол журналисти», 2022 йилда эса «Олтин қалам» миллий мукофоти совриндори бўлган. 2024 йилдан «Vatandosh» сайти бош муҳаррири, 2025 йилдан Vaqt.uz нашри мухбири, 2026 йилдан эса ушбу нашр бош муҳаррири сифатида фаолият юритган. Биз учун сафимиз кенгайиши билан бирга, таҳририятга янги қараш, тажриба ва ташаббуслар кириб келиши ҳам муҳим. Илёс билан биргаликда ўқувчиларимизга қизиқарли, ишончли ва жамият учун аҳамиятли материаллар тақдим этишни мақсад қилганмиз. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

  8. 🔴Бухоро 2027 йилда МДҲ саммитига мезбонлик қилади ✔️Ташкилотга раислик Ўзбекистонга ўтказилади Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг навбатдаги саммити 2027 йил 8–9 октябрь кунлари Бухорода, Ўзбекистон раислигида ўтказилади. Бу ҳақда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев 9 октябрь куни Туркманистоннинг Аваза ҳудудида маълум қилди. МДҲга раислик 2027 йил 1 январдан Туркманистондан Ўзбекистонга ўтади. Ҳозир ташкилотга Туркманистон раислик қилмоқда. Ўзбекистон Ҳамдўстликка иккинчи марта раислик қилади. Мамлакат илк бор 2020 йилда, коронавирус пандемияси даврида ушбу вазифани бажарган. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

  9. 🔴 «Собиқ вазир ўринбосари Бекмурод Абдуллаев нега тезкор равишда оқланди, қолганлар-чи? Биргина собиқ вазир айбсиз қолганлар айбдорми?” Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида uzdiplomat мухбири томонидан ИИВ собиқ вазир ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг оқланиши ва бошқа мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги масаласи ҳам кўтарилди. Журналист айнан юқори лавозимда ишлаган мансабдорнинг иши нисбатан тез якунланиб, оқлов ҳукми чиқарилгани, у ишга қайтгани бироқ мазкур ишга алоқадор бошқа раҳбарлар ва ходимлар тақдири қандай ҳал бўлгани ҳақида сўради. ИИВ вазири ўринбосари Рамазон Ашрапов бу масала юзасидан терговни бошқа орган олиб боргани, ҳукмни эса суд чиқарганини таъкидлади. «Битта Абдуллаев эмас, у ерда бошқа раҳбар ёки ходимларнинг айбсизлик масаласи ҳам тўлиқ кўриб чиқилган. Бу ерда муҳокама қилишимизнинг ўзи ноўрин. Сабаби, тергов қилган орган бошқа, кўриб чиқиб ҳукм ўқиган идора бошқа», — деди Ашрапов. Бироқ вазир ўринбосарининг жавобидан Бекмурод Абдуллаев иши нима сабабдан қисқа муддатда оқлов билан якунлангани, қолган раҳбар ва ходимларга нисбатан қандай процессуал қарорлар қабул қилингани аниқлаштирилмади. Бекмурод Абдуллаев билан бирга жами 30 нафар шахс судланган, бироқ қолган 29 нафар судланувчининг тақдири ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Эслатма: 2026 йил июлида бошланган суд жараёни ёпиқ ўтказилган. Абдуллаевга давлат маблағларини ўзлаштириш билан боғлиқ айбловлар қўйилган. ОАВда 200 миллиард сўмдан ортиқ зарар қоплангани ҳақида хабар берилган. 12 сентябрда Абдуллаев реабилитация асосида оқлангани ҳақида хабар тарқалди. 24 сентябрда эса у Чилонзор тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  10. 🔴 ”ИИВ собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовни тергов қилмаган” Рамазон Ашрапов Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашрапов собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга нисбатан вазирлик органлари томонидан тергов олиб борилмаганини билдирди. Матбуот анжуманида ИИВ вазири ўринбосари Рамазон Ашраповга собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг лавозимидан олиниши ортидан тарқалган, унинг қўлга олингани ва тергов қилинаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан савол берилди. Ашраповнинг билдиришича, собиқ вазирга нисбатан Ички ишлар вазирлиги органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмаган. Эслатиб ўтамиз, Жўрабек Мирзамаҳмудов 2026 йил 27 июлда президент фармони билан энергетика вазири лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Шерзод Хўжаев тайинланган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  11. 🔴 Қишда Олмазор, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида электр узилиши кўпроқ кузатилиши мумкин «Ҳудудий электр тармоқлари» раиси Сардор Исақуловнинг айтишича, Тошкент шаҳрида Олмазор, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида электр энергиясида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши эҳтимоли кўпроқ. Бироқ гап бу туманларда электр албатта кўпроқ ўчишадиидегани эмас. Исақуловга кўра, айрим жойларда таъмирлаш ва профилактика ишларини ўтказиш учун электрни режали равишда қисқа муддатга узишга тўғри келиши мумкин. У шаҳарнинг кўп қисми ягона электр тармоғига уланганини айтди. Шу сабаб бир манбада муаммо бўлса, айрим ҳудудларни бошқа линия ёки манба орқали электр билан таъминлаш имкони бор. Аммо бундай муқобил имконият чекланган участкаларда узилиш эҳтимоли юқорироқ. Исақуловнинг маълум қилишича, шошилинч таъмир талаб қилган тармоқлар августгача хатловдан ўтказилиб, таъмирланган. Кейинги навбатда таъмир талаб қилган объектлардаги ишлар эса 1 октябрга қадар якунланган. Шунинг учун келаётган қишда Олмазор, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида кузатилиши мумкин бўлган узилишлар асосан авария эмас, тармоқни барқарор ушлаб туриш учун амалга ошириладиган режали ишлар билан боғлиқ бўлиши айтилмоқда. Зарур ҳолларда диспетчерлик хизмати истеъмолчиларни бошқа манбага ўтказиш имконини ҳам кўриб чиқади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  12. 📄uzdiplomat иқтибоси🖍 «Миллатнинг буюклиги унинг дабдабали томошалар ва баланд бинолари билан эмас, балки энг оддий фуқаросининг қадри ва ҳуқуқлари қанчалик ҳимоялангани билан ўлчанади”. Маҳатма Ганди Ҳиндистон мустақиллиги учун курашнинг энг машҳур етакчиларидан бири. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  13. 🔴 Мисрга борувчи ўзбекистонликлар учун янги чекловлар ўрнатилди ✔️40 ёшгача бўлганлар ёлғиз сафар қила олмайди 1 ноябрдан Мисрга сафар қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари учун янги талаблар жорий этилади. Хусусан, 40 ёшгача бўлган сайёҳлар яқин оила аъзолари ҳамроҳлигида сафар қилиши, шунингдек, оилада камида 5 минг доллар нақд маблағ бўлиши талаб этилади. Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси дипломатик каналлар орқали олинган маълумотларга таяниб, мамлакатга кириш тартиби ўзгараётганини маълум қилди. Янги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари Мисрга боришдан олдин мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналари орқали виза расмийлаштириши шарт. Туристик сафарлар эса ваколатли туроператорлар орқали ташкил этилиши керак. Энг жиддий чекловлардан бири саёҳатчиларнинг ёши билан боғлиқ. 40 ёшгача бўлган фуқаролар Мисрга фақат ота-онаси, турмуш ўртоғи ёки фарзандлари ҳамроҳлигида бориши мумкин. Бундай оилалар сафар давомида камида 5 минг доллар нақд маблағга эга бўлиши лозим. 40 ёшдан юқори бўлган, мустақил сафар қилувчилар учун эса камида 3 минг доллар нақд маблағ талаб этилади. Бундан ташқари, мамлакатга киришда меҳмонхона брон қилинганини тасдиқловчи ҳужжат, мобил алоқа маълумотлари ва молиявий таъминотга оид маълумотлар тақдим этилиши керак. Янги тартиб туристик визани Миср ҳудудида бошқа турдаги визага алмаштиришни ҳам чеклайди. Талаб қилинган ҳужжатларни тақдим этмаган фуқаролар Мисрга киритилмаслиги ва уларни олиб келган авиакомпания орқали ортга қайтарилиши мумкин. Эслатма: Мазкур талаблар Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси тарқатган ахборотга асосланган. Айниқса, ёш ва нақд маблағга оид янги чекловларни тасдиқловчи Миср ҳукуматининг алоҳида норматив ҳужжатини очиқ манбалардан аниқлаш имкони бўлмади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  14. edited

    🔴 «Тизим ичида Жўрабек Мирзамаҳмудов билан боғлиқ текширувлар йўқ» — «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбарияти Uzdiplomat мухбири «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбариятидан собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов атрофида тарқалган тергов ҳақидаги хабарлар ва тизимдаги 44 нафар раҳбарнинг ишдан олиниши сабабларини сўради. Журналист собиқ вазир Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг ҳибсга олингани ёки терговда экани ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар борлигини айтиб, бу жараёнлар билан боғлиқ ҳолда «Ҳудудий электр тармоқлари» тизимида прокуратура ёки ДХХ текширувлари ўтказилаётган-ўтказилмаётганига қизиқди. «Йўқ, йўқ. Унақа текширув йўқ», — деди раис Сардор Исақулов. Шунингдек, Uzdiplomat мухбири тизимдаги 44 нафар раҳбар нима сабабдан ишдан олинганини сўради ва кадрлар алмашинувидан кейин электр таъминотида сезиларли яхшиланиш кузатилмаётганини таъкидлади. Яъни, 44 нафар туман электр тармоқлари раҳбари электр энергияси йўқотишлари 20 фоиздан ошгани сабабли ишдан олингани айтилган эди. Улар кетди энди аҳоли бирон ижобий ўзгариш сезадими? «Бу йиллар мобайнида йиғилган тизимдаги камчиликлар. Икки ойнинг ичида тўғриланиб қоладиган нарса эмас. Натижалар бу йилги куз-қиш мавсумида ҳар бир истеъмолчига сезилади», — деди Сардор Исақулов. Журналист раиснинг аввал вазирликда ишлаганини инобатга олиб, собиқ вазирнинг терговда экани ҳақида бирор маълумотга эгалигини қайта сўради. Мутасадди бундай маълумотга эга эмаслигини билдирди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раиси Сардор Исақулов собиқ вазир Мирзамаҳмудов билан боғлиқ текширувлар ўтказилаётганини рад этди, бироқ 44 нафар раҳбарнинг айнан қандай асослар билан ишдан олинганига ва кейинги ўзгаришлар бўйича аниқлик киритмади. Эслатма: Собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг ҳибсга олингани ёки терговда экани ҳақидаги маълумотлар расмий тасдиқланмаган шунингдек расман рад этилмаган. Жўрабек Мирзамаҳмудов жорий йил 27 июль куни лавозимдан олинган эди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  15. edited

    🔴 «Электр энергияси учун пул тўламайман» «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари Сардор Исақулов «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси Сардор Исақулов хонадонига ўрнатилган қуёш панеллари ҳисобига электр энергияси учун деярли пул тўламаслигини, аксинча, тармоққа электр сотиш орқали ҳар ой 200–300 минг сўм даромад олишини маълум қилди. Унинг айтишича, Энергетика вазирлигида бош инспектор бўлиб ишлаган даврида қуёш панелларини ўрнатиш бўйича топшириқ берилган. Шундан сўнг у ўз хонадонига 10 киловатт қувватли қуёш панелларини ўрнатган. «Деярли мен электр тармоғига пул тўламайман. Ҳар ойда тармоққа электр сотганим ҳисобига тахминан 200–300 минг сўм пул тушади. Шу пайтда тармоқдан электр энергияси сотиб олмаганман», — деди Исақулов. У аҳолига ҳам қуёш панелларини ўрнатишни тавсия қилиб, бу орқали қўшимча даромад олиш мумкинлигини таъкидлади. Сардор Исақулов 2026 йил 27 июлдан буён «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  16. 🔴 Ўзбекистонда 5,6 миллион хонадон ойига 200 кВт·соатгача электр энергияси истеъмол қилган Ўзбекистонда август ойи якунларига кўра, 5 миллион 682 минг истеъмолчи ойига 200 кВт·соатгача электр энергияси сарфлаган. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. Қайд этилишича, мамлакатда жами 8 миллион 344 мингта маиший электр энергияси истеъмолчиси мавжуд. Уларнинг тахминан 68 фоизи август ойида 200 кВт·соатлик базавий меъёр доирасида электр энергияси истеъмол қилган. Шунингдек, 1 миллион 135 минг истеъмолчи 200–300 кВт·соат оралиғида, 354 минг истеъмолчи эса 300 кВт·соатдан ортиқ электр энергияси сарфлагани айтилди. Компания вакилининг таъкидлашича, статистикада битта хонадон битта истеъмолчи сифатида ҳисобга олинади. Матбуот анжуманида табиий газ билан таъминланмаган ҳудудлар учун электр энергиясининг базавий меъёрини 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга ошириш таклифи ҳам тилга олинди. Масъулнинг сўзларига кўра, бундай ўзгаришнинг давлат бюджетига таъсирини баҳолаш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги билан биргаликда ҳисоб-китоблар олиб борилиши зарур. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  17. +6

    🔴Ўзбекистон ва Туркманистон стратегик шериклик кенгашини тузади ✔️Мирзиёев олти мамлакатни қўшма маҳсулот ишлаб чиқаришга чақирди Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисида битим имзолади. Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Марказий Осиё ва Озарбайжон мамлакатларига «Олти иқтисодиёт — битта маҳсулот» тамойили асосида қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва 2027 йилда Хивада бизнес-форум ўтказишни таклиф қилди. Бу келишув ва ташаббуслар 8 октябрь куни Туркманистонда ўтган икки томонлама учрашув ҳамда Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви доирасида эълон қилинди. Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов музокараларида ўзаро савдони бир неча баробар ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳамда саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалигида кооперация дастурини қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди. Дастурни икки мамлакат ҳудудлари даражасида ҳам амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Учрашув якунида имзоланган битим сиёсий мулоқот ва устувор соҳалардаги ҳамкорликни янги кенгаш орқали мувофиқлаштириш учун асос яратади. Мирзиёев минтақавий Маслаҳат учрашувида эса мамлакатлар одатдаги товар айирбошлашдан биргаликда тайёр маҳсулот яратишга ўтиши кераклигини таъкидлади. Бир нечта давлат корхоналарининг ягона ишлаб чиқариш занжирида қатнашиши иқтисодиётлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаши қайд этилди. Бу йўналишда 2027 йилда Хивада Марказий Осиё ва Озарбайжон бизнес-форумини ўтказиш, қўшма инвестиция лойиҳаларига молиявий ва техник кўмак берадиган махсус платформа яратиш таклиф қилинди. Транспорт ва энергетикада ҳам ҳамкорликни мувофиқлаштиришга урғу берилди. Мирзиёев Инфратузилмавий ривожланиш бўйича кенгаш тузишни тезлаштириш ва биринчи мажлисини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббусини билдирди. Энергетикада кам углеродли ривожланиш бўйича қўшма концепция тайёрлаш таклиф этилди. У янги электр ишлаб чиқариш қувватлари, энергияни сақлаш тизимлари ва энергетика йўлакларини биргаликда режалаштиришга хизмат қилиши кўзда тутилмоқда. Сув ресурслари бўйича Афғонистон билан доимий ва мазмунли мулоқот олиб бориш зарурлиги ҳам таъкидланди. Президент бу жараён минтақадаги барча мамлакатларнинг манфаатларини ҳисобга олиши кераклигини айтди. Ўзбекистон Оролни қутқариш халқаро жамғармасидаги раислиги даврида янги экологик лойиҳаларни бошлаш ва қўшимча маблағ жалб қилишни режалаштирмоқда. Шунингдек, муҳим минераллар бўйича минтақавий альянсни шакллантириш ишларини фаоллаштириш, минерал захираларининг ягона рақамли харитасини, умумий ҳисоблаш инфратузилмасини ва талаб юқори бўладиган касблар бўйича минтақавий атласни яратиш таклиф қилинди. Учрашувда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам қўшма ишлаб чиқариш ва инвестицияларни кенгайтиришга чақирди. Унинг маълумотига кўра, 2025 йилда Озарбайжоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдоси 50 фоиздан ортиқ ошган, мамлакатда минтақа капитали иштирокидаги 400 дан зиёд компания ишламоқда. Саммит якунида олти давлат раҳбари қўшма баёнот ва Маслаҳат учрашувининг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар бўйича қарорни имзолаган. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

  18. 🔴 Педагогика университети ётоқхоналари сотиб юборилиши талабаларга қулайлик яратиш ва тирбандликнинг олдини олиш билан изоҳланди Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродов Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг ётоқхоналари ва ўқув бинолари сотувга чиқарилиши юзасидан матбуот анжуманида изоҳ берди. Муродовнинг айтишича, университетнинг ўқув корпуслари Тошкентнинг 7–9 та ҳудудида жойлашган. Бу эса талабаларнинг дарсга қатнашида қийинчилик туғдирмоқда. Хусусан, айрим талабалар ётоқхонадан ўқув биносига етиб бориш учун бир нечта жамоат транспортини алмаштириши ва йўлга бир соатгача вақт сарфлашига тўғри келмоқда. «Талабанинг хаёли, биринчи навбатда, ўқишга кечикмасдан етиб олиш бўлади. У фан ҳақида нима ўйлайди?» — деди Муродов. Агентлик раҳбарининг таъкидлашича, ушбу муаммони ҳал қилиш мақсадида университетнинг ўқув бинолари ва ётоқхоналарини ягона ҳудудга жойлаштириш режалаштирилган. Бунинг учун Янги Тошкентда янги кампус барпо этилмоқда. Муродов сотувга чиқарилган ётоқхоналарда яшаётган талабалар янги турар жойлар қурилиб, уларга кўчирилмагунча бинолар бўшатилмаслигини билдирди. «Янги ётоқхона қурилиб, ҳозирги талабалар у ерга кўчирилгандан кейингина эски бино уни сотиб олган шахсга топширилади. Бу шарт савдо ҳужжатларида ҳам белгиланган», — деди у. Агентлик директорига кўра, ётоқхоналарнинг сотилиши талабалар учун мавжуд турар жойлар сони қисқаришини англатмайди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  19. 🔴 «Ўзбекистон почтаси» сотилмаган, аммо бошқаруви Wildberries таъсирига ўтганми? «Ўзбекистон почтаси»нинг давлат улуши 2025 йилда Wildberries билан боғлиқ WB INT EXPORT МЧЖга ишончли бошқарувга берилган. Бу Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий ҳисоботида қайд этилган. Аммо агентлик корхона хусусийлаштирилмаганини таъкидламоқда. Хўш, миллий почта операторининг стратегик қарорларини амалда ким назорат қилмоқда? Мазкур саволларда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродов матбуот анжуманида жавоб берди. Унинг таъкидлашича, «Ўзбекистон почтаси»ни молиявий соғломлаштириш ва замонавий корпоратив бошқарувни жорий этиш зарурати бор. Унинг сўзларига кўра, рақамлашув туфайли почта анъанавий даромад манбаларини йўқотган. Масалан, маъмурий жарималар ҳақидаги хабарномаларни етказиш хизмати электрон шаклга ўтиши натижасида корхона 50–60 миллиард сўмлик даромад манбаидан маҳрум бўлган. Муродов Wildberries билан ҳамкорликни ҳам шу зарурат билан изоҳлади. Унинг айтишича, дастлаб муҳокама қилинган 100 миллиард сўмлик 14 фоизли қарз маъқулланмаган. Энди эса Wildberries билан 360 миллиард сўмлик фоизсиз кредит линияси очиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. 2026 йил сентябрда шакллантирилган «Ўзбекистон почтаси»нинг тўққиз кишилик кузатув кенгашига Wildberries билан боғлиқ беш нафар вакил киритилган. Демак, улар кенгашда кўпчиликни ташкил этади. Муродовнинг таъкидлашича, кузатув кенгаши корхонанинг кундалик фаолиятига аралашмайди, фақат стратегик қарорларда иштирок этади. Акциядор эса ўзгармаган. Аммо айнан стратегик қарорларга таъсир кўрсатиш имконияти бу ердаги асосий масала. Қолаверса, Давактив агентлигининг 2025 йилги ҳисоботида «Ўзбекистон почтаси»нинг давлат улуши WB INT EXPORT МЧЖга ишончли бошқарувга берилгани аниқ кўрсатилган. Лекин, акциялар давлат мулкида қолиши улар билан боғлиқ бошқарув ваколатлари ҳам тўлиқ давлат қўлида қолганини англатмайди. «Ўзбекистон почтаси» эса оддий тижорат корхонаси эмас. Муродов келтирган маълумотга кўра, унинг мамлакат бўйлаб 1600 дан ортиқ тарқатиш нуқтаси мавжуд. Миллий оператор чекка ҳудудларга хизмат кўрсатади, фуқароларнинг ёзишмалари ва шахсий маълумотлари билан ишлайди, халқаро почта алоқаси бўйича мажбуриятларни бажаради. Бундай инфратузилма бошқарувида йирик хусусий маркетплейснинг иштирок этиши рақобат, маълумотлар хавфсизлиги ва давлат назорати билан боғлиқ хавфни туғдиради. Айниқса, Wildberries бир вақтнинг ўзида почтанинг тижорий ҳамкори, эҳтимолий кредитори ва унинг кузатув кенгашида кўпчилик ўринга эга корпоратив гуруҳ экани манфаатлар тўқнашувининг олди қандай олиниши бўйича шубҳалар уйғотади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  20. 🔴Қуруқ гапми ёки ҳақиқат: Трамп Ўзбекистонга келадими? ✔️Халқаро нашрлар бу ҳақида нима дейди? АҚШ тарихида амалдаги президент ҳали бирор марта Марказий Осиёга ташриф буюрмаган. The Diplomat нашри Дональд Трамп бу анъанани бузган биринчи АҚШ президенти бўлиши мумкинми, деган саволни ўртага ташлади. Нашрга кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон Трампни бир неча бор минтақада кутиб олиш истагини билдирган. Айниқса, АҚШнинг Глобал ҳамкорликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполлининг Трамп Ўзбекистонга келишни исташи ҳақидаги сўзлари минтақада катта қизиқиш уйғотган. Замполли Ўзбекистон телеканалига берган интервьюсида Трамп унга Ўзбекистонга бориш нияти ҳақида айтганини таъкидлаган. Бироқ The Diplomat бу баёнотни ҳали ташриф бўйича қатъий келишув сифатида қабул қилишга эрта эканига урғу беради. Ҳозирча Оқ уй томонидан Трампнинг Ўзбекистон ёки бошқа Марказий Осиё давлатига сафари ҳақида расмий хабар берилмаган. Шу билан бирга, Вашингтоннинг минтақага қизиқиши сезиларли даражада ошган. Нашр сўнгги икки йилда АҚШ юқори мартабали амалдорларининг Марказий Осиёга ташрифлари кўпайганини қайд этади. АҚШнинг минтақа билан муносабатларида аввал Афғонистон асосий мавзу бўлган бўлса, ҳозир эътибор тобора критик минераллар, инвестиция ва савдо битимларига кўчмоқда. Бу тенденция 2025 йил ноябрда Вашингтонда ўтган C5+1 саммитида ҳам яққол кўринган. Ўшанда Марказий Осиёнинг беш президенти Оқ уйда қабул қилинган. Давлат котиби Марко Рубио эса кейинчалик бешта Марказий Осиё давлатига шахсан ташриф буюриш ниятини билдирган. Ҳозир эса Рубионинг октябрь ойи ўрталарида Самарқандга келиши режалаштирилмоқда. У билан бирга 100 дан ортиқ АҚШ компаниялари вакилларидан иборат йирик бизнес делегацияси келиши кутилмоқда. The Diplomat бу ташрифнинг асосий урғуси дипломатиядан кўра иқтисодий ва тижорий ҳамкорликка қаратилишини қайд этади. Бироқ Трампнинг ўзига келсак, нашр эҳтиёткор прогноз қилади. 2026 йил охиригача унинг халқаро ташрифлар тақвими анча тиғиз. АҚШда 3 ноябрда оралиқ сайловлар ўтказилиши ҳам президент эътиборини ички сиёсатга қаратиши мумкин. Шу сабаб Трампнинг жорий йил охиригача Тошкентга ташриф буюриши ҳозирча аниқ эмас. Шундай бўлса-да, Трампнинг президентлик муддати тугашига яна икки йил бор. Демак, Марказий Осиёга тарихий ташриф учун имконият сақланиб қолмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  21. Older posts