🔴 Қишда Олмазор, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида электр узилиши кўпроқ кузатилиши мумкин «Ҳудудий электр тармоқлари» раиси Сардор Исақуловнинг айтишича, Тошкент шаҳрида Олмазор, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида электр энергиясида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши эҳтимоли кўпроқ. Бироқ гап бу туманларда электр албатта кўпроқ ўчишадиидегани эмас. Исақуловга кўра, айрим жойларда таъмирлаш ва профилактика ишларини ўтказиш учун электрни режали равишда қисқа муддатга узишга тўғри келиши мумкин. У шаҳарнинг кўп қисми ягона электр тармоғига уланганини айтди. Шу сабаб бир манбада муаммо бўлса, айрим ҳудудларни бошқа линия ёки манба орқали электр билан таъминлаш имкони бор. Аммо бундай муқобил имконият чекланган участкаларда узилиш эҳтимоли юқорироқ. Исақуловнинг маълум қилишича, шошилинч таъмир талаб қилган тармоқлар августгача хатловдан ўтказилиб, таъмирланган. Кейинги навбатда таъмир талаб қилган объектлардаги ишлар эса 1 октябрга қадар якунланган. Шунинг учун келаётган қишда Олмазор, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида кузатилиши мумкин бўлган узилишлар асосан авария эмас, тармоқни барқарор ушлаб туриш учун амалга ошириладиган режали ишлар билан боғлиқ бўлиши айтилмоқда. Зарур ҳолларда диспетчерлик хизмати истеъмолчиларни бошқа манбага ўтказиш имконини ҳам кўриб чиқади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 4 hours ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 9 Oct 2026, 05:11 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 8K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.