Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 4 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴 Мисрга борувчи ўзбекистонликлар учун янги чекловлар ўрнатилди ✔️40 ёшгача бўлганлар ёлғиз сафар қила олмайди 1 ноябрдан Мисрга сафар қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари учун янги талаблар жорий этилади. Хусусан, 40 ёшгача бўлган сайёҳлар яқин оила аъзолари ҳамроҳлигида сафар қилиши, шунингдек, оилада камида 5 минг доллар нақд маблағ бўлиши талаб этилади. Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси дипломатик каналлар орқали олинган маълумотларга таяниб, мамлакатга кириш тартиби ўзгараётганини маълум қилди. Янги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари Мисрга боришдан олдин мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналари орқали виза расмийлаштириши шарт. Туристик сафарлар эса ваколатли туроператорлар орқали ташкил этилиши керак. Энг жиддий чекловлардан бири саёҳатчиларнинг ёши билан боғлиқ. 40 ёшгача бўлган фуқаролар Мисрга фақат ота-онаси, турмуш ўртоғи ёки фарзандлари ҳамроҳлигида бориши мумкин. Бундай оилалар сафар давомида камида 5 минг доллар нақд маблағга эга бўлиши лозим. 40 ёшдан юқори бўлган, мустақил сафар қилувчилар учун эса камида 3 минг доллар нақд маблағ талаб этилади. Бундан ташқари, мамлакатга киришда меҳмонхона брон қилинганини тасдиқловчи ҳужжат, мобил алоқа маълумотлари ва молиявий таъминотга оид маълумотлар тақдим этилиши керак. Янги тартиб туристик визани Миср ҳудудида бошқа турдаги визага алмаштиришни ҳам чеклайди. Талаб қилинган ҳужжатларни тақдим этмаган фуқаролар Мисрга киритилмаслиги ва уларни олиб келган авиакомпания орқали ортга қайтарилиши мумкин. Эслатма: Мазкур талаблар Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси тарқатган ахборотга асосланган. Айниқса, ёш ва нақд маблағга оид янги чекловларни тасдиқловчи Миср ҳукуматининг алоҳида норматив ҳужжатини очиқ манбалардан аниқлаш имкони бўлмади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K8 Oct 15:4814 Nov 04:168.2K8 Oct 15:48: 0 views14 Nov 04:16: 8,200 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
8 Oct 2026, 15:480
14 Nov 2026, 04:168.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.