Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
📍 Лабзак 3,Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 info@raqobat.gov.uz
facebook.com/raqobatgovuz
instagram.com/raqobatgovuz
x.com/RaqobatGovUz
Subscribers18.7K tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR)18.7%3.5K avg views
Posting2.6/daylast 19 hours ago
Reactions per 1K views0.0
👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами
🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан жами 3 512 та мурожаатлар келиб тушган.
➡️ Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 982 млн сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
Тиббиёт муассасаларида истеъмолчилардан асоссиз даромад олингани аниқланиб, қонунбузилишларни бартараф этиш чоралари кўрилди
🇺🇿 Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан аҳолига кўрсатилаётган пуллик тиббий хизматлар нархларининг шакллантирилиши бўйича қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳудудлар кесимида мисоллар:
📍 Қорақалпоғистон Республикаси
Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан 7 та тиббиёт муассасасида 2023–2026 йиллардаги пуллик тиббий хизматлар нархларининг шаклланиши ва қўлланилиши таҳлил қилинди. Айрим муассасаларда солиқ имтиёзларига қарамасдан фойда солиғи хизматлар таннархига киритилгани ва айрим хизматлар нархлари белгиланган тарифлардан оширилгани аниқланди. Оқибатда истеъмолчилардан жами 331,7 млн сўм асоссиз даромад олингани маълум бўлди.
6 та тиббиёт муассасасига нисбатан иш қўзғатилиб, асоссиз олинган 331,7 млн сўмни истеъмолчиларга қайтариш бўйича кўрсатмалар берилди. Яна бир муассасага нархлар калькуляцияларини қайта кўриб чиқиш юзасидан хат киритилди. Кўрилган чоралар натижасида айрим пуллик тиббий хизматлар тарифларини ўртача 16,22 фоизга пасайтиришга эришилди.
📍 Самарқанд вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида хизматлар нархларининг шакллантирилиши ўрганилганида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 239-сон ва 722-сон қарорлари билан тасдиқланган низомлар талаблари бузилгани ҳамда бунинг натижасида истеъмолчиларга 302,2 млн сўм ортиқча ҳисобланганлиги аниқланди. Филиалга мавжуд қонунбузилишларни бартараф этиб, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берилди.
📍 Сирдарё вилояти
Бошқарма томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилояти филиалида ўрганиш ўтказилди. Филиал томонидан 2025 йилда 4 790 нафарга яқин истеъмолчидан 76 млн сўмдан ортиқ асоссиз даромад олингани аниқланди.
Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилояти ҳудудий филиалида эса пуллик хизматлар нархини шакллантиришда билвосита харажатларни қайта тақсимлаш коэффициенти 38,2 фоиз ўрнига 47,4 фоиз қўлланилгани, яъни 9,2 фоизга юқори белгилангани аниқланди. Оқибатда 2024–2025 йилларда истеъмолчилардан 300 млн сўмга яқин маблағ ортиқча ундирилгани маълум бўлди.
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги юзасидан филиалларга нисбатан иш қўзғатилиб, ортиқча ундирилган маблағларни истеъмолчиларга қайтариш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
‼️ Қўмита томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда нархларнинг асоссиз оширилишининг олдини олишга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Ижтимоий тармоқларда “Бир манзил, бир телефон — икки рақобатчи” – деб номланган танқидий мақола юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
✈️ Рақобат қўмитаси томонидан "Telecom Soft" МЧЖ буюртмачилигида 2026 йил 12 октябр куни йўл ҳаракати қоидаларини автоматлаштирилган назорат қилиш тизимлари учун қурилмалари харид қилиш бўйича бошланғич нархи 10,3 млрд сўм бўлган танлаш савдосида “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
♻️ Олиб борилган ўрганиш натижасида, "Telecom Soft" МЧЖ томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аломатлари кузатилди.
✈️Юқоридагиларга асосан "Telecom Soft" МЧЖ томонидан ўтказилган танлаш савдоси ихтиёрий равишда бекор қилинди.
🖋 Аниқланган қонунбузилишларнинг олди олиниши давлат маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишини таъминлайди, шу билан бирга тадбиркорлар учун очиқ ва адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
#брифинг
✈️ Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида соҳада амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар юзасидан брифинг ўтказилди.
✈️ Батафсил "SIRDARYO MTRK"да.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
#радио
Нарх шаклланиши ва рақобат масалалари муҳокама қилинди
✈️ Эфир давомида нархларнинг шаклланиши, бозордаги рақобат ва ушбу жараёнларнинг иқтисодий аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, тадбиркорлар ва истеъмолчиларга соҳадаги ҳуқуқий масалалар юзасидан маълумотлар берилди.
➡️ Батафсил "Andijon FM 101.6" радиоканалида.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами
🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойлиги давомида истеъмолчилардан жами 1 404 та мурожаатлар келиб тушган.
➡️ Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 840 млн сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
Рўйхатдан ўтган асосий яшаш манзилида вақтинча истиқомат қилмаган 800 минг нафарга яқин фуқаро фойдасига 22 млрд сўмга яқин асоссиз қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилинди
🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда республика миқёсида фуқароларнинг вақтинча яшаш жойи ўзгарган ёки хорижда бўлган даврида асосий яшаш манзили бўйича айрим коммунал хизматлар учун тўловлар ҳисобланиши ҳолатлари ўрганилди.
Маълумки, амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан абонентлар сонидаги ўзгаришлар тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланган тақдирда, қарздорлик қайта ҳисоб-китоби шахслар сони ўзгарган санадан бошлаб амалга оширилади. Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда эса, қайта ҳисоб-китоб ўтган уч ой учун амалга оширилади.
⚡️ Ўрганишларда вақтинча яшаш жойи ўзгарган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлмаган шахслар яъни, хорижда вақтинча истиқомат қилаётган, ишлаётган, иш қидираётган (меҳнат мигрантлари) ва таҳсил олаётган абонентлар тўғрисидаги маълумотларнинг амалдаги ҳолатга мос келмагани ҳамда янги абонентлар ҳақидаги маълумотларнинг тизимга киритилмагани маълум бўлди.
🖋 Хусусан, мазкур ўрганишлар давомида ушбу даврда маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати кўрсатилмаган қарийб 800 минг нафарга яқин фуқаро ҳамда ичимлик суви таъминоти бўйича ҳисоблагич билан таъминланмаган хонадонларда эса 100 нафарга яқин фуқаро яшамагани аниқланди.
✈️Натижада хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан қарийб 800 минг нафарга яқин фуқаронинг ҳуқуқлари тикланиб, улар фойдасига 22 млрд сўмга яқин асоссиз қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
🪪 Қўмита томонидан коммунал хизматлар соҳасида истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида биллинг тизимларини миграция маълумотлари базалари билан интеграция қилиш ҳамда чет элда бир ойдан ортиқ бўлган абонентлар ва улар билан яшовчи шахслар учун қайтиб келгунга қадар ҳар ойлик қайта ҳисоб-китоб тизимини жорий этиш масаласи бўйича тегишли идора ва ташкилотларга таклифлар берилди.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
🇺🇿 12–13 октября 2026 года в Брюсселе состоялся международный семинар «Законодательство Европейского союза в области конкуренции и государственной помощи и практика его применения», организованный Генеральным директоратом Европейской комиссии по вопросам конкуренции (DG COMP). Делегация во главе с заместителем председателя Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей Республики Узбекистан Улугбеком Давлатовым приняла участие в данном важном мероприятии.
👫 Программа семинара охватила вопросы оценки влияния государственной помощи на конкуренцию, применения инструментов антимонопольных расследований, контроля экономической концентрации и установления обязательств для участников сделок при их рассмотрении. Особое внимание уделялось сотрудничеству национальных органов по конкуренции и обмену опытом правоприменения.
🪪 В рамках экспертного диалога рассмотрены вопросы трансграничной торговли, включая ограничения импорта оригинальной продукции и соотношение прав на товарные знаки с требованиями конкурентного законодательства. Обсуждение стало продолжением предварительных онлайн-консультаций с экспертами DG COMP, проведённых 30 сентября по делу, находящемуся на рассмотрении Комитета. Основное внимание уделялось подходам к оценке влияния импортных ограничений на доступ независимых импортёров к рынку, формирование цен и потребительский выбор.
Также состоялась встреча с директором директората «Политика и стратегия» DG COMP Марией Ясперс. Обсуждены перспективы укрепления институционального сотрудничества, проведения экспертных консультаций по трансграничным вопросам, обмена опытом в области конкурентной политики и государственной помощи, а также организации совместных учебных мероприятий. Отдельно рассмотрена возможность подписания меморандума о взаимопонимании.
🖋 Полученный опыт и экспертные рекомендации будут проанализированы с учётом национального законодательства и станут основой для подготовки предложений по совершенствованию правоприменительной практики Комитета.
_______
🇺🇿 On 12–13 October 2026, Brussels hosted an international seminar on “EU Competition and State Aid Legislation and Case Practice,” organized by the European Commission’s Directorate-General for Competition (DG COMP). A High level Delegation of Competition Promotion and Consumer Protection Committee of the Republic of Uzbekistan led by Deputy chairman Ulugbek Davlatov took part in this important event.
👫 The seminar covered the assessment of the impact of State aid on competition, antitrust investigative tools, merger control, and the use of remedies in merger reviews. Particular attention was given to cooperation between national competition authorities and the exchange of enforcement experience.
🪪 Discussions with experts addressed cross-border trade, including restrictions on imports of genuine products and the interplay between trademark rights and competition law. These discussions followed preliminary online consultations held with DG COMP experts on 30 September concerning a case under review by the Committee. The focus was on approaches to assessing how import restrictions affect market access for independent importers, price formation, and consumer choice.
A meeting was also held with Maria Jaspers, Director of DG COMP’s Policy and Strategy Directorate. Discussions explored opportunities to strengthen institutional cooperation, conduct expert consultations on cross-border matters, exchange experience in competition policy and State aid, and organize joint training activities. The possibility of concluding a memorandum of understanding was also considered.
🖋 The experience gained and expert recommendations will be analyzed in light of national legislation to develop proposals for improving the Committee’s enforcement practices.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
🇺🇿 2026 йил 12–13 октябрь кунлари Брюссель шаҳрида Европа Комиссиясининг Рақобат масалалари бўйича бош директорати (DG COMP) томонидан ташкил этилган "Европа Иттифоқининг рақобат ва давлат ёрдами соҳасидаги қонунчилиги ҳамда уни қўллаш амалиёти" мавзусидаги халқаро семинар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари Улуғбек Давлатов бошчилигидаги делегация мазкур муҳим тадбирда иштирок этди.
👫 Семинар дастури давлат ёрдамининг рақобатга таъсирини баҳолаш, монополияга қарши текширув воситалари, иқтисодий концентрацияни назорат қилиш ҳамда битимларни кўриб чиқишда уларнинг иштирокчиларига мажбуриятлар белгилаш масалаларини қамраб олди. Миллий рақобат органлари ўртасидаги ҳамкорлик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича тажриба алмашишга алоҳида эътибор қаратилди.
🪪 Экспертлар билан мулоқот доирасида трансчегаравий савдо масалалари, жумладан, асл маҳсулотлар импортига қўйиладиган чекловлар ҳамда товар белгиларига бўлган ҳуқуқлар билан рақобат қонунчилиги талабларининг ўзаро нисбати кўриб чиқилди. Муҳокама Қўмита томонидан кўриб чиқилаётган иш юзасидан 30 сентябрь куни DG COMP экспертлари билан онлайн шаклда ўтказилган дастлабки маслаҳатлашувларнинг давоми бўлди. Асосий эътибор импорт чекловларининг мустақил импортёрларнинг бозорга киришига, нархлар шаклланишига ва истеъмолчиларнинг танлов имкониятларига таъсирини баҳолаш ёндашувларига қаратилди.
Шунингдек, DG COMPнинг "Сиёсат ва стратегия" директорати директори Мария Ясперс билан учрашув бўлиб ўтди. Унда институционал ҳамкорликни мустаҳкамлаш, трансчегаравий масалалар бўйича эксперт маслаҳатлашувларини ўтказиш, рақобат сиёсати ва давлат ёрдами соҳасида тажриба алмашиш ҳамда қўшма ўқув тадбирларини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзаро англашув меморандумини имзолаш имконияти ҳам алоҳида кўриб чиқилди.
🖋 Ўрганилган тажриба ва эксперт тавсиялари миллий қонунчиликни инобатга олган ҳолда таҳлил қилиниб, Қўмитанинг ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашга асос бўлади.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Ички авиақатновларда чипта нархлари 20 фоизгача арзонлаштирилди
Рақобат қўмитасининг таклифлари асосида “Uzbekistan Airways” АЖ билан ҳамкорликда ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилди.
Жорий йилнинг 16 октябридан бошлаб авиачипталар нархлари ўртача 20 фоизгача пасайтирилади.
✈️ Батафсил “O'ZBEKISTON 24” телеканалида.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Ҳаво йўллари орқали ички қатновлардаги йўловчи ташиш чипта нархлари пасайтирилди
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан ички авиақатновларда чипта нархларини пасайтириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Қўмита масъул ходими А.Оразмамедов маълумот бериб ўтди.
✈️ Батафсил "TOSHKENT TV"да.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами
🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йил 9 ойлиги давомида истеъмолчилардан жами 3 190 та мурожаатлар келиб тушган.
➡️ Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 852 млн сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
10 млрд сўмга яқин давлат харидларидаги қонунбузилишлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди
✈️ Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан давлат харидлари соҳасида амалга оширилган мониторинг ва келиб тушган мурожаатларни ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари кўриб келинмоқда.
Хусусан:
➡️Андижон вилояти
🔘Олтинкўл тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасининг 300 млн сўмлик;
➡️Фарғона вилояти
🔘“Фарғона туман йўллардан фойдаланиш” давлат муассасасининг 7 та 2,5 млрд сўмдан зиёд;
➡️Жиззах вилояти
🔘Зарбдор тумани 2-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 2 та 1,4 млрд сўмдан зиёд;
➡️Наманган вилояти
🔘Чуст туман тиббиёт бирлашмасининг 1,8 млрд сўмга яқин;
➡️Навоий вилояти
🔘Хатирчи давлат ўрмон хўжалигининг 7 та 1,7 млрд сўмга яқин;
➡️Самарқанд вилояти
🔘“Ўзйўлкўприк кластери” Самарқанд филиалининг 1,7 млрд сўмлик;
🔘“Озодлик” ДМнинг 410 млн сўмлик
➡️ энг яхши таклифларни танлаш ва танлов (тендер) савдоларини ўрганиш натижасида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.
📝 Юқоридагиларга мувофиқ, қўмитанинг ҳудудий бошқармалари махсус комиссиялари томонидан қонун талаблари бузилиши аломатлари билан буюртмачи ташкилотларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, айрим ҳолатларда молиявий жарима қўллаш ҳамда ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли органларга юбориш билан бирга, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
#биржа_савдолари
Бухорода биржа савдолари бўйича семинар ўтказилди
🇺🇿 Рақобат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасида биржа савдолари орқали юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни реализация қилувчи корхоналар, биржа аъзолари ҳамда масъул ташкилотлар иштирокида семинар ташкил этилди.
Тадбирда биржа савдоларида тенг рақобат шароитларини таъминлаш, иштирокчиларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, шунингдек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
✈️ Батафсил "ISTIQLOL TV"да.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
#ОАВ_биз_ҳақимизда
Истеъмолчилар мурожаатлари бўйича амалга оширилган ишлар
✈️ Рақобат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.
Хусусан, турли соҳалар бўйича келиб тушган 985 та мурожаатнинг 843 таси ижобий ҳал этилган, ўрганишлар натижасида эса 1 млрд 354 млн сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига ҳал этилган.
➡️ Батафсил “OLTIN VOHA” FM 102.3 радиоканалида.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами
🤔 Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтган 2026 йил 9 ойлиги давомида истеъмолчилардан жами 1 463 та мурожаатлар келиб тушган.
➡️ Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 9.6 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
Ҳаво йўллари орқали ички қатновлардаги йўловчи ташиш чипта нархлари пасайтирилди
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан авиация бозорида ички авиақатновларда йўловчилар учун мавжуд тарифлар, нарх шаклланиши ва хизматлардан фойдаланиш имкониятлари ўрганилди.
🇺🇿 Ўрганишлар давомида Рақобат қўмитаси томонидан авиақатновларни амалга ошириш билан боғлиқ ташиш харажатларини оптималлаштириш имкониятлари таҳлил қилиниб, мазкур харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига ички йўналишларда авиачипталар нархларини пасайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
🇺🇿 Ушбу таклифлар юқори Инстанциялар томонидан қўллаб-қувватланиб, Рақобат қўмитаси “Uzbekistan Airways” АЖ билан ҳамкорликда ички авиақатновлар бўйича тарифлар қайта кўриб чиқилиб, жорий йилнинг 16 октябридан бошлаб ички йўналишларда авиачипталар нархлари ўртача 20 фоизгача арзонлаштирилди.
Мазкур чора-тадбирлар:
➡️ аҳоли учун авиақатновларни янада қулай ва ҳамёнбоп қилиш;
➡️ ички туризмни ривожлантириш;
➡️ ҳудудлар ўртасида ҳаракатланиш имкониятларини кенгайтириш;
➡️ хизмат сафарлари ва шахсий ташрифларни режалаштиришда қўшимча қулайлик яратиш;
➡️ истеъмолчилар манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.
‼️ Рақобат қўмитаси аҳоли манфаатларига дахлдор бозорларни таҳлил қилиш ва ўрганиш ишларини изчил давом эттириб, аниқланган муаммолар бўйича амалий чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
👍 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести
📆 (5 - 10 октябрь кунлари)
🗓 5 октябрь
✅ Рақобат қўмитаси томонидан айрим дори воситалари белгиланган нархдан 6 баробаргача қиммат сотилгани аниқланди;
✅ 106 та реклама материаллари эскизларидаги камчиликлар бартараф этилиб, уларга тегишли хулосалар берилди;
✅ Сирдарё вилояти Ховос тумани маҳаллаларидаги ҳоким ёрдамчилари учун амалий семинар ташкил этилди, “O'ZBEKISTON 24” телеканалида;
✅ Хотин-қизлар учун ҳуқуқий ва молиявий саводхонлик семинари ўтказилди, "QARAQALPAQSTAN MTRK"да;
____
🗓 6 октябрь
✅ Рақобат қўмитаси томонидан электрон тижоратда истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш, муаммолар таҳлили ва ечим йўллари ўрганилди;
✅ Рақобат қўмитаси биржа савдоларида кўмир, цемент ва ун маҳсулотлари реализациясини таҳлил қилади;
✅ Сирдарё ИЭСда рақобат ва давлат харидларига оид қонунчилик бўйича ўқув-семинар ўтказилди, "SIRDARYO MTRK"да;
____
🗓 7 октябрь
✅ “Навоий сув таъминоти” АЖ буюртмачилигидаги 15,5 млрд сўмлик тендер савдосида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди;
✅ Рақобат қўмитаси суғурталаш хизматларида рақобатни чеклаш ҳолатларини таҳлил қилади;
✅ Рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди, "XORAZM MTRK"да;
____
🗓 8 октябрь
✅ Суд қўмита қарори қонунийлигини яна бир бор тасдиқлади;
✅ Газ, электр ва сув таъминотида асоссиз ундирилган маблағлар истеъмолчиларга қайтарилди;
✅ Истеъмолчилар ҳуқуқлари ва онлайн савдо масалалари бўйича семинар-тренинг ўтказилди, "FARG'ONA MTRK"да;
✅ Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувидаги нутқидан асосий фикрлар;
____
🗓 9 октябрь
✅ Рақобат қўмитаси кредит тўловлари бўйича ҳисоб-китоб механизмини истеъмолчилар фойдасига қайта кўриб чиқиш юзасидан Марказий банкка таклиф юборди;
✅ Навоий вилоятининг шаҳар ва туманлари кесимида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш юзасидан Рақобат қўмитаси ишчи гуруҳи учрашувлар ташкил этмоқда;
✅ Қўмита делегацияси Германия тажрибасини ўрганмоқда;
✅ Брифинг: табиий монополияларни тартибга солиш соҳасида 2026 йилнинг 9 ойида амалга оширилган ишлар;
✅ "Рақобат қўмитаси томонидан табиий монополияларни тартибга солиш соҳасида 2026 йилнинг 9 ойида амалга оширилган ишлар" юзасида брифинг ўтказилди;
✅ Рақобат қўмитаси мобил алоқа операторлари томонидан тарифлар нархини оширишнинг асослилигини ўрганишни бошлади;
____
🗓 10 октябрь
✅ Тошкентда "TAF!26" халқаро реклама фестивали бўлиб ўтди.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
Тошкентда "TAF!26" халқаро реклама фестивали бўлиб ўтди
📆 Бугун, 10 октябрь куни пойтахтдаги "Hyatt Regency Tashkent" меҳмонхонасида VIII Тошкент халқаро реклама фестивали — "TAF!26" ўтказилди.
🤝 Фестиваль Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси томонидан ташкил этилди. Бу реклама, маркетинг ва креатив соҳасидаги мамлакатдаги йирик халқаро тадбирдир.
🟦 Тадбирнинг очилиш маросимида Қўмита раиси ўринбосари У. Давлатов сўзга чиқиб, Қўмита томонидан реклама бозорини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
👍 Фестиваль доирасида:
🔘 70 дан ортиқ халқаро ва маҳаллий спикерлар иштирокида конференция бўлиб ўтди;
🔘 6 та залда 7 та йўналиш бўйича сессиялар ташкил этилди: брендинг, креатив, рақамли коммуникациялар, SMM, PR ва медиа;
🔘 35 та номинация бўйича танлов ғолиблари халқаро ҳакамлар ҳайъати қарори билан тақдирланди.
📁 Шунингдек, Қўмита мутахассиси "Ташқи рекламада аудиторияни ўлчаш ва таргетинг: халқаро тажриба" мавзусидаги панель муҳокамасида иштирок этди.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube