Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Subscribers 18.7K Subscribers, last 30 days: 18.8K → 18.7K −100 24h
Reach per post (ERR) 18.7%3.5K avg views
Posting 2.6/day last 20 hours ago
Reactions per 1K views 0.0

🇺🇿 2026 йил 12–13 октябрь кунлари Брюссель шаҳрида Европа Комиссиясининг Рақобат масалалари бўйича бош директорати (DG COMP) томонидан ташкил этилган "Европа Иттифоқининг рақобат ва давлат ёрдами соҳасидаги қонунчилиги ҳамда уни қўллаш амалиёти" мавзусидаги халқаро семинар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари Улуғбек Давлатов бошчилигидаги делегация мазкур муҳим тадбирда иштирок этди. 👫 Семинар дастури давлат ёрдамининг рақобатга таъсирини баҳолаш, монополияга қарши текширув воситалари, иқтисодий концентрацияни назорат қилиш ҳамда битимларни кўриб чиқишда уларнинг иштирокчиларига мажбуриятлар белгилаш масалаларини қамраб олди. Миллий рақобат органлари ўртасидаги ҳамкорлик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича тажриба алмашишга алоҳида эътибор қаратилди. 🪪 Экспертлар билан мулоқот доирасида трансчегаравий савдо масалалари, жумладан, асл маҳсулотлар импортига қўйиладиган чекловлар ҳамда товар белгиларига бўлган ҳуқуқлар билан рақобат қонунчилиги талабларининг ўзаро нисбати кўриб чиқилди. Муҳокама Қўмита томонидан кўриб чиқилаётган иш юзасидан 30 сентябрь куни DG COMP экспертлари билан онлайн шаклда ўтказилган дастлабки маслаҳатлашувларнинг давоми бўлди. Асосий эътибор импорт чекловларининг мустақил импортёрларнинг бозорга киришига, нархлар шаклланишига ва истеъмолчиларнинг танлов имкониятларига таъсирини баҳолаш ёндашувларига қаратилди. Шунингдек, DG COMPнинг "Сиёсат ва стратегия" директорати директори Мария Ясперс билан учрашув бўлиб ўтди. Унда институционал ҳамкорликни мустаҳкамлаш, трансчегаравий масалалар бўйича эксперт маслаҳатлашувларини ўтказиш, рақобат сиёсати ва давлат ёрдами соҳасида тажриба алмашиш ҳамда қўшма ўқув тадбирларини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзаро англашув меморандумини имзолаш имконияти ҳам алоҳида кўриб чиқилди. 🖋 Ўрганилган тажриба ва эксперт тавсиялари миллий қонунчиликни инобатга олган ҳолда таҳлил қилиниб, Қўмитанинг ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашга асос бўлади. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

Views over time

05001K1.5K13 Oct 13:5014 Nov 00:161.4K13 Oct 13:50: 0 views14 Nov 00:16: 1,360 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
13 Oct 2026, 13:500
14 Nov 2026, 00:161.4K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.