Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Subscribers 18.7K Subscribers, last 30 days: 18.8K → 18.7K −100 24h
Reach per post (ERR) 18.7%3.5K avg views
Posting 2.6/day last 20 hours ago
Reactions per 1K views 0.0

Рўйхатдан ўтган асосий яшаш манзилида вақтинча истиқомат қилмаган 800 минг нафарга яқин фуқаро фойдасига 22 млрд сўмга яқин асоссиз қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилинди 🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда республика миқёсида фуқароларнинг вақтинча яшаш жойи ўзгарган ёки хорижда бўлган даврида асосий яшаш манзили бўйича айрим коммунал хизматлар учун тўловлар ҳисобланиши ҳолатлари ўрганилди. Маълумки, амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан абонентлар сонидаги ўзгаришлар тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланган тақдирда, қарздорлик қайта ҳисоб-китоби шахслар сони ўзгарган санадан бошлаб амалга оширилади. Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда эса, қайта ҳисоб-китоб ўтган уч ой учун амалга оширилади. ⚡️ Ўрганишларда вақтинча яшаш жойи ўзгарган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлмаган шахслар яъни, хорижда вақтинча истиқомат қилаётган, ишлаётган, иш қидираётган (меҳнат мигрантлари) ва таҳсил олаётган абонентлар тўғрисидаги маълумотларнинг амалдаги ҳолатга мос келмагани ҳамда янги абонентлар ҳақидаги маълумотларнинг тизимга киритилмагани маълум бўлди. 🖋 Хусусан, мазкур ўрганишлар давомида ушбу даврда маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати кўрсатилмаган қарийб 800 минг нафарга яқин фуқаро ҳамда ичимлик суви таъминоти бўйича ҳисоблагич билан таъминланмаган хонадонларда эса 100 нафарга яқин фуқаро яшамагани аниқланди. ✈️Натижада хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан қарийб 800 минг нафарга яқин фуқаронинг ҳуқуқлари тикланиб, улар фойдасига 22 млрд сўмга яқин асоссиз қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди. 🪪 Қўмита томонидан коммунал хизматлар соҳасида истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида биллинг тизимларини миграция маълумотлари базалари билан интеграция қилиш ҳамда чет элда бир ойдан ортиқ бўлган абонентлар ва улар билан яшовчи шахслар учун қайтиб келгунга қадар ҳар ойлик қайта ҳисоб-китоб тизимини жорий этиш масаласи бўйича тегишли идора ва ташкилотларга таклифлар берилди. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube

Views over time

05001K1.5K14 Oct 05:0014 Nov 00:161.5K14 Oct 05:00: 0 views14 Nov 00:16: 1,480 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
14 Oct 2026, 05:000
14 Nov 2026, 00:161.5K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.