Тошкентда "TAF!26" халқаро реклама фестивали бўлиб ўтди 📆 Бугун, 10 октябрь куни пойтахтдаги "Hyatt Regency Tashkent" меҳмонхонасида VIII Тошкент халқаро реклама фестивали — "TAF!26" ўтказилди. 🤝 Фестиваль Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси томонидан ташкил этилди. Бу реклама, маркетинг ва креатив соҳасидаги мамлакатдаги йирик халқаро тадбирдир. 🟦 Тадбирнинг очилиш маросимида Қўмита раиси ўринбосари У. Давлатов сўзга чиқиб, Қўмита томонидан реклама бозорини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди. 👍 Фестиваль доирасида: 🔘 70 дан ортиқ халқаро ва маҳаллий спикерлар иштирокида конференция бўлиб ўтди; 🔘 6 та залда 7 та йўналиш бўйича сессиялар ташкил этилди: брендинг, креатив, рақамли коммуникациялар, SMM, PR ва медиа; 🔘 35 та номинация бўйича танлов ғолиблари халқаро ҳакамлар ҳайъати қарори билан тақдирланди. 📁 Шунингдек, Қўмита мутахассиси "Ташқи рекламада аудиторияни ўлчаш ва таргетинг: халқаро тажриба" мавзусидаги панель муҳокамасида иштирок этди. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube