Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Subscribers 18.7K Subscribers, last 30 days: 18.8K → 18.7K −100 24h
Reach per post (ERR) 18.7%3.5K avg views
Posting 2.6/day last 20 hours ago
Reactions per 1K views 0.0

Ҳаво йўллари орқали ички қатновлардаги йўловчи ташиш чипта нархлари пасайтирилди 🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан авиация бозорида ички авиақатновларда йўловчилар учун мавжуд тарифлар, нарх шаклланиши ва хизматлардан фойдаланиш имкониятлари ўрганилди. 🇺🇿 Ўрганишлар давомида Рақобат қўмитаси томонидан авиақатновларни амалга ошириш билан боғлиқ ташиш харажатларини оптималлаштириш имкониятлари таҳлил қилиниб, мазкур харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига ички йўналишларда авиачипталар нархларини пасайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. 🇺🇿 Ушбу таклифлар юқори Инстанциялар томонидан қўллаб-қувватланиб, Рақобат қўмитаси “Uzbekistan Airways” АЖ билан ҳамкорликда ички авиақатновлар бўйича тарифлар қайта кўриб чиқилиб, жорий йилнинг 16 октябридан бошлаб ички йўналишларда авиачипталар нархлари ўртача 20 фоизгача арзонлаштирилди. Мазкур чора-тадбирлар: ➡️ аҳоли учун авиақатновларни янада қулай ва ҳамёнбоп қилиш; ➡️ ички туризмни ривожлантириш; ➡️ ҳудудлар ўртасида ҳаракатланиш имкониятларини кенгайтириш; ➡️ хизмат сафарлари ва шахсий ташрифларни режалаштиришда қўшимча қулайлик яратиш; ➡️ истеъмолчилар манфаатларини таъминлашга хизмат қилади. ‼️ Рақобат қўмитаси аҳоли манфаатларига дахлдор бозорларни таҳлил қилиш ва ўрганиш ишларини изчил давом эттириб, аниқланган муаммолар бўйича амалий чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

Views over time

02K4K6K12 Oct 05:0014 Nov 00:166.1K12 Oct 05:00: 0 views14 Nov 00:16: 6,070 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
12 Oct 2026, 05:000
14 Nov 2026, 00:166.1K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)