Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 📍 Лабзак 3,Тошкент 100128 🌐 raqobat.gov.uz 📞 71 207 47 00 ☎️ 1159 📧 info@raqobat.gov.uz facebook.com/raqobatgovuz instagram.com/raqobatgovuz x.com/RaqobatGovUz

Subscribers 18.7K Subscribers, last 30 days: 18.8K → 18.7K −100 24h
Reach per post (ERR) 18.5%3.5K avg views
Posting 2.6/day last 22 hours ago
Reactions per 1K views 0.0
  1. #Ҳуқуқий_саводхонлик Темир йўлда бепул хизматлар борлигини билармидингиз? ⁉️ ФУҚАРОДАН САВОЛ: — Вокзал ҳудудида йўловчилар қандай хизматлардан бепул фойдаланиши мумкин? ЖАВОБ: ☑ Йўловчилар вокзал ҳудудида қуйидаги хизматлардан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга: 🛒 Юк аравачалари — оғир юкларни ташиш учун. 👨‍👩‍👧‍👦 «Она ва бола» хонаси — кичик ёшдаги фарзанди билан сафар қилаётган йўловчилар учун. 📶 Wi-Fi хизмати — кутиш залларида интернетдан бепул фойдаланиш имконияти. 🩺 Тиббий ёрдам пункти — шошилинч биринчи тиббий ёрдам олиш учун. ♿️ Махсус аравачалар — ногиронлиги бўлган ва ҳаракатланиши чекланган шахслар учун. 🚻 Ҳожатхона — амалдаги поезд чиптаси мавжуд бўлган йўловчилар учун қўшимча тўловсиз. ▫️Шунингдек, поезд ичида (йўл давомида) вагон кутубхонаси хизмати ва иссиқ чой, ичимлик суви ва шакар (оқ қанд)лар бепул тақдим этилади. ‼️ Эслатма: Ушбу хизматлардан фойдаланиш бўйича вокзал ходимларига мурожаат қилишингиз мумкин. ҲУРМАТЛИ ИСТEЪМОЛЧИЛАР! Агар темир йўл вокзалларида ушбу хизматлар учун Сиздан ноқонуний равишда пул талаб қилинса ёки хизмат кўрсатишдан бош тортилса, Вазирлар Маҳкамасининг 851-сонли қарорга асосланиб ўз ҳуқуқингизни талаб қилишга тўла ҳақлисиз. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  2. РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТИББИЙ ХИЗМАТЛАРНИ РЕКЛАМА ҚИЛАЁТГАН ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ ТАЛАБЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШГА ЧАҚИРАДИ 🤩 Сўнгги вақтларда тиббий хизматлар рекламасида “касалликдан бир умрга халос қиламиз”, “мутлақо хавфсиз”, “3 кунда даволаймиз”, “ҳеч қандай ножўя таъсири йўқ”, “бизга келган беморларнинг барчаси соғайди” каби тиббий натижа, хавфсизлик ёки самарадорликни ошириб кўрсатувчи иборалардан фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда. ✈️ Бунда, тиббий хизматлар рекламасида натижани кафолатловчи, мутлақ хавфсизликни ваъда қилувчи, қарши кўрсатмаларни инкор қилувчи, беморни натижа билан қониқтиришни ваъда қилувчи, организмнинг индивидуал хусусиятларини инкор қилувчи маълумотлардан фойдаланиш амалдаги қонунчиликни бузилишига олиб келиши мумкин. 📑 Бундан ташқари, тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияда кўрсатиб ўтилмаган хизматларни реклама қилиш тақиқланади. Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, номақбул (ноаниқлиги, бир хил маъноли бўлмаганлиги, бўрттириб юборилиши, яшириб кетилиши, тарқатилиш вақти, жойи ва усулига нисбатан талабларнинг ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа талабларнинг бузилиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитадиган ёки чалғитиши мумкин бўлган) реклама тақиқланган. ‼️ Эслатиб ўтамиз: “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 47 моддасига асосан, номақбул реклама берганлик, аксилрекламани беришни рад этганлик базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Шунингдек, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 7 моддасига кўра, нотўғри реклама (ахборот) оқибатида сотиб олинган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги белгиланган. 🤩 Рақобат қўмитаси тиббий хизматларни реклама қилаётган тадбиркорлик субъектларини рекламаларини амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштиришга, истеъмолчиларга нотўғри ва чалғитувчи маълумотлар беришдан тийилишга чақиради. 🖋 Қўмита томонидан тиббий хизматлар рекламаси соҳасида мониторинг ишларини тизимли олиб борилишини маълум қиламиз. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube

  3. 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 👍 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести 📆 (14 – 19 сентябрь кунлари) 🗓 14 сентябрь Иқтибос: Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаевнинг "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан: ➡️ Давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг рақобатга зид 6 700 та қарори бекор қилинди ёки қонунчиликка мувофиқлаштирилди; ➡️ 39 та соҳадаги индивидуал имтиёзлар қисқартирилди ёки қайта тартибга солинди; ➡️ Сирдарё вилояти мисолида 500 дан ортиқ товар орасидан иқтисодий мураккаблиги юқори 40 турдаги маҳсулот бўйича инвестиция имкониятлари ажратиб олинди; ➡️ тадбиркорлик фаолиятига кириш шартлари енгиллаштирилди: 160 турдаги лицензия ва рухсат бериш тартиблари бекор қилинди ёки соддалаштирилди; ➡️ ялпи ички маҳсулот ҳажми 2016 йилдаги 199,3 триллион сўмдан 2025 йил якунига келиб 1 849,7 триллион сўмга етди — иқтисодиёт ҳажми қарийб 9,3 баравар ошди; ✅ Рақобат қўмитаси тадбиркорлардан асоссиз ундирилган 5,5 млрд сўмлик тўловлар юзасидан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига нисбатан иш қўзғатди; ✅ Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон ва Корея Республикаси: ўзгаришлар даврида келажак сари интилаётган ҳамкорлик" мақоласи эълон қилинди; ✅ Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ташқи реклама воситалари ҳолатлари ўрганилди, "JTV" телеканалида; ____ 🗓 15 сентябрь ✅ Рақобат қўмитаси “WB TAXI” МЧЖга такси хизматларида истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан сўров юборди; ✅ "Рақамли платформаларни антимонопол тартибга солиш: халқаро амалиёт, тенденциялар ва тартибга солиш бўйича методологик тавсиялар" мавзусида махсус тренинг ўтказилди; ____ 🗓 16 сентябрь ✅ Навоий вилоятининг шаҳар ва туманлари кесимида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш юзасидан Рақобат қўмитаси ишчи гуруҳи учрашувлар ташкил этмоқда; ✅ Қўмита қарорининг қонунийлиги суд томонидан яна бир бор тасдиқланди; ✅ Рақобат қўмитаси авиарейслар кечикканда йўловчиларга компенсация тўланиши ҳолатларини ўрганмоқда, “O'ZBEKISTON” телеканалида; ____ 🗓 17 сентябрь ✅ 25 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди; ✅ "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақидаги" Қонуни муҳокама қилинди, “O'ZBEKISTON 24” телеканалида; ____ 🗓 18 сентябрь ✅ Рақобат қўмитаси томонидан “Centrum Air” компаниясининг Истанбул — Тошкент рейси кечикиши юзасидан ҳолат назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда; ✅ Душанбеда ШҲТга аъзо давлатларнинг монополияга қарши курашиш органлари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди; ✅ Президентимиз Қорақалпоғистонга сафарини марҳум Каллибек Камалов хонадонига ташрифдан бошлади; ✅ Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасида коррупцияга қарши профилактик давра суҳбати ўтказилди. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  4. "Биз сизни яхши кўрамиз" Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги 24/7 ишлайдиган кўчага ташриф буюрди. Президент кортежи кўчада режадан ташқари тўхтади. Telegram |Press_service| Facebook| Instagram | Youtube

  5. Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасида коррупцияга қарши профилактик давра суҳбати ўтказилди 🇺🇿 Рақобат қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашиш йўналишида назорат ва профилактик тадбирлар доимий тарзда амалга оширилиб келинмоқда. Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасида ташкил этилди. ✈️ Қўмитанинг Коррупцияга қарши комплаенс ва ички назорат бўлими, Ички аудит хизмати ҳамда Юридик таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари иштирокида ҳудудий бошқарма раҳбар ва ходимлари учун "Коррупцияга қарши курашиш: қонунчилик, масъулият ва амалиёт" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. ✈️ Коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, ходимларнинг ҳуқуқий билими ва коррупцияга қарши малакасини ошириш ҳамда коррупциявий ҳолатларга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш мақсадида ўтказилган давра суҳбатида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди: ➡️ коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш; ➡️ давлат хизматчилари фаолиятида очиқлик ва шаффофлик тамойилларига риоя этиш; ➡️ хизмат вазифаларини виждонан ва масъулият билан бажариш; ➡️ манфаатлар тўқнашувини барвақт аниқлаш ва унга йўл қўймаслик; ➡️ жамоада ҳалоллик ва коррупцияга муросасизлик муҳитини шакллантириш. ✈️ Иштирокчиларга коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги амалдаги қонунчилик талаблари ҳамда давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари бўйича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, коррупцияга йўл қўйган шахснинг пушаймонлиги ва оқибатларини акс эттирувчи махсус видеоролик намойиш этилди. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  6. Президентимиз Қорақалпоғистонга сафарини марҳум Каллибек Камалов хонадонига ташрифдан бошлади. — Президент нашей страны начал поездку в Каракалпакстан с посещения дома покойного Каллибека Камалова. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  7. ДУШАНБЕДА ШҲТга АЪЗО ДАВЛАТЛАРНИНГ МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ОРГАНЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ 🇺🇿 🇹🇯 2026 йил 17 сентябрь куни Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг монополияга қарши курашиш органлари раҳбарларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 🇺🇿 Унда Ўзбекистон томонидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Давлатов иштирок этди. Йиғилишда таъкидланганидек, жаҳон иқтисодиётидаги жадал ўзгаришлар ва рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши шароитида рақобатни ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, ШҲТга аъзо давлатлар учун тажриба, илғор амалиёт ва рақобат сиёсатини амалга ошириш бўйича ахборот алмашиш бозордаги янги муаммоларга жавоб берувчи самарали механизмларни ишлаб чиқишга хизмат қилиши мумкинлиги қайд этилди. 🔻 Ўз навбатида, Ўзбекистон делегацияси мамлакатимиздаги рақобатни ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар натижалари билан таништирди. Хусусан, давлат иштирокидаги корхоналарнинг ЯИМдаги улуши 55 фоиздан 30 фоизгача қисқаргани, рақобатга зид 2,3 мингта ҳаракат бартараф этилиб, 912 миллиард сўмга яқин маблағ қайтарилгани, биржа савдоларида 344 та манипуляция ҳолати аниқланиб, 105 миллиард сўм қайтарилгани ҳамда “Fair Tech” рақамли назорат тизими жорий этилгани маълум қилинди. ✈️Тадбир якунида иштирокчилар навбатдаги йиғилишнинг санаси ва ўтказилиш жойи, шунингдек бошқа ташкилий масалалар юзасидан келишиб олдилар. ___ В ДУШАНБЕ СОСТОЯЛОСЬ ЗАСЕДАНИЕ РУКОВОДИТЕЛЕЙ АНТИМОНОПОЛЬНЫХ ОРГАНОВ ГОСУДАРСТВ-ЧЛЕНОВ ШОС 🇺🇿 🇹🇯 17 сентября 2026 года в городе Душанбе (Республика Таджикистан) состоялось очередное заседание руководителей антимонопольных органов государств-членов Шанхайской организации сотрудничества. 🇺🇿 В нём от Узбекистана принял участие заместитель председателя Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей Улугбек Давлатов. Как было отмечено на заседании, в условиях стремительных изменений в мировой экономике и развития цифровой экономики международное сотрудничество в сфере защиты конкуренции приобретает всё большее значение. В частности, было подчёркнуто, что обмен опытом, передовой практикой и информацией о реализации конкурентной политики между государствами-членами ШОС может способствовать выработке эффективных механизмов реагирования на новые вызовы, возникающие на рынке. 🔻 В свою очередь, делегация Узбекистана ознакомила участников с результатами реформ в сфере развития конкуренции в нашей стране. В частности, было сообщено, что доля предприятий с государственным участием в ВВП сократилась с 55 до 30 процентов, пресечено порядка 2,3 тысячи антиконкурентных действий с возвратом около 912 миллиардов сумов, на биржевых торгах выявлено 344 случая манипулирования с возвратом 105 миллиардов сумов, а также внедрена цифровая система контроля «Fair Tech». ✈️По итогам мероприятия участники согласовали дату и место проведения очередного заседания, а также ряд других организационных вопросов. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  8. #Иқтибос 🔴 Ялпи ички маҳсулот ҳажми 2016 йилдаги 199,3 триллион сўмдан 2025 йил якунига келиб 1 849,7 триллион сўмга етди — иқтисодиёт ҳажми қарийб 9,3 баравар ошди. ✈️ "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube

  9. 😀😁🥱🤨🤔😌 Рақобат қўмитаси томонидан “Centrum Air” компаниясининг Истанбул — Тошкент рейси кечикиши юзасидан ҳолат назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда 🌐 Ижтимоий тармоқларда “Centrum Air” авиакомпаниясининг Истанбул — Тошкент йўналишидаги C6302 рейси 3 соатдан ортиқ вақтга кечиккани ва бу ҳолат йўловчиларнинг эътирозларига сабаб бўлгани" юзасидан хабарлар тарқалди. ✈️ Рақобат қўмитаси томонидан мазкур ҳолат, жумладан, рейс кечикиши вақтида йўловчиларга зарур ахборот ва тегишли хизматлар кўрсатилгани, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқлари таъминланганлиги бўйича тушган мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. ✈️ Ўрганиш натижаларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Қўмита томонидан ўз ваколатлари доирасида тегишли таъсир чоралари қўлланилади. 🛡 Фуқаролар авиаташув хизматларидаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига етарли даражада риоя этилмаслик ҳолатлари юзасидан Рақобат қўмитасининг 1159 ягона ишонч рақамига мурожаат қолдиришлари мумкинлигини маълум қиламиз. ✈️ Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан, қўшимча маълумот тақдим этилади. Маълумот ўрнида: Рақобат қўмитасига бугунги кунгача "Centrum Air" ва бошқа авиакомпаниялар хизматларидан норозилиги бўйича 270 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, амалдаги қоидаларга парвозларни амалга ошираётган авиакомпания айби билан белгиланган жадвалдан кечиктириб учиши ва/ёки белгиланган манзилга кечиктириб элтиб қўйганлиги учун, йўловчига пуллик компенсация миқдорини белгилаш ва тўлаш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш чораларини кўриш юзасидан Транспорт вазирлигига бир нечта кўрсатмалар берилган бўлиб, бугунги кунда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоясини таъминлаш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  10. 🇺🇿 Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақидаги" Қонуни муҳокама қилинди. Қонунга киритилган ўзгаришлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида Қўмитанинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш департаменти бошлиғи Э. Хаитметов маълумот бериб ўтди. ✈️ Батафсил “O'ZBEKISTON 24” телеканалида. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  11. #Иқтибос 🔴 Тадбиркорлик фаолиятига кириш шартлари енгиллаштирилди: 160 турдаги лицензия ва рухсат бериш тартиблари бекор қилинди ёки соддалаштирилди. Қатор йўналишларда лицензия ўрнига хабардор қилиш механизми жорий этилди. ✈️ "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube

  12. 25 МЛРД СЎМДАН ОРТИҚ ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНИБ, ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ ✈️ Рақобат қўмитаси давлат харидлари соҳасида доимий мониторинг ва мурожаатларни ўрганиш асосида шаффофлик ва адолатли рақобатни таъминлаб келмоқда. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ҳудудий органлар томонидан тегишли таъсир чоралари кўрилмоқда. Жумладан: 📍Жиззах вилояти: Ҳудудий бошқарма томонидан электрон махсус ахборот порталлари маълумотларидан фойдаланган ҳолда ўтказилган мониторинг натижасида умумий қиймати 1,5 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. ♻️ Хусусан, Арнасой туман тиббиёт бирлашмасида 588,3 млн сўмлик аутсорсинг хизмати; вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 6 та савдода 333,1 млн сўмлик товар моддий бойликлари; силга қарши кураш диспансерида 420,0 млн сўмлик аутсорсинг хизмати; Дўстлик туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимида 183,1 млн сўмлик қурилиш моллари харидига оид савдоларда қонунбузилиш қайд этилди. ✈️Иштирокчиларга асоссиз талаблар қўйилиши ва талабгорларнинг нотўғри баҳоланиши сабабли “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги юзасидан ишлар қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди. Шунингдек, масъулларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди. 📍Сирдарё вилояти: “Иссиқлик электр тармоқлари” АЖ “Сирдарё ИЭС” филиалида амалга оширилган танлов (тендер) савдолари ўрганилди. ♻️ Умумий қиймати 22,5 млрд сўмлик савдода “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 42, 46, 61-моддалари талаблари бузилганлиги аниқланди. ✈️Ҳудудий бошқарма томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди. 📍Фарғона вилояти: Марғилон шаҳар Ободонлаштириш бошқармасида давлат харидлари жараёнларида рақобат қонунчилигига риоя этилиши ўрганилди. 2025 йил давомида ва 2026 йилнинг январь–апрель ойларида ўтказилган, умумий бошланғич қиймати қарийб 1,2 млрд сўмлик энг яхши таклифларни танлаш савдосида “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди. Шунингдек, Бувайда туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасида ҳам ўрганиш ўтказилганида, буюртмачи томонидан 2025 йил ва 2026 йил январь–апрель ойларида ўтказилган, умумий бошланғич қиймати 275 млн сўмлик энг яхши таклифларни танлаш савдосида қонунчилик талабларига амал қилинмаганлиги маълум бўлди. ✈️Ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан ҳар иккала ҳолат бўйича “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги юзасидан иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди. Мансабдор шахсларига нисбатан МЖтКнинг 178-моддаси 5-қисми асосида маъмурий тартибда иш юритилиб, кўриб чиқиш учун судга тақдим этилди. ✈️ Рақобат қўмитаси давлат харидлари соҳасидаги мониторинг ишларини изчил давом эттириб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан қатъий чоралар кўришда давом этади. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube

  13. Рақобат қўмитаси авиарейслар кечикканда йўловчиларга компенсация тўланиши ҳолатларини ўрганмоқда Қўмита маҳаллий авиарейслар ташувчининг айби билан кечикканда йўловчиларга компенсация тўланиши ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолатларини очиқ манбалар асосида ўрганмоқда. ✈️ Батафсил “O'ZBEKISTON” телеканалида. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  14. #Иқтибос 🔴 Сирдарё вилояти мисолида 500 дан ортиқ товар орасидан иқтисодий мураккаблиги юқори 40 турдаги маҳсулот бўйича инвестиция имкониятлари ажратиб олинди. Уларнинг эҳтимолий бозори 12,6 миллиард доллардан ортиқ деб баҳоланди. ✈️ "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube

  15. edited

    ҚЎМИТА ҚАРОРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ СУД ТОМОНИДАН ЯНА БИР БОР ТАСДИҚЛАНДИ 🔎 Рақобат қўмитаси томонидан “NIKA PHARM” МЧЖ фаолияти юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, жамиятнинг Instagram ижтимоий тармоғида “Реноксил Формула” дори воситасига оид реклама материаллари жойлаштирилганлиги аниқланган. ✈️ Ўтказилган ўрганишлар натижасида мазкур реклама материалларида Амир Темур, Алишер Навоий, Абу Али ибн Сино, Юлий Цезарь, Жорж Вашингтон ва Наполеон Бонапарт каби тарихий шахсларнинг образларидан тижорий мақсадларда, яъни дори воситасини тарғиб қилиш учун фойдаланилганлиги маълум бўлган. ♻️Аниқланган ҳолатлар юзасидан, Қўмита Махсус комиссияси “NIKA PHARM” МЧЖ “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси талаблари бузилганлиги эътироф этилиб, тегишли қарор ва кўрсатма қабул қилинган эди. 🖊 Бироқ, “NIKA PHARM” МЧЖ Қўмита Махсус комиссиясининг ушбу қарор ва кўрсатмасидан норози бўлиб, судга мурожаат қилишига қарамасдан судда ҳам шикоят қаноатлантирилмасдан Қўмитанинг қарор ва кўрсатмаси ўз кучида қолдирилди. #Суд_амалиёти Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  16. Навоий вилоятининг шаҳар ва туманлари кесимида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш юзасидан Рақобат қўмитаси ишчи гуруҳи учрашувлар ташкил этмоқда 🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 сентябрдаги ПФ–193-сон Фармони ижросини ўрганиш мақсадида Рақобат қўмитаси раисининг ўринбосари У. Давлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида маҳаллалар кесимида ўрганишлар ўтказди. ✈️ Ташриф доирасида туман ҳокими У. Елмуратов билан биргаликда ҳудудий штаб фаолияти ўрганилди. Аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди. 👥 Шунингдек, "Айтим" маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги фаолияти билан танишилиб, аҳолининг доимий даромад манбаларини кенгайтириш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. ✈️ Шундан сўнг Учқудуқда каолин маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган “SIFATLI KAOLIN” МЧЖ фаолияти ҳам ўрганилди. Корхона тўлиқ қувватда ишга туширилгач,100 та янги иш ўрни яратилиши, айни пайтда бу ерда 70 нафар фуқаронинг доимий бандлиги таъминлангани билан танишилди. Учрашувлар давомида аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаат ҳамда таклифлари тингланиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва хонадонларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  17. +1

    🇺🇿 2026 йил 14–15 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан "Рақамли платформаларни антимонопол тартибга солиш: халқаро амалиёт, тенденциялар ва тартибга солиш бўйича методологик тавсиялар" мавзусида махсус тренинг ўтказилди. 👥 Мазкур тренинг доирасида спикер сифатида БРИКСнинг Рақобат ҳуқуқи ва сиёсати маркази директори, Жаҳон банки эксперти Алексей Иванов ва БРИКСнинг халқаро марказ эксперти Даря Котова ҳамда Марказнинг бошқа экспертлари иштирок этдилар. 💬 Тренинг давомида рақамли платформаларнинг рақобатга зид хатти-ҳаракатларини аниқлаш амалиёти, рақамли бозорларни тартибга солишнинг методологик ёндашувлари, тармоқ эффектларини таҳлил қилиш, шунингдек, хорижий рақобат органларнинг устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатлари бўйича ишлар юритиш тажрибаси, жумладан, сунъий интеллектдан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди. Тренингда Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва марказий аппарати вакиллари, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ходимлари иштирок этдилар. 🖥️ Тренинг якунида ходимлар рақамли платформаларнинг рақобатга зид амалиётларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича амалий билим ҳамда замонавий методологик воситаларга эга бўлдилар. Бу эса рақамли бозорларни тартибга солиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. _____ 🇺🇿 14 и 15 сентября 2026 года Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей Республики Узбекистан провёл специализированный тренинг на тему «Антимонопольное регулирование цифровых платформ: международная практика, тенденции и методологические рекомендации по регулированию». 👥 В рамках тренинга в качестве спикеров приняли участие директор Центра по праву и политике конкуренции БРИКС, эксперт Всемирного банка Алексей Иванов, а также эксперт Международного центра БРИКС Дарья Котова, и другие эксперты Центра. 💬 В ходе обучения рассмотрены практика выявления антиконкурентных действий цифровых платформ, методологические подходы к регулированию цифровых рынков, анализ сетевых эффектов, а также опыт зарубежных антимонопольных органов по делам о злоупотреблении доминирующим положением, включая вопросы использования искусственного интеллекта в правоприменительной практике. В тренинге приняли участие представители территориальных управлений и центрального аппарата Комитета, сотрудники Министерства цифровых технологий и Национального агентства перспективных проектов. 🖥️ По итогам тренинга сотрудники получили практические знания и современные методологические инструменты для выявления и пресечения антиконкурентных практик цифровых платформ, что позволит повысить эффективность регулирования цифровых рынков. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  18. 🇺🇿 Саида Мирзиёева, Президент Администрацияси раҳбари: Президент учун энг муҳими – халқ, инсон қадри. Ҳар бир инсоннинг муаммоси бўлмаслиги... Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  19. #Иқтибос 🔴 39 та соҳадаги индивидуал имтиёзлар қисқартирилди ёки қайта тартибга солинди. Эксклюзив ҳуқуқлар фақат объектив зарурат мавжуд ҳолларда ва уч йилдан ошмаган муддатга берилиши белгиланди. ✈️ "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube

  20. Рақобат қўмитаси “WB TAXI” МЧЖга такси хизматларида истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан сўров юборди ⚡️ Сўнгги вақтда Рақобат қўмитасига келиб тушаётган мурожаатларда ҳамда ижтимоий тармоқларда такси хизматини кўрсатиш фаолияти юзасидан истеъмолчилар томонидан эътирозлар кўпаймоқда. 🤩 Айнан, “WB TAXI” фаолияти билан боғлиқ эътирозлар 2026 йил январь-август ойларида 20 тага яқин бўлиб, бунда истеъмолчилар томонидан хизматдан фойдаланганда белгиланган жойга таксилар келмаётгани, ҳайдовчилари билан қайта алоқа қилишнинг имкони йўқлиги ва бундай ҳолларда оператор ҳеч қандай чора кўрмаётганлиги каби эътирозлари билдирилган. Ўрганишларда мазкур хизмат кўрсатувчи корхона томонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Электрон тижорат тўғрисида"ги Қонунлар ва Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сонли қарори билан тасдиқланган “Рақамли платформа операторининг устун мавқеини ва устун музокара кучини эътироф этиш ҳамда рақобатнинг чекланишига ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатларни аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низоми каби қатор қоидаларга етарлича риоя қилинмаётганлиги маълум бўлди. ✈️ Рақобат қўмитаси томонидан мазкур эътирозлар назоратга олиниб, қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда йўловчиларнинг "хизмат кўрсатувчи" билан қайта алоқа ўрнатиш ва маълумот олиш имкониятларини яратиш чораларини кўриш юзасидан “WB TAXI” МЧЖга сўров юборилди. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  21. Older posts