Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасида коррупцияга қарши профилактик давра суҳбати ўтказилди 🇺🇿 Рақобат қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашиш йўналишида назорат ва профилактик тадбирлар доимий тарзда амалга оширилиб келинмоқда. Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасида ташкил этилди. ✈️ Қўмитанинг Коррупцияга қарши комплаенс ва ички назорат бўлими, Ички аудит хизмати ҳамда Юридик таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари иштирокида ҳудудий бошқарма раҳбар ва ходимлари учун "Коррупцияга қарши курашиш: қонунчилик, масъулият ва амалиёт" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. ✈️ Коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, ходимларнинг ҳуқуқий билими ва коррупцияга қарши малакасини ошириш ҳамда коррупциявий ҳолатларга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш мақсадида ўтказилган давра суҳбатида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди: ➡️ коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш; ➡️ давлат хизматчилари фаолиятида очиқлик ва шаффофлик тамойилларига риоя этиш; ➡️ хизмат вазифаларини виждонан ва масъулият билан бажариш; ➡️ манфаатлар тўқнашувини барвақт аниқлаш ва унга йўл қўймаслик; ➡️ жамоада ҳалоллик ва коррупцияга муросасизлик муҳитини шакллантириш. ✈️ Иштирокчиларга коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги амалдаги қонунчилик талаблари ҳамда давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари бўйича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, коррупцияга йўл қўйган шахснинг пушаймонлиги ва оқибатларини акс эттирувчи махсус видеоролик намойиш этилди. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube