Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Subscribers 18.7K Subscribers, last 30 days: 18.8K → 18.7K −100 24h
Reach per post (ERR) 18.5%3.5K avg views
Posting 2.6/day last 22 hours ago
Reactions per 1K views 0.0

😀😁🥱🤨🤔😌 Рақобат қўмитаси томонидан “Centrum Air” компаниясининг Истанбул — Тошкент рейси кечикиши юзасидан ҳолат назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда 🌐 Ижтимоий тармоқларда “Centrum Air” авиакомпаниясининг Истанбул — Тошкент йўналишидаги C6302 рейси 3 соатдан ортиқ вақтга кечиккани ва бу ҳолат йўловчиларнинг эътирозларига сабаб бўлгани" юзасидан хабарлар тарқалди. ✈️ Рақобат қўмитаси томонидан мазкур ҳолат, жумладан, рейс кечикиши вақтида йўловчиларга зарур ахборот ва тегишли хизматлар кўрсатилгани, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқлари таъминланганлиги бўйича тушган мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. ✈️ Ўрганиш натижаларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Қўмита томонидан ўз ваколатлари доирасида тегишли таъсир чоралари қўлланилади. 🛡 Фуқаролар авиаташув хизматларидаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига етарли даражада риоя этилмаслик ҳолатлари юзасидан Рақобат қўмитасининг 1159 ягона ишонч рақамига мурожаат қолдиришлари мумкинлигини маълум қиламиз. ✈️ Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан, қўшимча маълумот тақдим этилади. Маълумот ўрнида: Рақобат қўмитасига бугунги кунгача "Centrum Air" ва бошқа авиакомпаниялар хизматларидан норозилиги бўйича 270 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, амалдаги қоидаларга парвозларни амалга ошираётган авиакомпания айби билан белгиланган жадвалдан кечиктириб учиши ва/ёки белгиланган манзилга кечиктириб элтиб қўйганлиги учун, йўловчига пуллик компенсация миқдорини белгилаш ва тўлаш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш чораларини кўриш юзасидан Транспорт вазирлигига бир нечта кўрсатмалар берилган бўлиб, бугунги кунда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоясини таъминлаш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

Views over time

01K2K3K18 Sep 05:0514 Nov 00:163.1K18 Sep 05:05: 0 views14 Nov 00:16: 3,110 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
18 Sep 2026, 05:050
14 Nov 2026, 00:163.1K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.