Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Subscribers 18.7K Subscribers, last 30 days: 18.8K → 18.7K −100 24h
Reach per post (ERR) 18.5%3.5K avg views
Posting 2.6/day last 22 hours ago
Reactions per 1K views 0.0

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 👍 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести 📆 (14 – 19 сентябрь кунлари) 🗓 14 сентябрь Иқтибос: Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаевнинг "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан: ➡️ Давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг рақобатга зид 6 700 та қарори бекор қилинди ёки қонунчиликка мувофиқлаштирилди; ➡️ 39 та соҳадаги индивидуал имтиёзлар қисқартирилди ёки қайта тартибга солинди; ➡️ Сирдарё вилояти мисолида 500 дан ортиқ товар орасидан иқтисодий мураккаблиги юқори 40 турдаги маҳсулот бўйича инвестиция имкониятлари ажратиб олинди; ➡️ тадбиркорлик фаолиятига кириш шартлари енгиллаштирилди: 160 турдаги лицензия ва рухсат бериш тартиблари бекор қилинди ёки соддалаштирилди; ➡️ ялпи ички маҳсулот ҳажми 2016 йилдаги 199,3 триллион сўмдан 2025 йил якунига келиб 1 849,7 триллион сўмга етди — иқтисодиёт ҳажми қарийб 9,3 баравар ошди; ✅ Рақобат қўмитаси тадбиркорлардан асоссиз ундирилган 5,5 млрд сўмлик тўловлар юзасидан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига нисбатан иш қўзғатди; ✅ Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон ва Корея Республикаси: ўзгаришлар даврида келажак сари интилаётган ҳамкорлик" мақоласи эълон қилинди; ✅ Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ташқи реклама воситалари ҳолатлари ўрганилди, "JTV" телеканалида; ____ 🗓 15 сентябрь ✅ Рақобат қўмитаси “WB TAXI” МЧЖга такси хизматларида истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан сўров юборди; ✅ "Рақамли платформаларни антимонопол тартибга солиш: халқаро амалиёт, тенденциялар ва тартибга солиш бўйича методологик тавсиялар" мавзусида махсус тренинг ўтказилди; ____ 🗓 16 сентябрь ✅ Навоий вилоятининг шаҳар ва туманлари кесимида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш юзасидан Рақобат қўмитаси ишчи гуруҳи учрашувлар ташкил этмоқда; ✅ Қўмита қарорининг қонунийлиги суд томонидан яна бир бор тасдиқланди; ✅ Рақобат қўмитаси авиарейслар кечикканда йўловчиларга компенсация тўланиши ҳолатларини ўрганмоқда, “O'ZBEKISTON” телеканалида; ____ 🗓 17 сентябрь ✅ 25 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди; ✅ "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақидаги" Қонуни муҳокама қилинди, “O'ZBEKISTON 24” телеканалида; ____ 🗓 18 сентябрь ✅ Рақобат қўмитаси томонидан “Centrum Air” компаниясининг Истанбул — Тошкент рейси кечикиши юзасидан ҳолат назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда; ✅ Душанбеда ШҲТга аъзо давлатларнинг монополияга қарши курашиш органлари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди; ✅ Президентимиз Қорақалпоғистонга сафарини марҳум Каллибек Камалов хонадонига ташрифдан бошлади; ✅ Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасида коррупцияга қарши профилактик давра суҳбати ўтказилди. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

Views over time

05001K19 Sep 07:0014 Nov 00:161.1K19 Sep 07:00: 0 views14 Nov 00:16: 1,080 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
19 Sep 2026, 07:000
14 Nov 2026, 00:161.1K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.