Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Subscribers 18.7K Subscribers, last 30 days: 18.8K → 18.7K −100 24h
Reach per post (ERR) 18.5%3.5K avg views
Posting 2.6/day last 22 hours ago
Reactions per 1K views 0.0

Рақобат қўмитаси “WB TAXI” МЧЖга такси хизматларида истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан сўров юборди ⚡️ Сўнгги вақтда Рақобат қўмитасига келиб тушаётган мурожаатларда ҳамда ижтимоий тармоқларда такси хизматини кўрсатиш фаолияти юзасидан истеъмолчилар томонидан эътирозлар кўпаймоқда. 🤩 Айнан, “WB TAXI” фаолияти билан боғлиқ эътирозлар 2026 йил январь-август ойларида 20 тага яқин бўлиб, бунда истеъмолчилар томонидан хизматдан фойдаланганда белгиланган жойга таксилар келмаётгани, ҳайдовчилари билан қайта алоқа қилишнинг имкони йўқлиги ва бундай ҳолларда оператор ҳеч қандай чора кўрмаётганлиги каби эътирозлари билдирилган. Ўрганишларда мазкур хизмат кўрсатувчи корхона томонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Электрон тижорат тўғрисида"ги Қонунлар ва Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сонли қарори билан тасдиқланган “Рақамли платформа операторининг устун мавқеини ва устун музокара кучини эътироф этиш ҳамда рақобатнинг чекланишига ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатларни аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низоми каби қатор қоидаларга етарлича риоя қилинмаётганлиги маълум бўлди. ✈️ Рақобат қўмитаси томонидан мазкур эътирозлар назоратга олиниб, қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда йўловчиларнинг "хизмат кўрсатувчи" билан қайта алоқа ўрнатиш ва маълумот олиш имкониятларини яратиш чораларини кўриш юзасидан “WB TAXI” МЧЖга сўров юборилди. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

Views over time

05001K1.5K2K15 Sep 05:0014 Nov 00:161.7K15 Sep 05:00: 0 views14 Nov 00:16: 1,690 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
15 Sep 2026, 05:000
14 Nov 2026, 00:161.7K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)