Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
📍 Лабзак 3,Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 info@raqobat.gov.uz
facebook.com/raqobatgovuz
instagram.com/raqobatgovuz
x.com/RaqobatGovUz
Subscribers18.7K −100 24h
Reach per post (ERR)18.5%3.5K avg views
Posting2.6/daylast 23 hours ago
Reactions per 1K views0.0
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Республики Сербия Александра Вучича отбыл в эту страну с официальным визитом.
#Mirziyoyev #tashrif #Serbiya
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
edited
Профессор Сезар Ҳидалго иштирокида онлайн тренинг
🏬 Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази German Sparkassenstiftung билан ҳамкорликда Гарвард университетининг Иқтисодий мураккаблик индекси методологияси ҳаммуаллифи, профессор Сезар Ҳидалго иштирокида онлайн ўқув тренинг ташкил этилмоқда.
🪪 Мавзу: “Маҳаллий саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда экспорт рақобатбардошлигини ошириш”
🗓9 сентабр, 2026 йил
🕑 14:00–16:00 — тренинг давомийлиги 2 соат
🤩 Онлайн тренингга қўшилиш учун ҳавола: https://us06web.zoom.us/j/89344426131
👥 Мавзуга қизиқувчи давлат ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, тадбиркорлар ва соҳа мутахассисларини онлайн тренингда иштирок этишга таклиф қиламиз.
—
Онлайн-тренинг с участием профессора Сезара Идальго
🏬 Центр исследований конкурентной политики и защиты прав потребителей при Комитете по конкуренции в сотрудничестве с German Sparkassenstiftung организует онлайн-тренинг с участием профессора Сезара Идальго — соавтора методологии Индекса экономической сложности (Economic Complexity Index) Гарвардского университета.
🪪 Тема: «Укрепление местного промышленного потенциала, развитие малого и среднего бизнеса и повышение экспортной конкурентоспособности»
🗓 9 сентября 2026 года
🕑 14:00–16:00 — продолжительность тренинга 2 часа
🤩 Ссылка для подключения к онлайн-тренингу: https://us06web.zoom.us/j/89344426131
👥 Приглашаем представителей государственных организаций, профессорско-преподавательский состав, исследователей, предпринимателей и отраслевых специалистов, заинтересованных в данной теме, принять участие в онлайн-тренинге.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
#Иқтибос
🔴 24 та фаолият тури бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди. Табиий монополия субъектлари сони 140 тадан 78 тага — 44 фоизга қисқарди. Маҳаллий авиаташувчилар сони 1 тадан 15 тага етди.
✈️ "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 сентябрдаги 462-сон қарорига кўра Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси давлат ёрдамининг рақобатга таъсирини баҳолаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.
✈️ Шу билан бирга, давлат ёрдамининг рақобатга таъсирини баҳолашнинг асосий мезонлари аниқ белгилаб қўйилди.
✈️ Хусусан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида назарда тутилган давлат ёрдамининг рақобатга таъсири қуйидаги оқибатларнинг бирига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлганда, унинг таъсири рақобат учун салбий деб баҳоланади:
🔘давлат ёрдами ягона хўжалик юритувчи субъектга ёки айрим шахслар гуруҳига берилса;
🔘давлат ёрдами фақат давлат иштирокидаги корхоналарга ёки маҳаллий корхоналар ёхуд хорижий инвесторларга берилса;
🔘барча хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат ёрдамидан тенг фойдаланиш имконияти чекланса;
🔘давлат ёрдамини бериш тартиби мавжуд бўлмаса ва шаффофлиги таъминланмаган бўлса;
🔘давлат ёрдамининг берилиши товар ва молия бозорида нархларнинг эркин шаклланишига тўсқинлик қилса;
🔘давлат ёрдамини муддатсиз бериш назарда тутилган бўлса;
🔘берилаётган давлат ёрдами аввал самарасиз деб баҳоланган бўлса;
🔘ваколатли орган томонидан давлат ёрдамининг берилиши Давлат бюджети тақчиллигини келтириб чиқариши ёки ижтимоий мақсадлар учун йўналтириладиган давлат ёрдамининг миқдори қисқаришига олиб келиши бўйича хулоса берилган бўлса.
▶️ Янги тартибга кўра, ваколатли орган томонидан давлат ёрдамининг рақобатга таъсирини баҳолашдан ўтказиш ва хулоса олиш учун киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳисоботи ўн иш куни ичида кўриб чиқилади.
📄 Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳисоботи юзасидан ваколатли органнинг хулосаси лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилот томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилиши лозим.
➡️ Қарор билан танишиш
Telegram |Press_service| Facebook| Instagram | Youtube
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 сентябрдаги 462-сон қарори билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида давлат ёрдамининг рақобатга таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
♻️ Мазкур низом билан “барчага ёки ҳечкимга” тамойили жорий этилиб, унга кўра давлат ёрдамини ажратишда бир хил шароит ва мезонларга эга бўлган, товар ва молия бозорида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларга давлат ёрдами алоҳида тартибда танлаб берилмасдан, тенг равишда тақдим этилиши ёки умуман тақдим этилмаслиги белгиланди.
✈️ Шунингдек, низом билан давлат ёрдами қуйидаги мақсадларни амалга ошириш учун берилиши белгилаб қўйилди:
➡️ республика ҳудудлари ёки алоҳида тармоқларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ошириш;
➡️ амалга оширилаётган лойиҳаларнинг инновацион хусусиятга эга бўлишини таъминлаш;
➡️ фуқаролар бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
➡️ илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш;
➡️ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва республикада экологик ҳолатни яхшилаш;
➡️ кичик ва ўрта бизнес вакилларини ёки хотин-қиз тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш.
✈️ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси давлат ёрдамининг рақобатга таъсирини баҳолаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.
➡️ Қарор билан танишиш
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
👍 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести
📆 (1 – 5 сентябрь кунлари)
🗓 1 сентябрь
✅ 1 сентябрь — Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни;
✅ Ватанимизнинг олтин даврини, янги буюк тарихини албатта барчамиз биргаликда яратамиз! Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти;
____
🗓 2 сентябрь
✅ Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаевнинг "РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ ТАЯНЧИ" номли мақоласи чоп этилди;
✅ Давлатимиз раҳбари "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этди;
✅ Биринчи Президентимиз хотирасига эҳтиром кўрсатилди;
____
🗓 3 сентябрь
✅ Рақобат қўмитаси онлайн платформаларни реклама соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиш юзасидан огоҳлантиради;
✅ Иқтибос: Давлат иштирокидаги корхоналарнинг ЯИМдаги улуши 55 фоиздан 30 фоизгача қисқарди;
✅ Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан брифинг ташкил этилди, "QARAQALPAQSTANMTRK"да;
____
🗓 4 сентябрь
✅ Рақобат қўмитаси стриминг, интернет ва рақамли телевидение хизматлари платформаларини ўрганишни бошлади;
✅ Иқтибос: "Ўзбекистон — 2030" стратегиясида нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш белгиланган;
✅ Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, "NURAFSHON TV"да.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
#Брифинг
🇺🇿 Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасида 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.
⏺Ҳудудий бошқармага фуқаролардан 2 274 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улар белгиланган тартибда ўрганилиши натижасида истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, қонуний манфаатлари таъминланган.
⏺Кўрилган чора-тадбирлар натижасида фуқаролар фойдасига 3 млрд сўмдан зиёд маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.
✈️ Батафсил "NURAFSHON TV"да.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
#Иқтибос
🔴 «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш белгиланган. 2030 йилгача 16 турдаги давлат монополияси босқичма-босқич бекор қилинади.
✈️ "Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи" мақоласидан.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Рақобат қўмитаси стриминг, интернет ва рақамли телевидение хизматлари платформаларини ўрганишни бошлади
✈️ Истеъмолчилардан телекоммуникация хизматлари бўйича келиб тушган шикоятлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2026 йилнинг бугунги кун ҳолатига икки баробарга кўпайиб, 1000 дан ортиқ мурожаатни ташкил этди.
⚡️ Таҳлилларга кўра, айрим оператор ва провайдерларнинг мобил иловалари ҳамда веб-сайтларида тарифлар ва нархлар, хизмат кўрсатиш шартлари, оммавий оферта ва бошқа зарур маълумотлар тўлиқ жойлаштирилмаган. Шунингдек, айрим ахборотлар давлат тилида тақдим этилмаётгани аниқланган.
✈️ Қўмита стриминг, интернет ва рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар платформаларида истеъмолчилар учун зарур ахборотларнинг тақдим этилиши ва қонунчилик талабларига мувофиқлигини очиқ манбалар асосида ўрганмоқда.
🗃 Шу ўринда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар мобил илова ва веб-сайтларидаги маълумотларни тўлиқ тақдим этишлари ҳамда уни қонунчилик талабларига мувофиқлаштиришлари талаб этилади.
✉ Истеъмолчилар ўз таклифларини info@raqobat.gov.uz ва consumer@antimon.gov.uz электрон манзилларига юборишлари мумкин.
Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
#телекоммуникация #рақамли_хизматлар
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
#Брифинг
✈️ Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.
Ҳисобот даврида истеъмолчилар фойдасига 6.2 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.
◼️
✈️ Қарақалпақстан Республикасы Бәсекилик комитети тәрепинен 2026-жылдың биринши ярым жыллығында әмелге асырылған жумыслар бойынша брифинг өткерилди.
Есабат дәўиринде тутыныўшылар пайдасына 6,2 млрд сўмнан аслам қаржы қайта есап-санақ етилген.
✈️ Батафсил "QARAQALPAQSTANMTRK"да.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
👍👍👍👍👍👍
🪪 Бугунги кунда онлайн, рақамли маркетинг соҳаси ривожланиб халқимиз томонидан ижтимоий тармоқлардаги ахборот манбаларига бўлган қизиқиш ва кузатиш тобора ривожланиб бормоқда, реклама берувчилар ҳам оммабоп каналлар(платформалар)га реклама жойлаштиришга тобора кўпроқ интилишмоқда.
“Реклама тўғрисида”ги Қонунда рекламани тарқатиш, идентификация қилишга оид талаблар белгиланган:
🔘ҳар қандай реклама воситаларидан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган, мазмуни Ўзбекистон ҳудудида бўлган рекламадан фойдаланувчиларга қаратилган ва реклама объектига эътиборни жалб қилиш, унга бўлган қизиқишни шакллантириш ёки қўллаб-қувватлаш, шунингдек уни бозорда бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида илгари суриш учун мўлжалланган махсус ахборот – реклама ҳисобланади ( Қонуннинг 5-моддаси).
✈️ Рекламани бошқа ахборотдан “реклама” ёки “реклама ҳуқуқи асосида” белгиси билан ажратган ҳолда жойлаштирилиши шунингдек, таҳлилий мақолалар, шарҳлар, фикрлар, мулоҳазалардан тижорат мақсади кўзланган бўлса, уларни реклама сифатида белгиланган ҳолда аниқ кўрсатиш лозим.
🖥 Аммо баъзида маълум бир ахборотларни тарқатишда кўплаб суиистеъмолликларга йўл қўйилмоқда, оддий ахборот материалидан реклама ахборотини ажратиб турувчи ва белгилаб ўтилиши шарт бўлган “реклама” ёки “реклама ҳуқуқи асосида” белгисини кўрсатмаслик, идентификация қилишга оид талабларига амал қилмаслик ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда.
Маълумот учун: Рақобат қўмитаси томонидан ўтган вақт давомида "Реклама тўғрисида"ги Қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан 20 дан ортиқ ижтимоий тармоқларда ташкил қилинган гуруҳ ва канал маъмурлари (админлари), блогер, вайнер ва бошқа тармоқ фаолларига тегишли таъсир чораси қўлланилган.
‼️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси барча ОАВлар, ижтимоий тармоқларда ташкил қилинган гуруҳ ва канал маъмурлари (админлари), блогер, вайнер ва бошқа тармоқ фаолларини кенг жамоатчиликка ахборотларни тайёрлаш ва тарқатишда амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш лозимлигини эслатиб ўтади ҳамда юқоридаги каби қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда белгиланган тартибда чора кўрилиши бўйича огоҳлантиради!
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Биринчи Президентимиз хотирасига эҳтиром кўрсатилди.
—
Отдана дань уважения памяти Первого Президента нашей страны.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Ўтган аср давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўзининг зарурлиги ва самарадорлигини намоён этди, тенг ҳуқуқли мулоқотни таъминлади, минтақавий барқарорлик ва мамлакатларимизнинг изчил ривожланишига кўмаклашди.
—
Время доказало востребованность и эффективность Шанхайской организации сотрудничества, которая обеспечила равноправный диалог, содействовала региональной стабильности и устойчивому развитию наших стран.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
#Янги_Ўзбекистон
«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН» газетасининг мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган сонида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаевнинг «РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ ТАЯНЧИ» номли соҳа ривожи сарҳисобига бағишланган мақоласи чоп этилди.
♻️ Унда мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида мамлакатимиз босиб ўтган йўлга назар ташланиб, янги Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларининг бош мезони — инсон манфаати, хусусий ташаббус ва эркин рақобат учун кенг имконият яратиш эканлиги қайд этилган.
✈️ Мақолада қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилган:
➡️ рақобат сиёсатининг ҳуқуқий асослари ва назорат самарадорлиги;
➡️ иқтисодиётда давлат улушининг қисқараётганлиги;
➡️ эксклюзив ҳуқуқлар, индивидуал имтиёзлар ва табиий монополияларнинг қайта кўриб чиқилганлиги;
➡️ нарх шаклланиши ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш натижалари;
➡️ назорат тизимининг рақамлаштирилиши;
➡️ хусусий ташаббус учун иқтисодий маконнинг кенгайиши ва «Ўзбекистон — 2030» вазифалари.
✈️ Батафсил "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН" газетасида.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Ватанимизнинг олтин даврини, янги буюк тарихини албатта барчамиз биргаликда яратамиз!
Бизга мустақиллик неъматини берган Парвардигоримизга чексиз шукроналар бўлсин!
Истиқлолимиз ижодкори ва ҳақиқий бунёдкори бўлган халқимизга шон-шарафлар бўлсин!
Бутун халқимизни бугунги улуғ байрам – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги билан табриклайман.
Юртимиз тинч, хонадонларимиз обод ва фаровон бўлсин!
Яшасин Ўзбекистон Республикаси!
Яшасин Ўзбекистон халқи!
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
—
Все вместе мы обязательно создадим золотую эпоху, новую великую историю нашей Родины!
Мы благодарны Всевышнему за поистине бесценное богатство – нашу независимость!
Слава нашему народу – созидателю независимости!
С 35-летием государственной независимости Республики Узбекистан.
Пусть в нашей стране всегда царит мир, в наших домах будут благополучие и достаток!
Да здравствует Республика Узбекистан!
Да здравствует народ Узбекистана!
Шавкат Мирзиёев,
Президент Республики Узбекистан
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
🇺🇿 Жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” деган эзгу шиор остида кенг нишонланмоқда.
✨ Ушбу қутлуғ сана муносабати билан юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган барча ватандошларимизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва улкан муваффақиятлар тилаймиз. Ҳар бир кунингиз қувонч, эзгулик ва муваффақиятларга бой бўлсин.
🇺🇿 Гўзал ва бетакрор юртимизнинг ҳар бир хонадонида тинчлик, аҳиллик ва фаровонлик ҳукм сурсин. Ўзбекистонимиз доимо обод ва гуллаб-яшнаган диёр бўлиб қолсин!
🎉 Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги барчангизга муборак бўлсин!
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🇺🇿 35-летие независимости нашей любимой Родины широко отмечается под благородным девизом: «Единая Родина, единый народ — вместе создаём новую жизнь и будущее!»
✨ В этот знаменательный день желаем всем нашим соотечественникам, самоотверженно трудящимся во имя процветания страны и благополучия народа, крепкого здоровья, счастья, благополучия и больших успехов. Пусть каждый ваш день будет наполнен радостью, добрыми свершениями и новыми достижениями.
🇺🇿 Пусть в каждом доме нашей прекрасной и неповторимой страны царят мир, согласие и достаток. Пусть Узбекистан всегда остаётся процветающей и благоустроенной страной!
🎉 Поздравляем всех вас с 35-летием независимости нашей Родины!
Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей Республики Узбекистан
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
👍 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести
📆 (24 – 31 август кунлари)
🗓 24 август
✅ Рақобат қўмитаси ва унинг 14 та ҳудудий органларида мустақиллик байрами шукуҳи!
✅ “Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни бутунлай ўзгартирди” — Илҳом Алиев;
✅ Тошкентдаги Ўзбекистон-Озарбайжон саммити қардош мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни абадий дўстлик даражасига кўтарган тарихий воқеа бўлди;
____
🗓 25 август
✅ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида брифинг ўтказилди;
✅ 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида реклама бозорини тартибга солиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди;
✅ Кун рақами: Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 3 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди;
____
🗓 26 август
✅ 50 триллион сўмлик 163 та объект: Президентимиз энг улуғ, энг азиз байрам арафасида янги қувватларни ишга туширди;
✅ Рақобат сиёсатининг 35 йиллик тараққиёти: соғлом бозор, тенг имконият ва истеъмолчи манфаати;
✅ Рақобат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан брифинг ташкил этилди, "NAMANGAN MTRK"да;
✅ Кун рақами: Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 4 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди;
____
🗓 27 август
✅ "ИСТЕЪМОЛЧИ МУРОЖААТИ" платформаси - мурожаат йўллашнинг энг қулай ва тезкор ечимини таъминламоқда;
✅ Кун рақами: Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 570 млн сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди;
✅ Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, "MAHALLA" телеканалида;
✅ “Ватаннинг обрўси — бизнинг обрўйимиз”: Америкадаги 500 ватандошдан Президентга мактуб келди;
____
🗓 28 август
✅ 35 йиллик йўл: Мустақил Ўзбекистоннинг янги рақобат сиёсати сари;
✅ Рақобат қўмитасида Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан тизимда фидойилик кўрсатаётган ходимларни тақдирлаш маросими ўтказилди;
✅ Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлади.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Давлатимиз раҳбари халқимизга бир фикрни ишонч билан айтмоқчи эканини таъкидлади.
– Биз бугун кечагидан кучлимиз. Насиб этса, эртага бундан ҳам кучли бўламиз!
Ўттиз беш йиллик мустақил тараққиёт йўли бизга бир ҳақиқатни ўргатди: халқ ва давлат ягона мақсад йўлида бирлашиб, астойдил ҳаракат қилса, забт этиб бўлмайдиган марранинг ўзи йўқ,
– деди мамлакатимиз етакчиси.
Бундай буюк қудратга эга халқ ва давлатни енга оладиган кучнинг ўзи йўқлиги таъкидланди.
Ягона Ватан ва ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ҳамда буюк келажагимизни биргаликда барпо этишга даъват қилинди.
Президентимиз матонатли, мард ва олижаноб халқимиз ўз олдига қўйган улуғ мақсадларга албатта етишига ишонч билдирди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
– Учинчи миллий дастур – иқтисодиётимизни юқори технология ва меҳнат унумдорлиги моделига ўтказиш,
– деди давлатимиз раҳбари.
Бунинг учун келгуси ўн йилда 450 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинади.
Иқтисодиётда юқори ўсиш суръати сақланган ҳолда, 2030 йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажми 300 миллиард долларга етказилади. Саноатда 2 миллионта юқори даромадли иш ўрни яратилади.
Ёшлар салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришда стартап, венчур ва сунъий интеллектни ривожлантириш устувор йўналишга айланади.
Кичик бизнеснинг ўрта бизнесга, ўрта корхоналарнинг йирик компания ва корпорацияларга айланиши учун яхлит экотизим йўлга қўйилади.
– Буларнинг ҳисобига келгуси ўн йилда жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 10 минг долларлик маррадан ошади,
– деди Президентимиз.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube