Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Subscribers 18.7K Subscribers, last 30 days: 18.8K → 18.7K −100 24h
Reach per post (ERR) 18.4%3.4K avg views
Posting 2.5/day last 1 day ago
Reactions per 1K views 0.0

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 сентябрдаги 462-сон қарорига кўра Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси давлат ёрдамининг рақобатга таъсирини баҳолаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди. ✈️ Шу билан бирга, давлат ёрдамининг рақобатга таъсирини баҳолашнинг асосий мезонлари аниқ белгилаб қўйилди. ✈️ Хусусан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида назарда тутилган давлат ёрдамининг рақобатга таъсири қуйидаги оқибатларнинг бирига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлганда, унинг таъсири рақобат учун салбий деб баҳоланади: 🔘давлат ёрдами ягона хўжалик юритувчи субъектга ёки айрим шахслар гуруҳига берилса; 🔘давлат ёрдами фақат давлат иштирокидаги корхоналарга ёки маҳаллий корхоналар ёхуд хорижий инвесторларга берилса; 🔘барча хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат ёрдамидан тенг фойдаланиш имконияти чекланса; 🔘давлат ёрдамини бериш тартиби мавжуд бўлмаса ва шаффофлиги таъминланмаган бўлса; 🔘давлат ёрдамининг берилиши товар ва молия бозорида нархларнинг эркин шаклланишига тўсқинлик қилса; 🔘давлат ёрдамини муддатсиз бериш назарда тутилган бўлса; 🔘берилаётган давлат ёрдами аввал самарасиз деб баҳоланган бўлса; 🔘ваколатли орган томонидан давлат ёрдамининг берилиши Давлат бюджети тақчиллигини келтириб чиқариши ёки ижтимоий мақсадлар учун йўналтириладиган давлат ёрдамининг миқдори қисқаришига олиб келиши бўйича хулоса берилган бўлса. ▶️ Янги тартибга кўра, ваколатли орган томонидан давлат ёрдамининг рақобатга таъсирини баҳолашдан ўтказиш ва хулоса олиш учун киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳисоботи ўн иш куни ичида кўриб чиқилади. 📄 Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳисоботи юзасидан ваколатли органнинг хулосаси лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилот томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилиши лозим. ➡️ Қарор билан танишиш Telegram |Press_service| Facebook| Instagram | Youtube

Views over time

05001K1.5K7 Sep 05:0014 Nov 00:161.2K7 Sep 05:00: 0 views14 Nov 00:16: 1,180 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
7 Sep 2026, 05:000
14 Nov 2026, 00:161.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.