Рақобат қўмитаси стриминг, интернет ва рақамли телевидение хизматлари платформаларини ўрганишни бошлади ✈️ Истеъмолчилардан телекоммуникация хизматлари бўйича келиб тушган шикоятлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2026 йилнинг бугунги кун ҳолатига икки баробарга кўпайиб, 1000 дан ортиқ мурожаатни ташкил этди. ⚡️ Таҳлилларга кўра, айрим оператор ва провайдерларнинг мобил иловалари ҳамда веб-сайтларида тарифлар ва нархлар, хизмат кўрсатиш шартлари, оммавий оферта ва бошқа зарур маълумотлар тўлиқ жойлаштирилмаган. Шунингдек, айрим ахборотлар давлат тилида тақдим этилмаётгани аниқланган. ✈️ Қўмита стриминг, интернет ва рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар платформаларида истеъмолчилар учун зарур ахборотларнинг тақдим этилиши ва қонунчилик талабларига мувофиқлигини очиқ манбалар асосида ўрганмоқда. 🗃 Шу ўринда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар мобил илова ва веб-сайтларидаги маълумотларни тўлиқ тақдим этишлари ҳамда уни қонунчилик талабларига мувофиқлаштиришлари талаб этилади. ✉ Истеъмолчилар ўз таклифларини info@raqobat.gov.uz ва consumer@antimon.gov.uz электрон манзилларига юборишлари мумкин. Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади. #телекоммуникация #рақамли_хизматлар Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube