Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
📍 Лабзак 3,Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 info@raqobat.gov.uz
facebook.com/raqobatgovuz
instagram.com/raqobatgovuz
x.com/RaqobatGovUz
Subscribers18.7K −100 24h
Reach per post (ERR)18.4%3.4K avg views
Posting2.5/daylast 1 day ago
Reactions per 1K views0.0
edited
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзламоқда.
Давлатимиз раҳбари халқимизни айём билан самимий табриклади. Энг улуғ байрамимиз Янги Тошкентда ўтказилаётгани тантана шукуҳини янада ошираётганини таъкидлади.
Келгусида илм-фан, таълим ва маданият маркази бўладиган ушбу ҳудудда куни кеча Янги Ўзбекистон университети, Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳамда Ўзбекистон миллий кутубхонасининг муҳташам бинолари ишга туширилди.
Тантана иштирокчилари ҳузурида очиладиган фаввора дунёдаги энг баланд мусиқали фаввора сифатида “Гиннеснинг рекордлар китоби”дан жой олгани байрам кайфиятига янада баланд руҳ бағишлаши қайд этилди.
– Бир неча юз йиллик орзулар рўёбга чиқаётган ушбу бетакрор маконда бутун халқимиз билан ҳали яна кўплаб қувончли ва тарихий воқеаларга гувоҳ бўламиз.
Аминманки, Янги Тошкент пойтахтимизнинг кўркига кўрк қўшиб, биз барпо этаётган Янги Ўзбекистоннинг куч-қудратини намоён этадиган чинакам тараққиёт марказига айланади,
– деди Президентимиз.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Рақобат қўмитасида Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан тизимда фидойилик кўрсатаётган ходимларни тақдирлаш маросими ўтказилди
🇺🇿 Юртимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» шиори остида кенг ва кўтаринки руҳда нишонланмоқда. Ушбу қутлуғ айём муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида ҳам байрам тадбири бўлиб ўтди.
🏅Унда байрам арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил 25 июндаги Фармонига кўра таъсис этилган «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони билан Қўмита ва унинг тизим ташкилотларида фаолият юритаётган 15 нафар ходим тақдирланди. Эсдалик нишонларини ўз эгаларига қўмита раиси Ҳалилилло Турахужаев Президент номидан тантанали топширди ва барчани байрам билан муборакбод этди.
Қўмита раиси тақдирланганларга мурожаат қилиб: “Давлат раҳбари томонидан билдирилган ишонч ва юксак эътироф сизларни янада масъулиятли, фидойилик ва садоқат билан хизмат қилишга, халқимиз ва Президентимиз ишончини оқлашга доимо руҳлантириб туришига ишонаман,” деб таъкидлади.
🇺🇿 Тадбирда шунингдек, соҳадаги фидойилиги ва жонкуярлиги, рақобатни ривожлантириш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун Қўмита, унинг тизим ташкилотлари ва ҳудудий органларида меҳнат қилаётган 60 дан зиёд ходим Қўмитанинг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
35 ЙИЛЛИК ЙЎЛ: МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ РАҚОБАТ СИЁСАТИ САРИ
🇺🇿 Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда бозор иқтисодиётининг муҳим шартларидан бири — соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Чунки рақобат бор жойда танлов, сифат ва адолатли нарх бўлади. Энг муҳими, тадбиркорга тенг имконият, истеъмолчига эса ишончли ҳимоя яратилади.
🇺🇿 Ўтган 35 йил давомида рақобат сиёсати замон талаблари асосида изчил такомиллашиб борди. Бу йўл монополияни чеклашдан бошланиб, рақобатни рағбатлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологияларни жорий этишгача бўлган муҳим босқичларни қамраб олди.
▶️ Батафсил видеороликда.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
✍ “Ватаннинг обрўси — бизнинг обрўйимиз”: Америкадаги 500 ватандошдан Президентга мактуб келди
АҚШ ва Канадада яшаётган 500 нафар ўзбекистонлик Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллаб, Янги Ўзбекистондаги ўзгаришлар ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузи юксалаётганини алоҳида эътироф этди.
Мурожаатда сўнгги йилларда давлатнинг очиқлиги, хориждаги ватандошлар билан муносабат мутлақо янги босқичга кўтарилгани, улар билан мулоқот қилиш, фикрини эшитиш ва Ватан билан алоқаларини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилаётгани қайд этилган.
🇺🇸🇺🇿 Айниқса, Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларининг янги босқичга кўтарилаётгани ватандошларда катта умид уйғотаётгани таъкидланган. Улар Президент Шавкат Мирзиёевнинг Дональд Трамп билан бўлажак бевосита ва ишончли мулоқоти, олий даражадаги учрашувлар, шунингдек, АҚШ ҳукумати, Конгресси ва ишбилармон доиралари билан кенгайиб бораётган ҳамкорлик Ўзбекистон учун янги имкониятлар очишига ишонч билдирган.
🔷“Сиз олиб бораётган сиёсат бизга нафақат янги имкониятлар яратмоқда, балки зиммамизга катта масъулият ҳам юкламоқда. Биз хорижда яшаётган ватандошлар Ўзбекистоннинг муносиб вакиллари бўлишимиз, Ватанимизнинг ҳақиқий қиёфасини кенг жамоатчиликка етказишимиз керак”, — дейилади мурожаатда.
Ватандошлар америкалик тадбиркор ва инвесторларни Ўзбекистонга жалб қилиш, янги технологиялар, билим ва тажрибаларни Ватанга олиб бориш, таълимий ва маданий алоқаларни кучайтиришга ҳисса қўшишга тайёр эканини билдирган.
Мурожаатда яна бир муҳим фикр алоҳида урғуланган:
🔷“Ватаннинг обрўси — бизнинг обрўйимиз. Ўзбекистоннинг ютуғи — бизнинг ютуғимиз. Ўзбекистон байроғининг дунё майдонида баланд кўтарилиши — ҳар бир ватандошимиз учун фахр ва ифтихордир”.
Мактуб якунида ватандошлар Президент Шавкат Мирзиёевни ва Ўзбекистон халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклаб, мамлакат тинчлиги, халқ фаровонлиги ва Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлидаги ислоҳотларга муваффақият тилаган.
Мурожаат “Vatan Global Alliance” жамияти раиси Озод Солиев, Ўзбекистон халқ артистлари Эркин Малаков ва Муҳаббат Шамаева, Ватан Филадельфия жамияти раиси Саидулло Аҳмедов, Ватан Нью-Йорк жамияти раиси Бахтиёр Қодиров ҳамда Америкада яшаётган 500 нафар ватандош номидан йўлланган.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР
Рақобат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан рақобат муҳитини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда соҳага оид қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.
➡️ Батафсил "MAHALLA" телеканалида.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами
🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йил 1-ярим йиллик давомида истеъмолчилардан жами 1 365 та мурожаатлар келиб тушган.
➡️ Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 570 млн сўмга яқин пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
#Истеъмолчи_мурожаати
"ИСТЕЪМОЛЧИ МУРОЖААТИ" платформаси - мурожаат йўллашнинг энг қулай ва тезкор ечимини таъминламоқда
⚡️ Рақобат қўмитаси томонидан 2025 йилдан бошлаб «Истеъмолчи мурожаати» электрон тизими истеъмолчи – тадбиркор – нодавлат ташкилотлар – давлат органлари билан ўзаро интеграция асосида фаолият юритмоқда.
✈️Мазкур тизимга истеъмолчилардан тушаётган мингдан ортиқ мурожаатларни кўришда очиқлик ва шаффофлик таъминланмоқда.
🌐 Қўмита томонидан оммавий ахборот воситалари орқали платформа ва унинг афзалликлари ҳақида кенг жамоатчиликка маълумотлар етказиб борилмоқда.
🤩 Ушбу янги платформа имкониятлари 50 дан ортиқ ОАВ ва ижтимоий тармоқ саҳифалари нигоҳида:
✈️ Телеканаллар:
1. O'zbekiston 24
"Axborot 24" https://t.me/RaqobatGovUz/11037.
2. O'zbekiston 24
"Iqtisod 24" https://t.me/RaqobatGovUz/11026.
3. "Дунё бўйлаб"
"Актуально студия" https://t.me/RaqobatGovUz/11412.
4. "Renessans TV"
"Ovoza" https://t.me/RaqobatGovUz/11491
✈️ Матбуот нашрлари:
5. O‘zA - Ахборот агентлиги (видеоформат)
https://uza.uz/uz/posts/istemolchi-murozhaati-elektron-tizimining-afzalliklari-nimada-video_766639.
6. "Правда Востока" 193-сон 18.09.2025
https://t.me/RaqobatGovUz/11074.
7. "Янги Ўзбекистон"сайти https://t.me/yuz_official/63902.
8. "Даракчи" https://darakchi.uz/uz/206087.
🎙Радиоканаллар:
9. "Пойтахт" https://t.me/RaqobatGovUz/11193.
10. "Oriat Dono" https://t.me/RaqobatGovUz/11411.
11. "O‘zbekiston" https://t.me/RaqobatGovUz/11174.
🌐 Ижтимоий тармоқ нашрлари:
12. EFFECT. UZ | Расмий канал
https://t.me/effectuz/90163
13. Xabardor. uz | Расмий канал
http://xabardor.uz/kr/38271
14. Jurnalist24. uz
https://t.me/Jurnalist24uz/38393
15. Axborotuz
https://t.me/axborotuz/8304
16. GENERALISSIMUS
https://t.me/u_generalissimus/14944
17. Сирдарё садоси
https://t.me/SirdaryoSadosi/55198
18. Globus24 | Расмий канал
https://t.me/globus24uz/7164
https://t.me/globus24uz/8422
19. AdolatFarzandi
https://t.me/AdolatFarzandi/12216
20. UCHQUDUQ,UZ (Навоий вил. ҳокимлиги)
https://gov.uz/oz/uchquduq/news/view/90229
https://t.me/uchquduq_tumani_axborot_xizmati/74596
21. Jizzax shahar hokimligi
https://t.me/jizzaxshaharhokimligi/26367
22. KARMANA. UZ l KARMANA TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI
https://t.me/karmana_tumani_axborot_xizmati/83943
23. Forish tumani hokimligi
https://t.me/forishtumani/86748
24. Quva tumani hokimligi
https://t.me/quvaaxborothizmati/27862
25. OLTIARIQ TUMAN HOKIMLIGI RASMIY KANALI
https://t.me/oltiariqtumanihokimligi/46046
26. RISHTON TUMANI HOKIMLIGI
https://t.me/RISHTON_24/172720
27. BAG‘DOD TUMANI HOKIMLIGI
https://t.me/bagdodim_news/60862
28. RISHTON TUMANI HOKIMLIGI
https://t.me/RISHTON_24/172755
29. Dang‘ara tumani hokimligi
https://t.me/dangarahokimligi/24962
30. ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ
https://t.me/yozyovon24/79654
31. Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали
https://t.me/turakurganaxborotxizmati/86967
32. JIZZAX IIB | Rasmiy kanal
https://t.me/jiziib/61318
33. ADTI. UZ | Rasmiy kanali
https://t.me/adtiuz_rasmiy/54533
34. Jizzax_adliya_boshqarmasi (Rasmiy)
https://t.me/jizzax_adliya_boshqarmasi/27227
35. Ishonch. uz
https://t.me/ishonchuz_official/11628
36. Segment. uz
https://t.me/segmentuz/13003
37. Ijtimoiy axborot
https://t.me/ijtimoiyaxborot/2058
38. Qaraqalpaqstan xabar agentligi
https://t.me/kknews_uz/76080
39. XATIRCHILIKLAR|Расмий
https://t.me/Xatirchi/17467
40. YANGI XATIRCHI
https://t.me/Xatirchi_tuman_hokimligi/11971
41. Navoiyliklar | Расмий канал
https://t.me/NavoiyliklarUz/11175
42. QASHQADARYO AHLI
https://t.me/Qashqadaryo/115116
43. JIZZAXNEWS
https://t.me/jizzaxnews_press/15851
44. Chustliklar. Uz
https://t.me/Chustliklar_24/39369
45. Zarafshon Yangiliklar24
https://t.me/Zarafshon_Yangiliklar24/17286
46. Forish tongi
https://t.me/forishtongi/69407
47. ELLIKQAL'A_PRESS (RASMIY KANALI)
https://t.me/ellikqala1977/65622
48. BUKHARA NEWS
https://t.me/BukharaNewsUz/96398
49. BERUNIY_PRESS
https://t.me/beruniy_news/74900
50. Toshkent viloyati
https://t.me/toshvil/6601
51. NAMANGANLIKLAR
https://t.me/namanganliklarlive/12388.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами
🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йил 1-ярим йиллик давомида истеъмолчилардан жами 7 323 та мурожаатлар келиб тушган.
➡️ Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 4 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
#Брифинг
🇺🇿 Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармасида 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.
⏺Ҳудудий бошқармага фуқаролардан 1 610 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улар белгиланган тартибда ўрганилиши натижасида истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, қонуний манфаатлари таъминланган.
⏺Кўрилган чора-тадбирлар натижасида фуқаролар фойдасига 4 млрд сўмдан зиёд маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.
✈️ Батафсил "NAMANGAN MTRK"да.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Рақобат сиёсатининг 35 йиллик тараққиёти: соғлом бозор, тенг имконият ва истеъмолчи манфаати
🇺🇿 Ўтган 35 йилда рақобат сиёсати замон талаблари асосида изчил такомиллашиб, монополияни чеклашдан рақобатни рағбатлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологияларни жорий этишгача бўлган катта йўлни босиб ўтди.
✈️ Батафсил UzA (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги)да.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
50 триллион сўмлик 163 та объект: Президентимиз энг улуғ, энг азиз байрам арафасида янги қувватларни ишга туширди.
—
163 объекта на 50 триллионов сумов: Президент нашей страны ввел новые мощности по случаю самого великого, самого дорогого праздника.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами
🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йил 1-ярим йиллик давомида истеъмолчилардан жами 2 274 та мурожаатлар келиб тушган.
➡️ Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 3 млрд сўмга яқин пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
#брифинг
🗣 Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида реклама бозорини тартибга солиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.
📄 Ҳисобот даврида рекламалар бўйича 13 минг 500 дан ортиқ ўрганиш ўтказилиб, қарийб 6 мингта қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилувчи 50 дан ортиқ веб-сайт блокланди.
🤩 Шунингдек, ОАВ, Telegram гуруҳ ва каналлари, «.uz» доменида рўйхатдан ўтган веб-сайтлар маъмурлари ҳамда реклама агентликларига, шунингдек, реклама берувчилар, тайёрловчилар, тарқатувчилар ва буюртмачиларга қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш ва қонунбузилишларнинг олдини олиш мақсадида турли соҳа ва йўналишлар бўйича 10 мингга яқин огоҳлантириш ва сўровлар юборилган.
✈️ Батафсил
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
🙋♂ Айни дамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида
🗣2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида реклама бозорини тартибга солиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан юзасидан брифинг ўтказилмоқда.
📨 Брифингда реклама соҳасида ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари, уларни бартараф этиш бўйича кўрилган таъсир чоралари ҳамда реклама бозорида қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш борасида эришилган натижалар ҳақида маълумот берилмоқда.
▶️ Онлайн кузатиш
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Тошкентдаги Ўзбекистон-Озарбайжон саммити қардош мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни абадий дўстлик даражасига кўтарган тарихий воқеа бўлди.
—
Узбекско-азербайджанский саммит в Ташкенте стал историческим, подняв отношения между братскими странами до уровня вечной дружбы.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
“Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни бутунлай ўзгартирди” — Илҳом Алиев
✍️Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги тараққиёти ва Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатда амалга оширилган ўзгаришларга юқори баҳо берди.
У Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон раҳбарлигига келган даврдаги вазият билан бугунги ҳолат ўртасида катта фарқ борлигини таъкидлади.
“Шавкат Миромонович Ўзбекистонга раҳбарлик қилишни бошлаганида вазият бутунлай бошқача эди. Буни Ўзбекистон фуқаролари ҳам, биз ҳам жуда яхши биламиз. Шу сабабли у мамлакатни ривожланиш йўлига қўйиш ҳамда давлатнинг иқтисодий жиҳатларини нолдан шакллантириш учун катта куч билан ишлашига тўғри келди”, — деди Илҳом Алиев.
Озарбайжон раҳбари саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги ишларга ҳам тўхталди.
“Бугун биз бутунлай бошқача Ўзбекистонни кўриб турибмиз — жаҳон ҳамжамиятининг жуда ҳурматга сазовор аъзосига айланган Ўзбекистонни. Саноатни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт инфратузилмаси билан боғлиқ масалалар жуда тезкор ва самарали ҳал этилмоқда”, — деди у.
Илҳом Алиевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда амалга оширилган ишлар ва ислоҳотлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик лойиҳалари учун ҳам муҳим замин яратган.
“Шавкат Мирзиёев ва унинг жамоаси томонидан Ўзбекистон учун қилинган ишлар ва бу ислоҳотлар бўлмаганида, бирорта ҳам ҳамкорлик лойиҳасини амалга оширишнинг имкони бўлмасди”, — деди Озарбайжон Президенти.
Шунингдек, у Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон раҳбарлигига келгунига қадар икки мамлакат ўртасида бирорта ҳам қўшма лойиҳа бўлмаганини таъкидлади.
Айни пайтда томонлар ўзаро товар айланмасини 1 миллиард долларга етказишни мақсад қилган. Илҳом Алиев бу кўрсаткични узоқ муддатли орзу эмас, балки яқин икки йилда амалга ошадиган натижа сифатида баҳолади.
“Бугун биз 1 миллиардлик товар айланмаси ҳақида гаплашяпмиз. Бу қандайдир узоқ муддатли орзу эмас, яқин икки йилда амалга ошадиган ишдир”, — деди у.
✔️Озарбайжон раҳбари икки томон иқтисодиёти эҳтиёж сезаётган соҳалардаги инвестиция лойиҳалари ва ўзаро сармоялар ҳам муҳокама қилинганини қайд этиб, бундай ҳамкорлик икки давлатнинг параллел равишда ривожланиши натижасида юзага келганини қайд этди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Рақобат қўмитаси ва унинг 14 та ҳудудий органларида мустақиллик байрами шукуҳи!
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида муносиб кутиб олишга тайёргарлик ишлари давом этмоқда.
🇺🇿 Мустақиллик – мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз бирдамлиги ва Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдеворидир.
Рақобат қўмитаси жамоаси ҳам ушбу қутлуғ айёмни муносиб қарши олар экан, юртимиз равнақи, ҳалол рақобат муҳитини ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги фаолиятини изчил давом эттиради.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
👍 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести
📆 (17 – 22 август кунлари)
🗓 17 август
✅ Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида;
✅ Истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, "O‘ZBEKISTON" телеканалида;
✅ Аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва ижросини таъминлашда самарали ҳамкорлик масалалари, "RENESSANS" телеканалида;
____
🗓 18 август
✅ Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқоти бўлиб ўтди;
✅ Ўзбекистон иқтисодиёти 8,5 фоизга ўсди;
____
🗓 19 август
✅ Рақобат қўмитаси мактаб бозорларида нархларни асоссиз оширмасликка чақиради;
✅ Кун рақами: Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 5.1 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди;
✅ Рақобат қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан брифинг ташкил этилди, "ANDIJON MTRK"да;
____
🗓 20 август
✅ Рақобат қўмитаси томонидан аниқланган 399,3 млрд сўм миқдоридаги ортиқча маблағлар 11,7 млн нафар истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди;
✅ "20 август — Тадбиркорлар куни"га байрам табриги;
✅ Рақобат қўмитаси «Мактаб бозорлари»да нархларни асоссиз оширилмасликка чақирди, “O'ZBEKISTON” телеканалида;
____
🗓 21 август
✅ Фуқаро аукционда сотиб олган хонадонидан кейинчалик миллионлаб қарздорлик бўлса, унинг ҳуқуқлари қандай таъминланади? Рақобат қўмитаси Сирдарё вилоятидаги 11 млн сўмдан зиёд газ қарздорлиги келиб чиққани бўйича истеъмолчи манфаатларини ҳимоя қилди;
✅ Кун рақами: Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 1.5 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди;
✅ Рақобат қўмитаси мактаб бозорларида нархларни асоссиз оширмасликка чақиради, “MENING YURTIM” телеканалида.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
Рақобат қўмитаси мактаб бозорларида нархларни асоссиз оширмасликка чақиради
Янги ўқув йили арафасида «Мактаб бозорлари»да ўқув қуроллари, мактаб формалари ва бошқа анжомлар нархларининг асоссиз оширилишига йўл қўйилмаслиги белгиланди.
Шунингдек, истеъмолчиларга маҳсулотнинг сифати ва нархи ҳақида тўлиқ ҳамда ишончли ахборот тақдим этилиши лозим.
➡️ Батафсил “MENING YURTIM” телеканалида.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами
🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йил 1-ярим йиллик давомида истеъмолчилардан жами 3 059 та мурожаатлар келиб тушган.
➡️ Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 1.5 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube