Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 📍 Лабзак 3,Тошкент 100128 🌐 raqobat.gov.uz 📞 71 207 47 00 ☎️ 1159 📧 info@raqobat.gov.uz facebook.com/raqobatgovuz instagram.com/raqobatgovuz x.com/RaqobatGovUz

Subscribers 18.7K Subscribers, last 30 days: 18.8K → 18.7K −100 24h
Reach per post (ERR) 18.4%3.4K avg views
Posting 2.5/day last 1 day ago
Reactions per 1K views 0.0
  1. Фуқаро аукционда сотиб олган хонадонидан кейинчалик миллионлаб қарздорлик бўлса, унинг ҳуқуқлари қандай таъминланади? Рақобат қўмитаси Сирдарё вилоятидаги 11 млн сўмдан зиёд газ қарздорлиги келиб чиққани бўйича истеъмолчи манфаатларини ҳимоя қилди ✈️ Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Ж. аукцион орқали хонадон сотиб олганидан сўнг, мазкур хонадоннинг табиий газ таъминоти бўйича 11 млн сўмдан зиёд қарздорлиги мавжудлиги маълум бўлди. ✈️Ҳудудий бошқарма томонидан мурожаат ўрганилганда, хонадон ТИФ «Миллий Банк» АЖ Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан аукцион орқали сотилгани, бироқ хонадоннинг аввалги даврда фойдаланилган табиий газ бўйича қарздорлиги АЖ томонидан бартараф этилмагани аниқланди. 🐉 Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6313-сонли Фармонига мувофиқ, электрон онлайн аукционда сотилган мол-мулк аукцион ғолибига қарзларсиз ва тақиқлардан ечилган ҳолда топширилиши лозим. Бунда, мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, қарздорликни тўлаш мажбурияти унинг собиқ эгаси — қарздор зиммасида қолади. Шунингдек, «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун талабларига кўра, ижрочи хизматларни белгиланган муддат, ҳажм ва сифатда кўрсатиши шарт. 🤩 Кўрилган амалий чоралар натижасида ТИФ «Миллий Банк» АЖ Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан аукцион орқали сотилган хонадоннинг 11 млн сўмдан зиёд табиий газ бўйича қарздорлиги бартараф этилиши таъминланди. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  2. Рақобат қўмитаси «Мактаб бозорлари»да нархларни асоссиз оширилмасликка чақирди Янги ўқув йилида «Мактаб бозорлари»да ўқув анжомлари ва мактаб формалари нархини асоссиз оширишга йўл қўйилмайди. Сотувчилар маҳсулот сифати ва нархи ҳақида истеъмолчиларга тўлиқ ва аниқ маълумот бериши шарт. ✈️ Батафсил “O'ZBEKISTON” телеканалида. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  3. ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР! 🎉 20 август — Тадбиркорлар куни муносабати билан барчангизни самимий муборакбод этамиз! 🇺🇿 Сизларнинг масъулият, қатъият ва ҳалол меҳнатга асосланган фаолиятингиз мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш ҳамда Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий пойдеворини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. 🤝 Рақобат қўмитаси конституциявий тамойилларга асосланган ҳамда мамлакатимиз иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшиш, янги иш ўринлари яратиш, бозорларни сифатли товар ва хизматлар билан бойитиш, истеъмолчилар учун кенг танлов ва қулайликлар яратиш, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган эзгу ташаббусларингизни олқишлайди. ✨ Масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, янги марралар, барқарор ривож ва фаровонлик тилаймиз. Тадбиркорлар куни муборак бўлсин! Ҳурмат билан, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси жамоаси Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  4. Рақобат қўмитаси томонидан аниқланган 399,3 млрд сўм миқдоридаги ортиқча маблағлар 11,7 млн нафар истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди 🇺🇿 Рақобат қўмитасига 2023 йилдан 2026 йилнинг 7 ойига қадар бўлган даврда истеъмолчилардан уй-жой коммунал ва транспорт хизматлари, алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ва реклама муносабатлари масалалари юзасидан жами 137 785 та мурожаат келиб тушган. Хусусан, йиллар кесимида: ➡️ 2023 йил 20 691 та; ➡️ 2024 йил 30 070 та; ➡️ 2025 йил 53 670 та; ➡️ 2026 йилнинг 7 ойи давомида 33 354 та мурожаатлар қайд этилган. 📑 Мазкур мурожаатларнинг 68 326 таси уй-жой коммунал ва транспорт, 39 397 таси савдо ва умумий овқатланиш ҳамда 25 965 таси алоқа, молия ва ижтимоий хизматларга тўғри келмоқда. ⚡️ Таҳлилларга кўра, юқоридаги рақамлар ўтган йиллар кесими динамикаси 45-78 фоизгача кўпайганини кўрсатмоқда. Мурожаатларнинг ортиб бориши нафақат муаммолар кўлами, балки Қўмитада истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларининг амалда самарали ишлаётгани ва аҳолининг қўмитага нисбатан ишончи ва фаоллиги ошиб бораётганини кўрсатмоқда. Истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги янги босқичга кўтарилди 🤩 Хусусан, Қўмита томонидан "Истеъмолчи мурожаати" электрон платформаси орқали қулай ва тезкор мурожаат юбориш учун имкониятлари яратилди. ♻️ Масалан, ўтган уч ярим йилдан ортиқ давр мобайнида тушган мурожаатлардан 116 105 таси яъни 86,7 фоизи ижобий ҳал этилди, уларнинг 73 фоизи қаноатлантирилди, 25 фоизи бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 2 фоизи ваколатли органларга юборилган. Истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳам ҳимоя қилиш мақсадида коммунал, тиббиёт ва фармацевтика, савдо ва маиший хизмат, телекоммуникация, суғурта ҳамда молиявий хизматлар каби 20дан ортиқ йўналишларда олиб борилган ўрганишларда юзага келган камчиликлар бартараф этилди, қонунбузилишларга йўл қўйган бир қатор субъектларга нисбатан тегишли чоралар қўлланилди. 🤩 Қўмита томонидан кўрилган чоралар натижасида 11,7 млн нафар истеъмолчидан ортиқча олинган жами 399,3 млрд сўм миқдоридаги маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  5. #Брифинг ✈️ Рақобат қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармасида 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди. Ҳудудий бошқармага ўтган 2026 йил 1-ярим йиллик давомида истеъмолчилардан жами 1 935 та мурожаатлар келиб тушган. ➡️ Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 761 млн сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган. ✈️ Батафсил "ANDIJON MTRK"да. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  6. 👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами 🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йил 1-ярим йиллик давомида истеъмолчилардан жами 2 148 та мурожаатлар келиб тушган. ➡️ Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 5.1 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  7. РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ МАКТАБ БОЗОРЛАРИДА НАРХЛАРНИ АСОССИЗ ОШИРМАСЛИККА ЧАҚИРАДИ 🇺🇿 Бугунги кунда янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш доирасида республикамиз ҳудудидаги умумтаълим мактаблари, деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида мавсумий «Мактаб бозорлари» ташкил этилган. Ўқув йилига тайёргарлик кўраётган ота-оналар ва ўқувчилар мазкур мавсумий савдо нуқталарига зарур ўқув-ёзув қуроллари, дарсликлар, мактаб формалари ва бошқа ўқув анжомларини сифатли ҳамда ҳамёнбоп нархларда харид қилиш учун ташриф буюрадилар. ✈️ Шу сабабли, савдо жараёнларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда аҳолининг сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қўллаб-қувватлаш муҳим ҳисобланади. 🔔 Рақобат қўмитаси ота-оналар ва ўқувчиларга харид жараёнида маҳсулотнинг сифати, ишлаб чиқарувчиси, нархи ва бошқа муҳим маълумотларига эътибор қаратишларини тавсия этади. ✈️ Тадбиркорлик субъектларига эса «Мактаб бозорлари»да сотилаётган маҳсулотларнинг сифати, нархларнинг асослилиги, истеъмолчиларга зарур ахборотларнинг тақдим этилиши ҳамда савдо жараёнида истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилиши шартлигини эслатиб ўтади. 🤩 Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси мактаб бозорларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини дарсликлар, мактаб формалари, ўқув-ёзув қуроллари ва бошқа анжомлар нархларини асоссиз оширмасликка ҳамда белгиланган қонунчилик талабларига қатъий амал қилишга чақиради. ‼️ Фуқаролар мактаб бозорларида нархларни асоссиз ошириш ҳолатларига дуч келганларида бу юзасидан Рақобат қўмитасининг ягона 1159 ишонч рақамига мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз. Қўмита томонидан мактаб бозорларида нарх барқарорлигини таъминлаш борасида мониторинг ишлари олиб борилишини маълум қиламиз. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  8. Очиқ мулоқот давомида мамлакатимиз етакчиси тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади. – Сизлар билан гаплашиб, бир нарсага амин бўлдим. Юртимизда замонавий фикрлайдиган, ўз бизнесини кенгайтириш учун янгиликка интилаётган янги авлод тадбиркорлари шаклланмоқда. Ҳеч қачон олдинга интилишдан, ўсишдан, ривожланишдан, янгилик қилишдан тўхтаманг! Сизларнинг ортингизда доимо қўллаб-қувватлайдиган кучли давлат, ҳуқуқ ва манфаатингизни ҳимоя қиладиган қонун, ташаббус ва мақсадларингизни рўёбга чиқаришда елкадош бўлган Президент бор! – деди давлатимиз раҳбари якунда. Президентимиз йиғилганларни яна бир бор Тадбиркорлар куни билан табриклаб, барчага сиҳат-саломатлик, ишларида ривож ва оилавий хотиржамлик тилади. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  9. Президентимиз мулоқот якунида иқтисодиётни янги босқичга олиб чиқиш бўйича асосий мақсадларни белгилаб берди. – Биз 40 миллионли халқмиз. Одамларимиз ҳаётини янада яхшилаш учун юқори иқтисодий ўсишни сақлаб қолишимиз зарур, – деди давлатимиз раҳбари. Жорий йил ялпи ички маҳсулотни 180 миллиард доллардан, экспортни 40 миллиард доллардан ошириш марраси олинган. Бунинг учун тадбиркорларга юқори даромадли иш ўринлари, қўшилган қиймат ва ташқи бозорларни кенгайтириш учун барча шароитлар яратиб борилади. Тошкентда экспортга йўналтирилган бизнес, Андижон, Фарғона ва Наманганда тўлиқ занжирли тўқимачилик ва машинасозлик, Самарқанд, Бухоро ва Хоразмда туризм, креатив индустрия ва агросаноат брендлари янги ўсиш нуқталари бўлиши кераклиги таъкидланди. Навоий ва Тошкент вилоятида тоғ-конь, металлургия ва илмий кимё, Қашқадарё ва Сурхондарёда агросаноат ва нефть-газ кимёсида узун қўшилган қиймат занжирларини яратиш вазифаси қўйилди. Қорақалпоғистонда “яшил” энергетика, АТ ва сунъий интеллект иқтисодий драйверга айлантирилади. Жиззах ва Сирдарёда автомобилсозлик, электротехника ва қурилиш материаллари бўйича рақобатбардош кластерлар ривожлантирилади. – Ана шунда одамларимиз четга чиқиб ишлашига зарурат қолмайди, Янги Ўзбекистон тадбиркорлари янги ривожланиш босқичига чиқади. Ишончим комил, бунга кучимиз ҳам, имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етади! – деди давлатимиз раҳбари. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  10. Тўртинчи йўналиш – экспорт салоҳиятини ошириш ва миллий брендларни ташқи бозорларга олиб чиқиш. Президентимиз ташқи бозорда ҳар бир доллар экспорт учун кучли рақобат кетаётганини таъкидлади. Ўрганишларга кўра, экспортчиларнинг 40 фоизи хорижлик мижоз топишга, 36 фоизи стандарт ва сертификация талабларига мослашишга қийналмоқда. 37 фоизида қулай молиявий инструментлар, 33 фоизида бозор, маркетинг ва бренд бўйича кўникмалар етишмайди. Шу боис, ташқи бозорга чиқишнинг барча босқичларида комплекс хизмат кўрсатадиган “экспорт навигатор” тизими йўлга қўйилади. Хорижда талаб юқори бўлган 100 та маҳсулотнинг рўйхати шакллантирилади. Ҳар бир маҳсулот бўйича ташқи бозордаги рақобатчилар, тариф тизими ва логистика ечимлари ишлаб чиқилади. 2 мингта корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ташқи бозор ва харидор сегментига мослаштирилади. Тадбиркорларга хорижий брендмейкер жалб қилиш харажатининг ярми – 500 минг долларгача қоплаб берилади. Миллий брендни ташқи бозорда тарғиб қилиш ва халқаро талабларга мослаштириш учун 50 минг долларгача субсидия ажратилади. Маркетплейсларда омборга жойлаштириш ва сотиш харажатининг ярми, халқаро тендерлар учун консалтинг харажатининг 80 фоизи компенсация қилинади. Экспортчиларни қўллаб-қувватлашнинг ягона тизимига камида 1 миллиард доллар йўналтирилади. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  11. Жорий йил илк бор 13 та стратегик компания активига эга Миллий инвестиция жамғармасининг 30 фоиз улуши Тошкент ва Лондон фонд биржаларига чиқарилди. Мазкур тажриба хусусий сектор учун ҳам ташқи капитал бозорларга йўл очди. Энди маҳаллий корхоналарни капитал бозорига олиб чиқиш учун нуфузли инвестиция банклари билан акселерация дастури йўлга қўйилади. Ҳар йили даромади 1 триллион сўмдан юқори бўлган 50 та корхона танлаб олинади. Уларни IPOга тайёрлаш, ҳисоботларини халқаро стандартларга мослаштириш харажатининг ярми қопланади. Бу хусусий корхоналарга четдан йилига камида 1 миллиард доллар жалб қилиш имконини беради. Президентимиз ҳар йили 50 миллиард долларлик юқори технологик инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётганини қайд этиб, уларда кадр тайёрлаш компоненти бўлиши шартлигини таъкидлади. – Ҳар бир лойиҳанинг самараси фақат технологияга эмас, уни ишлата оладиган малакали кадрларга боғлиқ, – деди давлатимиз раҳбари. Урганчда Германия ва Хитой тажрибаси асосида ўқувчиларни “яшил” энергетика, қурилиш, ҳамширалик, агрономлик, электротехника каби 10 турдаги касбга йўналтириш тизими йўлга қўйилди. Ушбу тажриба республиканинг барча ҳудудларига татбиқ этилади. Техникум ташкил қиладиган ёки давлат техникумини олиб халқаро стандарт асосида кадр тайёрлайдиган тадбиркорларнинг харажатлари солиғидан чегириб берилади. Шу тизим орқали 1 миллион ёшни замонавий касбларга ўргатиб, юқори даромадли ишларга жойлаштириш мақсад қилинган. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  12. Ўзбекистон иқтисодиёти 8,5 фоизга ўсди Жаҳондаги вазият қанчалик мураккаб бўлмасин, ўтган ярим йилликда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,5 фоизга ўсди. “Fitch” ва “Moodyʼs” агентликлари мамлакатимиз суверен кредит рейтингини бир поғона яхшилади. Жаҳон банкининг инвестиция ва ишбилармонлик муҳити бўйича ҳисоботида Ўзбекистон 31-ўринни эгаллади. Давлатимиз раҳбари бу натижалар, аввало, тадбиркорлар билан елкама-елка амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси эканини таъкидлади. Жорий йил кооперация, давлат хариди, стандарт, озиқ-овқат хавфсизлиги ва урбанизация соҳаларида институционал ўзгаришлар амалга оширилди. “Миллий саноат занжири” орқали хусусий корхоналар йирик давлат компанияларидан 4 триллион сўмлик буюртмалар олди. Стратегик корхоналар маҳаллийлаштириш учун 650 дан зиёд янги маҳсулот рўйхатини эълон қилди. Бу тадбиркорлар учун қўшимча 1 миллиард долларлик бозор яратди. Қўшилган қиймат солиғига ўтиш чегараси 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмга оширилди. Кафе ва ресторанларга 100 миллиард сўм ҚҚС “кешбек” сифатида қайтарилди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига “ноль” ставка жорий қилиниши ҳисобига 400 миллиард сўм фермерларда қолди. Қозоғистонда 11 турдаги қурилиш материаллари импортига чеклов бекор қилинди, Туркманистон билан ўзаро божсиз савдо режими йўлга қўйилди. Иордания, Покистон, Эрон ва Афғонистон билан юзлаб маҳсулотлар бўйича имтиёзли савдо битимлари тузилди. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  13. – Бугун тадбиркорларимиз “бизнесни бошлаш” босқичидан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтяпти, – деди давлатимиз раҳбари. Беш йилда корхоналарнинг асосий капиталга инвестицияси 3 карра кўпайиб, 363 триллион сўмга етди. Саноати 100 миллион доллардан ошган туманлар сони 66 тадан 116 тага кўпайди. Ахборот технологиялари, финтех ва бошқа сервис соҳаларининг жадал ривожланаётгани ҳисобига хизматлар ҳажми 1 триллион сўмлик маррадан ўтган туманлар сони 41 тадан 152 тага етди. Етакчи халқаро маркетплейслар билан ишлаётган корхоналар эса 3,5 мингтани ташкил этмоқда. Бизнесини маҳаллада бошлаб, юртимиз бўйлаб ўнлаб филиалларга эга бўлган тадбиркорлар 550 тадан, миллий брендини яратганлар 300 тадан ошди. Сўнгги йилларда мис, олтин, металл прокат, полиэтилен, ПВХ, каолин ва бошқа хомашёларнинг таклифи оширилди. Натижада электротехника, қурилиш материаллари, фармацевтика, тўқимачилик ва мебелсозлик каби соҳаларда “катта сакраш” қилинди. Электромобиль, полимер ва маиший кимё, “яшил” энергетика, заргарлик саноати каби янги йўналишлар шаклланди. “BYD”, “ADM Jizzakh”, “Sirdaryo Asaka Motors” каби замонавий автомобиль заводлари соҳага янги компетенция ва технологиялар олиб кирди. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  14. Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Бугунги анжуманда илк бор туман студияларидан ҳам 25 мингга яқин тадбиркор иштирок этмоқда. Давлатимиз раҳбари юртимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга фаол ҳисса қўшаётган 1 миллион 200 минглик бизнес ҳамжамиятини Тадбиркорлар куни билан табриклади. Беш йил олдин тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиш анъанаси бошланганидан буён бизнесга тўсиқ бўлган минглаб масалаларга ечим берилди. Бу борада 84 та қонун, 861 та фармон ва қарор қабул қилинди. – Нима учун? Тадбиркорларимизга шароит яратиб, янги иш ўринларини кўпайтириш, одамларимизни узоққа бормасдан, маҳалласининг ўзида даромадли қилиш учун! – деди Президентимиз. Ўтган даврда бизнес учун ажратилган кредит портфели қарийб 3 карра ошиб, 450 триллион сўмга етди. Тадбиркорлар 650 триллион сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди. Кўплаб бизнес вакиллари хорижий банклардан ўз лойиҳаларига мустақил равишда 1 миллиард доллар жалб қилди. Давлатимиз раҳбари буни тадбиркорларимиз забт этган яна бир улкан марра сифатида баҳолади. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  15. Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқоти бошланади. Тадбирда 500 нафарга яқин тадбиркор бевосита, илк бор туманлардаги студиялардан яна 25 мингга яқин бизнес вакиллари иштирок этмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан: – тадбиркорлик учун барқарор ўсиш траекториясини таъминлаш, – ҳудудларда бизнес имкониятларини ошириш, – “сунъий интеллект – бошқарув самарадорлиги – янги инвестициялар” экотизимини яратиш, – экспорт салоҳиятини ошириш, миллий брендларни ташқи бозорларга олиб чиқиш, – бизнесга маъмурий босимни кескин камайтириш йўналишларида муҳим ташаббуслар илгари сурилиши кутилмоқда. — Скоро начнется VI открытый диалог Президента Шавката Мирзиёева с предпринимателями. В мероприятии непосредственно принимают участие около 500 предпринимателей, а также впервые – еще порядка 25 тысяч представителей бизнеса из студий в районах. Ожидается, что глава нашего государства выдвинет важные инициативы по таким направлениям, как: – обеспечение устойчивой траектории роста предпринимательства; – расширение возможностей для бизнеса в регионах; – создание экосистемы «искусственный интеллект – эффективность управления – новые инвестиции»; – наращивание экспортного потенциала, продвижение национальных брендов на внешние рынки; – резкое сокращение административного давления на бизнес. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  16. Аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва ижросини таъминлашда самарали ҳамкорлик масалалари 🇺🇿🇩🇪 Рақобат қўмитаси ҳамда Германиянинг “German Sparkassenstiftung for International Cooperation” ташкилоти ҳамкорлигида қўмита ҳудудий органлари ходимлари учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди. ✈️ Батафсил "RENESSANS" телеканалида. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  17. Истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш Рақобат қўмитаси ҳамда Германиянинг “German Sparkassenstiftung for International Cooperation” ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилган семинарда мурожаат ва уларни кўриб чиқиш тартиблари ҳақида билим ва кўникмалар берилди. ✈️ Батафсил "O‘ZBEKISTON" телеканалида. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

  18. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА 🇺🇿 Рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш йўналишида 2024 йилда 991 та, 2025 йилда 1 642 та, 2026 йилнинг 6 ойида эса 837 та мурожаат келиб тушган. ✈️ Хусусан, 2025 йилда мурожаатлар сони 2024 йилга нисбатан 65,7 фоизга ошган. 2026 йилнинг биринчи ярмида қайд этилган кўрсаткич эса 2024 йилдаги бутун йиллик натижанинг 84,5 фоизига етган. Мурожаатлар таҳлилига кўра, уларнинг асосий қисми уй-жой, коммунал ва транспорт соҳасига тўғри келган. Жумладан, 2026 йилнинг 6 ойида мазкур йўналишда 397 та (47,4 фоиз) мурожаат қайд этилган. Кейинги ўринларда савдо ва умумий овқатланиш соҳаси — 235 та, алоқа ва ижтимоий хизматлар соҳаси — 191 та мурожаат билан қайд этилган. 📑 Истеъмолчиларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида ҳам салмоқли натижаларга эришилган. Амалга оширилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида 2024 йилда истеъмолчилар фойдасига 1,9 млрд сўм, 2025 йилда 2,6 млрд сўм, 2026 йилнинг 6 ойида эса 1,9 млрд сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган. 🤩 Шунингдек, истеъмолчиларнинг номуайян доираси манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилган ўрганишлар натижасида 2024 йилда 227 463 нафар, 2025 йилда 112 297 нафар, 2026 йилнинг биринчи ярмида эса 188 453 нафар истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланган. Ушбу кўрсаткичлар истеъмолчилар мурожаатларини ўз вақтида ва қонуний тартибда кўриб чиқиш, бузилган ҳуқуқларни тиклаш ҳамда уларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар изчил давом этаётганини кўрсатади. ‼️ Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати, ҳар бир тикланган ҳуқуқ ортида эса қонун устуворлиги ва адолат тамойили мужассам. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube