Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Subscribers 18.7K Subscribers, last 30 days: 18.8K → 18.7K −100 24h
Reach per post (ERR) 18.4%3.4K avg views
Posting 2.5/day last 1 day ago
Reactions per 1K views 0.0

Рақобат қўмитаси томонидан аниқланган 399,3 млрд сўм миқдоридаги ортиқча маблағлар 11,7 млн нафар истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди 🇺🇿 Рақобат қўмитасига 2023 йилдан 2026 йилнинг 7 ойига қадар бўлган даврда истеъмолчилардан уй-жой коммунал ва транспорт хизматлари, алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ва реклама муносабатлари масалалари юзасидан жами 137 785 та мурожаат келиб тушган. Хусусан, йиллар кесимида: ➡️ 2023 йил 20 691 та; ➡️ 2024 йил 30 070 та; ➡️ 2025 йил 53 670 та; ➡️ 2026 йилнинг 7 ойи давомида 33 354 та мурожаатлар қайд этилган. 📑 Мазкур мурожаатларнинг 68 326 таси уй-жой коммунал ва транспорт, 39 397 таси савдо ва умумий овқатланиш ҳамда 25 965 таси алоқа, молия ва ижтимоий хизматларга тўғри келмоқда. ⚡️ Таҳлилларга кўра, юқоридаги рақамлар ўтган йиллар кесими динамикаси 45-78 фоизгача кўпайганини кўрсатмоқда. Мурожаатларнинг ортиб бориши нафақат муаммолар кўлами, балки Қўмитада истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларининг амалда самарали ишлаётгани ва аҳолининг қўмитага нисбатан ишончи ва фаоллиги ошиб бораётганини кўрсатмоқда. Истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги янги босқичга кўтарилди 🤩 Хусусан, Қўмита томонидан "Истеъмолчи мурожаати" электрон платформаси орқали қулай ва тезкор мурожаат юбориш учун имкониятлари яратилди. ♻️ Масалан, ўтган уч ярим йилдан ортиқ давр мобайнида тушган мурожаатлардан 116 105 таси яъни 86,7 фоизи ижобий ҳал этилди, уларнинг 73 фоизи қаноатлантирилди, 25 фоизи бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 2 фоизи ваколатли органларга юборилган. Истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳам ҳимоя қилиш мақсадида коммунал, тиббиёт ва фармацевтика, савдо ва маиший хизмат, телекоммуникация, суғурта ҳамда молиявий хизматлар каби 20дан ортиқ йўналишларда олиб борилган ўрганишларда юзага келган камчиликлар бартараф этилди, қонунбузилишларга йўл қўйган бир қатор субъектларга нисбатан тегишли чоралар қўлланилди. 🤩 Қўмита томонидан кўрилган чоралар натижасида 11,7 млн нафар истеъмолчидан ортиқча олинган жами 399,3 млрд сўм миқдоридаги маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

Views over time

02K4K20 Aug 05:1514 Nov 00:164.2K20 Aug 05:15: 0 views14 Nov 00:16: 4,160 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
20 Aug 2026, 05:150
14 Nov 2026, 00:164.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.