Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Subscribers 18.7K Subscribers, last 30 days: 18.8K → 18.7K −100 24h
Reach per post (ERR) 18.4%3.4K avg views
Posting 2.5/day last 1 day ago
Reactions per 1K views 0.0

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ МАКТАБ БОЗОРЛАРИДА НАРХЛАРНИ АСОССИЗ ОШИРМАСЛИККА ЧАҚИРАДИ 🇺🇿 Бугунги кунда янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш доирасида республикамиз ҳудудидаги умумтаълим мактаблари, деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида мавсумий «Мактаб бозорлари» ташкил этилган. Ўқув йилига тайёргарлик кўраётган ота-оналар ва ўқувчилар мазкур мавсумий савдо нуқталарига зарур ўқув-ёзув қуроллари, дарсликлар, мактаб формалари ва бошқа ўқув анжомларини сифатли ҳамда ҳамёнбоп нархларда харид қилиш учун ташриф буюрадилар. ✈️ Шу сабабли, савдо жараёнларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда аҳолининг сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қўллаб-қувватлаш муҳим ҳисобланади. 🔔 Рақобат қўмитаси ота-оналар ва ўқувчиларга харид жараёнида маҳсулотнинг сифати, ишлаб чиқарувчиси, нархи ва бошқа муҳим маълумотларига эътибор қаратишларини тавсия этади. ✈️ Тадбиркорлик субъектларига эса «Мактаб бозорлари»да сотилаётган маҳсулотларнинг сифати, нархларнинг асослилиги, истеъмолчиларга зарур ахборотларнинг тақдим этилиши ҳамда савдо жараёнида истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилиши шартлигини эслатиб ўтади. 🤩 Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси мактаб бозорларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини дарсликлар, мактаб формалари, ўқув-ёзув қуроллари ва бошқа анжомлар нархларини асоссиз оширмасликка ҳамда белгиланган қонунчилик талабларига қатъий амал қилишга чақиради. ‼️ Фуқаролар мактаб бозорларида нархларни асоссиз ошириш ҳолатларига дуч келганларида бу юзасидан Рақобат қўмитасининг ягона 1159 ишонч рақамига мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз. Қўмита томонидан мактаб бозорларида нарх барқарорлигини таъминлаш борасида мониторинг ишлари олиб борилишини маълум қиламиз. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

Views over time

02K4K6K19 Aug 05:0014 Nov 00:164.6K19 Aug 05:00: 0 views14 Nov 00:16: 4,560 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
19 Aug 2026, 05:000
14 Nov 2026, 00:164.6K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.