Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔

@raqobatgovuz · finance · Belarusian · active

Subscribers 18.7K Subscribers, last 30 days: 18.8K → 18.7K −100 24h
Reach per post (ERR) 18.4%3.4K avg views
Posting 2.5/day last 1 day ago
Reactions per 1K views 0.0

Фуқаро аукционда сотиб олган хонадонидан кейинчалик миллионлаб қарздорлик бўлса, унинг ҳуқуқлари қандай таъминланади? Рақобат қўмитаси Сирдарё вилоятидаги 11 млн сўмдан зиёд газ қарздорлиги келиб чиққани бўйича истеъмолчи манфаатларини ҳимоя қилди ✈️ Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Ж. аукцион орқали хонадон сотиб олганидан сўнг, мазкур хонадоннинг табиий газ таъминоти бўйича 11 млн сўмдан зиёд қарздорлиги мавжудлиги маълум бўлди. ✈️Ҳудудий бошқарма томонидан мурожаат ўрганилганда, хонадон ТИФ «Миллий Банк» АЖ Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан аукцион орқали сотилгани, бироқ хонадоннинг аввалги даврда фойдаланилган табиий газ бўйича қарздорлиги АЖ томонидан бартараф этилмагани аниқланди. 🐉 Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6313-сонли Фармонига мувофиқ, электрон онлайн аукционда сотилган мол-мулк аукцион ғолибига қарзларсиз ва тақиқлардан ечилган ҳолда топширилиши лозим. Бунда, мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, қарздорликни тўлаш мажбурияти унинг собиқ эгаси — қарздор зиммасида қолади. Шунингдек, «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун талабларига кўра, ижрочи хизматларни белгиланган муддат, ҳажм ва сифатда кўрсатиши шарт. 🤩 Кўрилган амалий чоралар натижасида ТИФ «Миллий Банк» АЖ Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан аукцион орқали сотилган хонадоннинг 11 млн сўмдан зиёд табиий газ бўйича қарздорлиги бартараф этилиши таъминланди. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube

Views over time

05001K1.5K21 Aug 05:4014 Nov 00:161.4K21 Aug 05:40: 0 views14 Nov 00:16: 1,440 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
21 Aug 2026, 05:400
14 Nov 2026, 00:161.4K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.