🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 | #Қонунчиликдаги_янгиликлар Фьючерс шартномалари бўйича янги тартиб тасдиқланди: тадбиркорлар манфаатлари ҳимоя қилинади 🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан маҳаллий тадбиркорларнинг халқаро товар биржаларида фьючерс шартномалари асосида савдо қилиши ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган янги тартиб тасдиқланди. 👤Муҳими, мазкур масала халқаро ҳамкорлик доирасида АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) билан имзоланган “Ҳамкорлик йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирлардан бири ҳисобланади. ✈️ Юқоридагилар асосида соҳада аниқ ҳуқуқий тартиб белгиланди. 🤩 Фьючерс шартномаси нима? Бу — товарни (базавий активни) келажакда жорий бозор нархларида сотиш ёки сотиб олиш бўйича халқаро товар деривативлари савдоларига қўйиладиган контракт. Янги тартиб тадбиркорларга қандай имкониятлар беради? ➡️халқаро товар биржаларида электрон тизим орқали фьючерс шартномаларини тузиш; ➡️нархлар ўзгариши билан боғлиқ молиявий хавфларни бошқариш; ➡️воситачилар томонидан мижозлар маблағларининг алоҳида ҳисобини юритиш; ➡️хизмат тарифлари ва савдо операциялари бўйича очиқ маълумот ҳамда ҳисоботлар олиш. ❗️Эътиборли жиҳати: ушбу фьючерс шартномалари доирасида товарларни жисмоний етказиб бериш назарда тутилмайди. Тадбиркорлар савдоларда ўз ҳисобидан иштирок этади ва молиявий таваккалчиликларни мустақил бошқаради. Янги тартиб маҳаллий тадбиркорларнинг халқаро биржаларда иштирок этиши учун ҳуқуқий асос яратиб, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. Маълумот учун: ушбу тартиб, мазкур Низом расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. ➡️ Низом билан танишиш Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee ✔
Subscribers
18.7K
tracking since 14 Nov
Reach per post (ERR)
18.7%3.5K avg views
Posting
2.6/day
last 19 hours ago
Reactions per 1K views
0.0
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 26 Oct 2026, 05:00 | 0 |
| 14 Nov 2026, 00:16 | 1.6K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.