Микроқарз: шартномани ўқимаслик қандай оқибатларга олиб келади? 🌐 Бугунги кунда микроқарзни мобил илова орқали бир неча дақиқада расмийлаштириш мумкин. Бироқ айнан шу қулайлик айрим ҳолларда истеъмолчининг шартнома шартларини тўлиқ ўрганмасдан мажбурият олишига сабаб бўлмоқда. 📩 Қўмитага келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, истеъмолчилар кўп ҳолларда: ⏺️ шартнома шартларини тўлиқ ўқимайди; ⏺️ ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини етарлича билмайди; ⏺️ тўловни кечиктириш оқибатларини олдиндан баҳоламайди. 📌 Натижада улар кутилмаган молиявий мажбуриятларга дуч келмоқда. 🗂 Масалан, таҳлил қилинган шартномалардан бирида 19 млн 656 минг сўм миқдорида микроқарз белгиланган. Бироқ ушбу маблағнинг 13 млн 650 минг сўми истеъмолчининг картасига ўтказилган, 6 млн 6 минг сўми эса оператор ҳақи сифатида маблағ берилган пайтда автоматик ундирилган. 📚 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддасига кўра, агар қарзни қисмларга бўлиб қайтариш белгиланган бўлса ва қарз олувчи навбатдаги тўлов муддатини бузса, қарз берувчи қолган суммани муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. ❗️Шунинг учун микроқарз олишдан олдин фақат "қанча пул оламан?" деган савол билан чекланиб қолмасдан, қуйидагиларни аниқлаб олинг: 🔴 шартнома бўйича амалда қанча маблағдан фойдаланасиз; 🔴 жами қанча сумма қайтаришингиз керак; 🔴 ойлик тўлов миқдори ва муддатлари қандай; 🔴 тўловни кечиктирсангиз нима бўлади, қолган қарз муддатидан олдин талаб қилиниши мумкинми? 🔴 Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан истеъмолчиларга микроқарз расмийлатиришдан олдин уни ўз вақтида қайтариш имкониятларини олдиндан баҳолаш тавсия этилади. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube